Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


-расм. Корхонада маркетингни стратегик режалаштириш


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

2.2-расм. Корхонада маркетингни стратегик режалаштириш 
жараёни
 
 
 
Корхонани ўсиш стратегияси ўз ичига корхонанинг келгусида яна қандай 
товарларни сотишни ўзлаштириши, қайси маҳсулотлар бозорига эътиборни 
кучайтириши, куч сарфлашини олади. 
Корхонани ўсиш стратегиясини 3 босқичдаги таҳлил асосида ишлаб 
чиқиш мумкин. Биринчи босқичда ҳозирги фаолият доирасидаги 
фойдаланиши мумкин бўлган имкониятлари аниқланади. Бунда ўсишга 
жадаллаштириш омили орқали эришилади; товар ёки бозорнинг мавжуд 
ҳолатида имкониятларни топиш ва ўсишга интилиш ўрин эгаллайди. 
Имкониятлари турлича бўлиши мумкин. Жумладан, товарни бозорга чуқурроқ 
сингдириш (харидорнинг эътиборини кўпроқ козониш мақсадида 
рақобатчсисига нисбатан товарни арзонроқ сотиш, сотилган товарлар маълум 
сонга этганида харидорга мукофот бериш билан рағбатлантириш, шу 
товарнинг янги истеъмолчиларини топиш) йўли билан сотишни кўпайтириш 
мумкин. 
Бошқа имконияти бозор чэгарасини кенгайтириш, яъни янги бозорлар 
топиш ва мавжуд товари билан уларда савдо-сотиқ юритишдан иборатдир. 
Навбатдаги имконияти товарни такомиллаштириш, яъни мавжуд молдан 
кескин фарқ қиладиган, сифати, истеъмол қиймати юқори бўлган молнинг 
яратилиши билан боғлиқдир. 
Корхона бўйича умумий 
режалаштириш 
Маркетингни 
стратегик 
режалаштириш 
Молиявий 
режалаштириш 
Маҳсулот ишлаб 
чиқаришни 
режалаштириш 
Маркетингнинг 
стратегик режаси 
Сотиш режаси 
Рекламаларни чоп 
этиш режаси 


33 
2-босқичида корхона тармоқ доирасида бошқа корхоналар билан 
ҳамкоорликда (интеграция) ишлаши мумкин. Бунда шу тармоқ доирасида 
тақсимот тизими каттик назорат қилинади. Бунда рақобатчи фирмалари 
устидан доимий назорат олиб борилади. 
Корхонанинг ўсиш стратегиясининг 3-босқичида тармоқ доирасида ўсиш 
имкониятлари қолмаган бўлса, корхонанинг мавжуд турига яқинроқ янги 
йўналишини танлаш, ўзлаштиришдан иборат жараён амалга оширилади.
Стратегик режалаштириш корхона фаолиятининг асосий йўналишларини 
белгилайди, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасидаги барча 
ҳаракатларнинг мақсадга мувофиқ йўналишини акс эттиради. Сўнгра ҳар бир 
йўналиш бўйича батафсил режалар тузилади, чунки маркетинг концепциясини 
қўллайдиган корхоналар фаолият натижалари кўпроқ савдо соҳаси билан 
белгиланади, режалар орасида товар нусхасини яратишдан бошлаб то 
пировард сотишга қадар товар ҳаракати жараёнларини камрайдиган 
маркетингни режалаштириш алоҳида ўринни эгаллайди.
Асосий кўрсаткич маълумотлар йиғиндиси, жорий маркетингга оид 
вазият баёни, хатарлар ва имкониятлар тафсили, вазифа ва муаммолар 
тафсили, маркетинг стратегияси, ҳаракат дастури, бюджет ва назорат. 
Стратегик режалаштиришнинг асосий хусусияти-умумдоимий равишда 
оператив ва стратегик назоратга таянишидир. Бу эса стратегияга тайинли давр 
мобайнида турли ўзгаришларни киритиш ва ташқи муҳит шароитларига 
мослашиш имконини беради. 
Стратегик режалаштириш жараёнида бевосита стретегияни ишлаб чиқиш 
босқичи қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилигши лозим. Дастлабки 
ҳаракат босқичи бўлиб, фирманинг истиқболини таҳлил қилиш ҳисобланади. 
Ушбу босқичда: асосий ташқи хавф-хатарлар, имкониятлар, «фавқулодда» 
ҳолатларни вужудга келиш тенденциялари ва уларни бартараф этиш 
имкониятлари ҳал этилади. 
Иккинчи ҳаракат босқичида рақобатчилик кўрашидаги мавқеи таҳлил 
қилинади. Ушбу босқичнинг асосий воситаси бўлиб-фирма фаолиятининг 
қайси йўналишида «рақобатчилик стратегиясини такомиллаштириб, 
фирманинг ялпи иш фаолиятининг яхшилаш мумкин?» деган саволга жавоб 
топилади. 
Учинчи, энг муҳим ҳаракат босқичи - стратегияни танлаш ҳисобланади. 
Бунда фирманинг турли фаолиятлари бўйича истиқболини киэслаш, танланган 
стратегияни амалга оширишда турли фаолият йўналишлари бўйича 
ресурсларни тақсимлаш асосий ўрин эгаллайди.
Лекин кўпгина ҳолларда фирманинг мавджуд имкониятлари келгуси 
истиқбол учун маъкул бўлмайди. Бунинг сабаблари бўлиб, фирманинг ички 


34 
фаолияти доирасида ялпи стратегияни ишлаб бўлмаслик, узоқ ва қисқа 
истиқболда 
уларнинг 
мос 
келмаслиги 
ёки 
бошқарувчиларининг 
режалаштириш ишларида ташқи муҳит ўзгаришларига мослашувчанлик 
шароитларини ишлаб чиқиш зарурати ҳисобланади. 
Кейинги ҳаракат босқичи - диверсификация йўлларини таҳлил қилиш 
жараёни саналади. Ушбу босқичнинг асосий мақсади бўлиб, амалдаги 
фаолиятини кўлами танловидаги камчиликларни ва келгусида фирма учун 
самарали бўлган йўналишларни аниқлаш ҳисобланади.

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling