265
9.5. Қишлоқ хўжалигида рисклар ва уларни бартараф қилиш
Қишлоқ хўжалигида кутилмаган йўқотишлар хавфи бошқа
биронта
тармоқда кўрилмаган даражада катта, яъни риск жуда юқори. Бу ноқулай об-
ҳаво шароитлари (айниқса, ҳосилни йиғиб олиш даврида), қурғоқчилик, кузда
экилган экинларнинг музлаб қолиши, ўсимликларнинг кутилмаган
касалликларга учраши, зараркунандаларнинг мисли кўрилмаган
даражада
кўпайиши ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Шу сабабли маркетинг дастурларини ишлаб
чиқишда шуни эътиборга олиш зарурки, риск юқори бўлган шароитларда ўз
имкониятларини баҳолаш устувор саналиши лозим.
Агробизнесда маркетинг дастурлари
маркетинг хизмати томонидан
ишлаб чиқиладиган суғурталаш дастурлари билан ўзаро боғланади. Ишончли
суғурта ҳимоясини ишлаб чиқишда қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
➢ эҳтимолий зиён манбаларини аниқлаш ва
тавсифлаш;
➢ рискни пасайтиришнинг турли усулларини диққат билан иқтисодий
таҳлил қилиш;
➢ ўзининг суғурталаш дастурини ишлаб чиқиш;
➢ зарур ҳолларда мутахассислар билан маслаҳатлашиш.
Юқорида кўрсатилган таббий-иқлимий ва биологик таҳдидлардан
ташқари ёнғин эҳтимоли, автотрактор ва бошқа техникалар аварияга учраши,
ходимларнинг
шикастланиши,
учинчи
шахсларнинг
ғайриқонуний
ҳаракатлари, тиббий суғурталаш, мажбурий суғурталаш ва ҳ.к.ни ҳисобга
олиш зарур. Бу ерда улар энг катта зиён келтириши мумкинлиги сабабли қайси
рисклардан мажбурий тартибда суғурталаниш кераклигини аниқлаб олиш,
қайси суғурта компаниялари энг ишончли ҳисобланишини аниқлаш,
йўқотишларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш,
суғурталаш учун жавобгар шахсларни белгилаш зарур.
Агробизнесда
маркетинг
фаолияти
юқорида
айтиб
ўтилган
хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ташкил қилинади.