Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Рискларни бошқариш 
Маркетинг бошқаруви функциялари доирасида рискларни бошқариш 
муаммоси алоҳида ўринга эга. Бозор муносабатлари, рақобат ва ишлаб 
чиқариш-тижорат фаолиятида кутилмаган вазиятлар юзага келиш 
шароитларида рисксиз амаллаб бўлмайди. 
Корхона маркетинг хизматининг вазифаси шундан иборатки, асосий 
хўжалик фаолияти доирасида тадбиркорлик рискларини минималлаштириш, 
ишларни тадбиркорлик фаолиятини давлат суғурта тизимларида рўй бериши 
мумкин бўлган рисклардан оқилона суғурталаш йўли билан ёки корхонани 
тўғри, профессионал бошқариш ҳисобига тижорат хатоликларидан маълум 
бир кафолатлар олишга имкон берадиган усуллар ва товарлар билан стратегик 
хўжалик ҳудудларида олиб бориш лозим. 
Риск деганда жамият фаолияти турлари ва у ёки бу табиат ҳодисалари 
ўзига хосликларидан келиб чиқадиган йўқотишлар эҳтимолий хавфи 
тушунилади. 
Иқтисодий тоифа сифатида риск рўй бериши ёки рўй бермаслиги 
мумкин бўлган ҳодисани ифодалайди. Бундай ҳодиса рўй берган ҳолатда уч 
хил иқтисодий натижа бўлиши мумкин: салбий (ютқизиш, зиён, зарар), нолга 
тенг, ижобий (ютуқ, фойда, наф). 
Рискни бошқариш, яъни маълум даражада рискли ҳодиса рўй бериши 
башорат қилиш ва риск даражасини пасайтиришга чоралар кўришга имкон 
берадиган турли чоралардан фойдаланиш мумкин. 
Рискни бошқаришни ташкил қилиш самарадорлиги кўп жиҳатдан 
рискни таснифлаш билан белгиланади. 


248 
Рискни таснифлаш деганда қўйилган мақсадларга эришиш учун рискни 
маълум бир белгилар бўйича муайян гуруҳларга ажратиш тушунилиши лозим. 
Рискларни илмий асосланган тарзда таснифлаш ҳар бир рискнинг 
умумий тизимдаги ўрнини аниқ белгилаш имконини беради. У рискларни 
бошқаришнинг мос келувчи усулларини самарали қўллаш учун имкониятлар 
яратади. Ҳар бир рискка рискларни бошқариш усулларининг ўз тизими мос 
келади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling