Ш а р т н о м а №Т-14/22 Тошкент ш. 2022 йил «5» май


БУЮРТМАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


Download 65.5 Kb.
bet2/4
Sana09.01.2023
Hajmi65.5 Kb.
#1085055
1   2   3   4
Bog'liq
07 Туракургон11

3. БУЮРТМАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
3.1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2022 йил учун келишилган ҳолда тасдиқланган: раҳбар, мухандис-техник ва ишчи-ходимларнинг малакаларини ошириш ўқув-режасига мувофиқ 46 (қирқ олти) нафар Тингловчининг «UNG training» МЧЖда ўтказиладиган ўқув машғулотларига ўз вақтида етиб келишларини таъминлаш.
3.2. Маъруза ва машғулотларни ўз вақтида, сифатли ўтказилишини талаб қилиш.
3.3. Тингловчиларнинг машғулотларда тўлиқ иштирок этишини таъмилаш.
3.4. Ушбу шартнома асосида кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш.
3.5. Ўқув машғулотларига келган Тингловчилар «UNG training» МЧЖнинг ўқув интизомига ва ички тартиб қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш.


4. ШАРТНОМАНИНГ УМУМИЙ СУММАСИ ВА ТЎЛОВЛАРНИ
АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ.

4.1. Шартномага асосан мутахассисликлар бўйича бир Тингловчининг бир ҳафталик малакасини оширишга сарфланадиган ҳаражатлар 965 000 (тўққиз юз олтмиш беш минг) сўмни (ҚҚС сиз) ташкил этади (1-илова калькуляцияда).


4.2. Шартномага асосан бир Тингловчи учун бир кунлик ётоқхона нархи 95 000 (тўқсон беш минг) сўмни (ҚҚС билан) ташкил этади (2-илова калькуляцияда).
4.3. Шартномага асосан «Буюртмачи» белгилайдиган масъул контингент гуруҳига кирувчи: «ISO 37001:2019 Пора олиш-бериш билан курашиш менежменти» стандарти бўйича 32 соатлик ўқув курсида малакасини ошириш учун бир Тингловчи сарфланадиган харажатлар 2 114 000 (икки миллион бир юз ўн тўрт минг) сўмни (ҚҚС сиз) ташкил этади. (3-иловадаги калкуляцияга мувофиқ);
4.4. Шартноманинг 3.1 ва 4.1.-4.3 бандига асосан ўзаро ҳисоб-китоб шартларига мувофиқ шартноманинг умумий суммаси 84 194 000 (саксон тўрт миллион бир юз тўқсон тўрт минг) сўмни (ҚҚС билан) ташкил этади.
4.5. Тўловлар «UNG training» МЧЖ ҳисоб-рақамига шартнома умумий суммасининг олдиндан 30 фоиздан кам бўлмаган миқдорда, қолган 70 фоизи «Буюртмачи»га тақдим қилинган тўлов топшириқномаси (счёт-фактура)га асосан кейинги ойнинг 10-санасигача амалга оширилади.



Download 65.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling