Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида талабнинг
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
9.2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида талабнинг
шаклланиши Агробизнесда маркетинг функцияларини амалга ошириш ва аввало, бозорни ўрганиш, уни башорат қилиш, маркетингни стратегик ва тактик режалаштириш, талабни шакллантириш ва сотувни рағбатлантириш сезиларли даражада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб хусусиятларига боғлиқ бўлади. Агросаноат мажмуи ва бутун агробизнес учун озиқ-овқат маҳсулотларига талаб якуний ҳисобланади. Айнан у қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талабни, у орқали эса қишлоқ хўжалиги учун ресурсларга бўлган талабни белгилаб беради. Бу ерда ўзаро алоқалар кўзга ташланадиган занжирини тузиш мумкин. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотларига талаб харидорларнинг чакана улгуржи савдодаги, озиқ-овқат саноатидаги талабни шакллантирадиган савдодаги ва умумий овқатланиш корхоналаридаги талабини шакллантиради. Чорвадорлик маҳсулотларига талаб ем-хашакка талабни шакллантиради. 259 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талабни белгилаб берадиган омиллар бошқа товарларга талаб омиллари билан деярли мос келади. Бироқ уларнинг муҳимлик ва устуворлик даражаси ўзига хосдир. Асосий, энг муҳим омил ушбу товар нархи ҳисобланади. Иккинчи ўринда харидорнинг пул даромадлари туради. Агар гап индивидуал талаб ҳақида борадиган бўлса, бу индивидуал даромад, агар умумий талаб ҳақида кетадиган бўлса, бу умумий ёки ўртача даромаддир. Шундан кейин истеъмолчилар диди ва ҳохиш- истаклари, миллий ва диний урф-одатлар (айрим одамлар гречкани ёқтирмайди, мусулмонлар чўчқа гўшти емайди ва ҳ.к.) каби омиллар туради. Муҳимлик даражаси бўйича кейинги ўринларда истеъмолчи оиласининг ҳажми ва таркиби, турмуш тарзикаби омиллар туради. Масалан, фарзанди бор оилалар ўзлари овқат пиширади, маҳсулот сифати ва рационини кузатиб боради. Ёш ва ёлғиз яшайдиган одамлар ва ёш оилалар истеъмол қилишга тайёр бўлган маҳсулотлар, консерваланган маҳсулотлар истеъмол қилишни афзал кўради. Бир пайтлар кўпчилик ҳатто қишлоқларда ҳам) турли емакхоналарда овқатланишни афзал кўрган ва ушбу бозор секторининг улуши жуда юқори бўлган. Бугунги кунда бу "мода" ўтиб кетди ва истеъмол кооперациясида умумий овқатланиш деярли тугатилди. Тўғри, бу ерда нафақат турмуш тарзи ва «мода», балки қишлоқ аҳолиси даромадларининг пасайиши ва умумий овқатланиш маҳсулотлари нархининг ўсиши ҳам таъсир кўрсатади. Озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг муҳим омиллари бир-бирини алмаштира оладиган ва бир-бирини тўлдирадиган товарлар ҳисобланади. Масалан, «Рама» маргарини ва мойи бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида рақобат қилади. Улардан бирининг нархи ўсиши билан харидорлар томонидан мойнинг ўринбосари сифатида кўриб чиқиладиган иккинчи товарга талаб ортади. Жуфтликда истеъмол қилинадиган товарлар (чой ва шакар, балиқ ва ўсимлик мойи ва ҳ.к.) бир-бирини тўлдириб турадиган маҳсулотлар ҳисобланади. Шу сабабли уларга талаб комплексли ҳисобланади. Улардан бирига талабнинг ортиши иккинчисига ҳам талабни оширади. Улардан бирининг нархи ва иккинчисига талаб ўртасида қайтувчан лоқа мавжуд. Шундй ҳолатлар бўладики, озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг энг муҳим омилига истеъмолчилар кутаётган натижалар айланади. Қоидага кўра, улар ажиотаж талабни юзага келтиради. Бу омил айниқса, сиёсий ёки иқтисодий беқарорлик даврида, шунингдек, иынялция вақтида намоён бўлади. Масалан, 1990 йил собиқ СССР ҳукуматининг чакана нархларни ошириш ҳақидаги ваъдаси тез орада магазинлар пештахтасининг бўшаб қолишига олиб келди; 1997 йил эълон қилинган пул деноминацияси 1198 йилнинг 1 январидан 260 бошлаб нарх ўсишини кутишга олиб келди ва яна одамлар қоплаб шакар, қутилаб макарон харид қила бошлади; 1998 йилнинг августида рублнинг курси кескин тушиб кетиши яна узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат товарларига ажиотаж талабни юага келтирди. Озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг анча кучли омили бу товарлар истеъмолининг эришилган натижаси ҳисобланади. агар одамлар қайсидир маҳсулотни белгиланган миқдорда истеъмол қиладиган бўлса, уларни бу маҳсулотни камроқ ёки кўпроқ ҳажмда сотиб олишга мажбур қилиш қийин. Умуман олганда қайд этиш мумкинки, озиқ-овқат маҳсулотларига талаб бу – кўп сонли алоҳида, мустақил шахсларнинг талаби ва шу сабабли у монополлаштирилиши мумкин эмас. У, қоидага кўра, анъанавий ва барқарор саналади. Озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг даромадга боғлиқлиги (мослашувчанлиги) ижобийдир. У XIX асрда немис олими Энгел томонидан тадқиқ этилган ва тавсифланган. Энгел қонунларидан бирига кўра, даромадлар ўсиши билан уларнинг овқатланишга сарфланадиган улуши пасаяди. Бошқача қилиб айтганда, даромадларнинг ўсиши билан озиқ-овқат маҳсулотларига талаб мослашувчанлиги пасаяди. Даромадларнинг ўсиши билан бир пайтда ноозиқ-овқат товарларига харажатлар улуши ҳам ўсади, даромадларнинг келуси ўсишида эса – нуфули товарлар, зеб-зийнатларга харажатлар улуши ортади. Бу қонун шунчалик аниқ намоён бўладики, Энгел аҳолининг турмуш тарзини харажатлар умумий миқдорида овқатланиш харажатлари улуши бўйича баҳолашни таклиф этди. бу улуш қанчалик кичик бўлса, турмуш даражаси шунчалик юқори бўлади ва аксинча. Масалан, ҳозирги пайтда АҚШда овқатланиш харажатлари улуши 13% атрофида, Россия Федерациясида - 50%дан сал ортиқ, Ҳиндистонда эса - 70%ни ташкил қилади. Демак, Энгелга кўра, Ҳиндистонда турмуш даражаси АҚШдагидан кўра 5,4 баравар паст. Озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг нархга боғлиқлиги (мослашувчанлиги) нисбатан паст. Қимматбаҳо, тансиқ товарлар бўйича у юқори, бирламчи зарурат товарлари бўйича эса нолга яқин. Бу ерда маҳсулотларнинг бир-бирини алмаштира олиш даражасини ҳам ҳисобга олиш керак – у қанчалик юқори бўлса, ушбу товарга талаб шунчалик мослашувчан бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг нарх мослашувчанлигига таъсир этувчи кейинги омил истеъмолчининг умумий харажатларида ушбу маҳсулот харажатларининг салмоғи ҳисобланади. У қанчалик юқори бўлса, мослашувчанлик ҳам шунчалик юқори бўлади. Масалан, қимматбаҳо гўшт 261 нархининг ўсиши унинг истеъмоли сезиларли пасайишига олиб келади, оила бюджетида кичик улушга эга бўлган арзон маҳсулотларнинг қимматлашуви эса унинг истеъмолини деярли ўзгартирмайди. Озиқ-овқат маҳсулотларига талаб хусусияти нархлар ўзгаришига истеъмолчилар реакциясининг кечикиши ҳисобланади. Бу талабнинг консервативлиги шунда намоён бўладики, одатий товар нархи оширилгандан кейин ҳам харидорлар тўғри келадиган бошқа товар топмагунча уни аввалги ҳажмда харид қилишда давом этади. Бу хусусият фирманинг молиявий ҳолатини яхшилаш учун вақти-вақти билан нархни ошириш мақсадида маркетологлар томонидан ўзлаштириб олиниши мумкин. фақат бу вақт даврини аниқ топиш керак, холос. Умуман олганда озиқ-овқат маҳсулотларига талаб нархга мослашувчанлиги коэффициентлари гўшт, тухум, мой, мева ва сабзавотлар бўйича ижобий ва нон, картошка, шакар ва маргарин бўйича салбийдир. Ва охиргиси. Шуни доимо ёдда тутиш керакки, озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж ҳаёт учун бирламчи аҳамиятга эга бўлган эҳтиёжлар қаторига киради. Очлик одамларни олдиндан айтиб бўлмайдиган тарзда ҳаракат қилишга мажбур қилиши мумкин. Шу сабабли агробизнес, агромаркетинг доимо давлатнинг нигоҳлари остида бўлиши лозим. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling