Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
30 2-БОБ. МАРКЕТИНГНИ СТРАТЕГИК ВА ТАКТИК РЕЖАЛАШТИРИШ 2.1. Маркетингда стратегик режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари Корхоналар учун режалаштириш фаолиятининг юқори даражасини ифодалаб, сотиш ва фойда олиш кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади. Режалаштиришнинг асосий қисми стратегик режалаштиришдан иборатдир. Қуйидаги 2.1–расмда стратегик режалаштириш жараёни келтирилмоқда. 2.1- расм. Стратегик режалаштириш жараёни Стратегик режалаштириш - бу корхонани истиқболда қуриш, корхонанинг иқтисодиетда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни, ролини билиш ва янги даражага эришиш йўллари, воситаларини ишлаб чиқишдир. Стратегик режалаштиришда аниқ ҳисобланган кўрсаткичлар бўлмайди, балки турли башоратлар асосида мўлжаллар, келгусига назар ташлашдан иборатдир. Ф.Котлер фирманинг стратегик режалаштириш ҳақида бундай деб езади: «Фирманинг мақсадлари, унинг маркетинг соҳасидаги имкониятлари орасидаги стратегик мувофиқликни қўллашни бошқарув жараёнидир. Ташкилотнинг вазифаларини аниқлаш Стратегик хўжалик бўлимларини вужудга келтириш Маркетинг мақсадларини белгилаш Ҳолат таҳлили Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш Тактикани амалга ошириш Натижаларни кузатиш 31 Стратегик режалаштириш фирманинг аниқ ифодаланган дастурий баенотига, ёрдамчи мақсадлар ва вазифаларни мўлжаллашига, соғлом хўжалик портфели ва ўсиш стратегиясига таянади». Корхона дастури ўз ичига корхонанинг бугунги ҳолати ҳақида, унинг мижозлари, мижозлар учун кадрли бўлган томонлари, корхона истиқболи ҳақида маълумотларни олади. Савдо корхонаси бундай дастурни доимо диққат марказида сақлаши, мунтазам равишда унга тузатишлар киритиб туриш керак. Корхона дастури мақсад қўйишга, унинг аҳамиятини оширишга кумаклашади ва мақсадга эришишга йўллайди. Корхона дастурида корхонанинг фаолият доираси кўрсатилади. Бу доиранинг чэгараси бўлиб, маҳсулотлар, технологиялар, мижозлар гуруҳи, улар ехтиёжи ёки бир неча омилнинг аралашмаси хизмат қилиши мумкин. Масалан, корхонада автомашиналар, радио-теле-аппаратлари, бошқа товарлар сотилишини ифодалаш товарлар доираси чэгарасини билдиради. Савдо корхонасининг имкони борича товар ассортименти кенгроқ бўлиши керак. Корхонанинг вазифалари ва мақсади босқичи ҳар бир бошқарувчи, раҳбарият ходими олдига мақсадга эришишга қаратилган вазифалар куяди. Уз вазифаларининг бажарилишига ҳар бир ходим жавобгардир. Корхонанинг асосий мақсади фойда олиш бўлса,унга эришиш учун фойда келтирадиган товарларни сотишни кўпайтириш, улар ҳиссасини ошириш лозим. Бундай товарлар сотилишини кўпайтириш эса,товар манбаларини топишни, улар ичидаги энг самаралисини танлашни талаб этади. Булардан ўз навбатида қатор вазифалар келиб чиқади. Бу вазифалар маркетинг вазифалари бўлиб, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишни талаб этади. Бунда бозорни ўрганиш, таклиф манбаларини ўрганиш, корхонага тегишли ҳар бир мол бўйича конюктурани ўрганиш ва хулоса чиқариш жараёни бажарилади. Қуйидаги расмда корхонада маркетингни стратегик режалаштириш жараёни келтирилмоқда. Корхона хўжалигини ривожлантириш режаси стратегик режалаштиришнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Бунда хўжалик фаолиятининг бош йўналишлари таҳлили амалга оширилади ва айрим товарларнинг рентабеллиги аниқланади. Рентабеллик даражасига кўра уни савдода қолдириш ёки қолдирмаслик, жалб этиш ёки жалб етмаслик қарорини қабул қилиш керак бўлади. Юқори рентабеллик товарларга кўпроқ молиявий ресурсларни сафарбар этиш, кам фойдалиларидан четлаша боришга қаратилган ишларни режалаштирилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling