Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
«Мен кичкина пайтимда қандай бўлган эдим?», «Мен катта
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
«Мен кичкина пайтимда қандай бўлган эдим?», «Мен катта
бўлганимда кандай бўламан?» сингари саволларида кўринади. Келажак ҳақида фикр юритиб, болалар келгусида кучли, жасур, ақлли ва бошқа қимматли инсоний фазилатларга эга бўлишига ҳаракат қиладилар. Кичик ва ўрта боғча ѐшида бола характерининг шаклланиши давом этади.У асосан, болаларнинг катталар характерини кузатишлари асосида таркиб топади. Шу йиллардан бошлаб, болада аҳамиятли ҳисобланган - ирода, мустақиллик ва ташаббускорлик каби аҳамиятли шахсий хусусиятлар ривожлана бошлайди. Катта боғча ѐшида бола атрофидаги одамлар билан турли фаолиятларда мулоқот ва муносабатларга киришишга ўргана бошлайди. Бу эса унга келажакда одамлар билан мулоқотга кириша олишида, иш бўйича ва шахсий муносабатларини самарали ўрната олишида фойда келтиради. Боланинг атрофидаги кишилар билан бўлган муносабатлари, асосида турли хил мотивлар ѐтади. Буларнинг ҳаммаси боланинг индивидуаллигини ташкил этиб, унинг бошқа болалардан нафақат интеллекти, балки ахлоқий мотивацион жиҳатдан фарқланадиган шахсга айлантиради. Мактабгача ѐшдаги болалар шахси ривожланишининг асосий ўзгаришлари, уларнинг ўз шахсий сифатлари, лаѐқатлари, муваффақият ва муваффақиятсизликларини англаш, ўзини-ўзи англаши каби ҳисларнинг юзага келиши ҳисобланади. Бу ѐшдаги болалар шахсининг шаклланишида уларнинг ота-оналари ҳақидаги фикрлари ва уларга берадиган баҳолари ниҳоятда аҳамиятлидир. Боғча ѐшидаги болаларнинг хаѐли асосан, уларнинг турли-туман ўйин фаолиятларида ўсади. Бироқ, шу нарса диққатга сазоворки, агар боғча ѐшидаги болаларда хаѐл қилиш қобилияти бўлмаганда эди, уларнинг хаѐли ҳам хилма-хил бўлмас эди. Боғча ѐшидаги болаларлинг хаѐллари турли хил машғулотларда ҳам ўсади. Масалан, боғча ѐшидаги болалар лойдан турли нарсалар ясашни, қумдан турли нарсалар қуриб ўйнашни ва расм солишни яхши кўрадилар, Ана шундай машғулотлар болалар хаѐлининг ўсишига фаол таъсир қилади. Боғча ѐшидаги болалар хаѐлининг ўсишига фаол таъсир қилувчи омиллардан яна бири - эртаклардир. Болалар ҳайвонлар ҳакидаги турли эртакларни эшиттанларида шу эртаклардаги образларга нисбатан маълум муносабатлари юзага келади. Боғча ѐшидаги болаларда ѐқимли ва ѐқимсиз ҳис-туйғулар ғоят кучли ва жуда тез намоѐн бўлади. Бу ѐшдаги болаларнинг ҳис-туйғулари кўп жиҳатдан уларнинг органик эҳтиѐжларининг қондирилиши ва қондирилмаслиги билан боғлиқдир. Бу эҳтиѐжларнинг қондирилмаслиги сабабли болада нохушлик (ѐқимсиз), норозилик, изтиробланиш туйғуларини қўзғайди. Катта боғча ѐшидаги болаларнинг бурч ҳисси - «нима яхши-ю», «нима ѐмон»лигини англашлари билан уларнинг ахлоқий тасаввурлари орасида боғлиқлик бор. Катта одамлар томонидан буюрилган бирон топшириқни бажарганларида мамнунлик, шодлик туйғулари пайдо бўлса, бирон тартиб қоидани бузиб қўйганларида хафалик, таъби хиралик ҳисси туғилади. Шунингдек, боғча ѐшидаги болаларда маънавий ҳиссиѐтлардан ўртоқлик, дўстлик ва жамоачилик ҳислари ҳам юзага кела бошлайди. Боланинг боғча ѐшидаги даврида эстетик ҳиссиѐтлари ҳам анча тез ўсади. Боғча ѐшидаги болаларда эстетик ҳисларнинг намоѐн бўлишини, айниқса, уларнинг чиройли, янги кийим-бош кийганларида жуда яққол кўриш мумкин. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling