Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Маркетингда тактик режалаштириш


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
2.2. Маркетингда тактик режалаштириш
 
Корхонанинг тактик режаси стратегик режасининг бир қисми бўлиб, унга 
қўйилган мақсадларга эришишнинг воситалари, усуллари аниқланади. Агар 
стратегик режалаштиришни асосий мезони узоқ муддатлилик ҳисобланса, 
унда маркетингни тактик режалаштиришда ўрта муддатли стратегик чора-
тадбирлар амалга оширилади. Маркетингни оператив режалаштиришнинг 
мезони бўлиб қисқа муддатлилик ҳисобланади. Тактик режаларда умумий 
сотиш режаси, ҳар бир товар гуруҳи бўйича таъминот ва сотиш режаси, 
даромадлар режаси, харажатлар режаси, фойда режаси, савдо учун зарур 
жихозлар, асбоб-ускуналар билан таъминланиш режаси, бозорнинг ҳозирги 
ҳолатига баҳо бериш, корхона имкониятлари ва хавф-хатарлари ифодаланади. 
 
 
 
 
2.3- расм. Маркетингда режалаштириш жараёнининг тузилиши 
Тактик режаларда ўтган йилдаги кўрсаткичлардан, жумладан 
корхонанинг товар айланмаси кўрсаткичидан ўсиш, устунликка эга бўлиш 
мўлжалланса, бу ўсишга имкон берувчи воситалар (хусусан, сотишни 
рағбатлантириш, реклама ва бошқалар) ҳам келтирилади. Бозордаги 
Ҳолат (ситуация) таҳлили
SWOT - таҳлил 
Таклиф 
Маркетинг мақсадлари ва
стратегиялари 
Кўзда тутилаётган натижаларни
баҳолаш 
Муқобил(альтернатив) терма
режалар 
Режа-дастур 
Баҳолаш, назорат қилиш 


35 
сотиладиган товарлар харидори, асосий сегменти, истеъмолчиларнинг 
зарурати, рақобатчилар ва мол тақсимоти йўллари кўрсатиб берилади. 
Айниқса корхонани фаолият давомида кўтаётган хавф-хатарини билиш, 
имкониятларини аниқлаш муҳимдир. Корхона раҳбарияти буларни доим 
диққат марказида сақлаши ва хавф хатарнинг салбий таъсири олдини олиш 
чораларини излаши керак. 
Товарни сотиш имкониятларида аввало корхонанинг бозордаги товари 
улуши, рақобатчилар Ўртасидаги мавқеи ҳисобга олинади. Агар корхона 
товарининг сотилиш ҳажми ошаэтган бўлса, бу ёки умумий иқтисодий 
ҳолатнинг яхшиланиши ҳисобига (бунда барча фирмалар айланмаси ошади) 
ёки рақобатчиларига нисбатан корхона фаолиятининг такомиллашгани 
ҳисобига бўлиши мумкин. Раҳбарият корхонанинг бозордаги улуши 
ўзгаришини мунтазам равишда назорат қилиб бориши керак. Агар бу улуш 
ошиб борса, корхонанинг рақобат қобилияти кучайганини билдиради, ва 
аксинча. 
Корхона раҳбарияти, менеджери мижозлар муносабатига, уларнинг 
ўзгарувчан ехтиёжига эҳтиёткорлик билан қараши, уларни йўқотмасликка 
йўналтирилган тадбирлар ишлаб чиқиши ва ҳаётга тадбиқ этиш йўлларини 
белгилаши керак. Бу борадаги ахборотлар мижозларнинг имконияти ёки 
таклифлари орқали фикрлари ёки махсус тўлатиладиган суровномалар 
ёрдамида тўпланади. 
Бозор талаби асосидаги жорий кўрсаткичлар мўлжалланган режа 
кўрсаткичларидан кескин фарқ қила бошласа, мўлжалланган режага 
тузатишлар киритилади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling