Ш. А. Сайдуллаев
Download 288 Kb.
|
7-мавзу маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диний нормалар
- Корпоратив нормалар
- Урф-одат нормалари
- Анъанавий нормалар
Сиёсий нормалар – жамиятни бошқариш жараёнида сиёсий ҳокимият субъектларининг ўзаро ва шахслар билан бўладиган муносабатларини тартибга солувчи қоидалар.
Айни пайтда жамиятда юз берадиган сиёсий тортишувларни ҳал этишда сиёсий нормалар билан бирга ҳуқуқ нормаларининг ҳам ўрни ва роли муҳимдир. Шу билан бирга, бугунги кунда дунёда глобаллашув жараёнлари таъсири остида инсонларнинг фикрлари, қарашлари ўзгариб бормоқда. Ҳуқуқ ҳам сиёсий мазмун касб этиб қолмоқда. Бироқ сиёсий ва ҳуқуқий нормалар ўртасида мувозанат бўлиши зарур”1. Диний нормалар – шахсларнинг ибодатга, муайян дин ҳукмрон мафкура бўлган мамлакатларда эса ўзаро муомаласига оид муносабатларни ҳам тартибга солишга қаратилган қоидалар. Корпоратив нормалар – шахсларнинг муайян уюшмалари, гуруҳлари доирасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган хулқ-атвор қоидалари. Хусусан, жамоат ташкилотлари ички вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш ва ўз фаолиятларини самарали ташкил этиш мақсадида корпоратив нормаларни ишлаб чиқади. Корпоратив нормалар муайян бир жамоат ташкилотининг раҳбар органларини шакллантириш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби, ваколатлари, ташкилот аъзоларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва бошқалар тўғрисидаги нормалар бўлиб, улар фақат ўша ташкилот аъзоларига нисбатан жорий этилади ва фақат улар учун мажбурий аҳамият касб этади. Урф-одат нормалари – кишилар ўртасида кўп марта такрорланганлиги сабабли одатга айланган ва шу тариқа авлоддан-авлодга ўтиб келаётган хулқ-атвор қоидалари. Урф-одатлар муайян ижтимоий муҳитда таркиб топиб, авлоддан-авлодга ўтиб юрадиган хулқ-атвор қоидалари сифатида кишиларнинг табиий-ҳаётий эҳтиёжи кўринишида майдонга чиқади ва қайта-қайта такрорланиш натижасида улар учун одатий ҳол бўлиб қолади. Анъанавий нормалар – жамиятда қарор топган илғор, ижобий анъаналарни асраш муносабати билан юзага келадиган умумлашган ва барқарор хулқ-атвор қоидалари. Анъаналар кишилар авлодлари ўртасидаги ворисийликнинг хилма-хил боғланиш йўналишлари сифатида, катталар тажрибаси ёшлар томонидан ўзлаштириладиган узатиш механизми сифатида майдонга чиқади. Download 288 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling