Ш а р т н о м а №Т-14/22 Тошкент ш. 2022 йил «5» май


Download 65.5 Kb.
bet3/4
Sana09.01.2023
Hajmi65.5 Kb.
#1085055
1   2   3   4
Bog'liq
07 Туракургон11

5. БОШҚА ШАРТЛАР
5.1. Иқтисодий ўзгаришлар бўлган тақдирда (кўрсатиладиган хизмат нархлари ойлик маошларининг тарифлари асосида ошган ва ҳ.к.) «UNG training» МЧЖ томонидан ўрнатилган тартибда шартнома суммасига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
5.2. Электрон почта орқали юборилган ҳужжатлар ҳақиқий деб ҳисобланади.


6. ТОМОНЛАРНИНГ МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ
ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
6.1. Шартнома мажбуриятларини бажариш жараёнида юзага келган низолар Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 йилдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хуқуқий базаси тўғрисида»ги қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги бошқа қонунлари билан белгиланган тартибда ҳал қилинади. Мазкур шартнома бўйича юзага келган низолар ўрнатилган тартибда ўзаро музокора йўли билан ҳал этилади. Низолар ўзаро музокора йўли билан ҳал этилмаса, улар амалдаги тартиб бўйича иқтисодий судларда кўриб чиқилади.
6.2. Томонлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1154-сон Фармонини сўзсиз бажарилиши учун жавобгардирлар.

7. Форс-мажор


7.1. Форс-мажор (Томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмайган, чекловлар ҳамда кутилмаган табиат ҳодисалари: зилзила, кўчки, бўрон ва бошқалар) амал қилиш муддатида шартномада белгиланган ўз мажбуриятларининг тўлиқ ёки қисман бажарилмаганлиги учун Томонлар жавобгар бўлмайдилар.
7.2. Форс-мажор вазиятлари юзага келган тақдирда мажбуриятларни бажариш муддатини Томонлар форс-мажор вазиятлари мавжуд бўладиган вақтга мутаносиб тарзда кечиктирадилар.


8. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА УНИ БЕКОР
ҚИЛИШ ТАРТИБИ
8.1. Шартнома икки нусхада тузилади ва бир хил юридик кучга эга.
8.2. Шартнома тузилган кундан эътиборан кучга киради ва 2022 йил 31 декабргача амалда бўлади.
8.3. Шартнома амалдаги қонунчилик асосида ўзгартирилиш ёки бекор қилиниши мумкин.



Download 65.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling