Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

ТОВАР (ХИЗМАТ) бу – ҳар қандай ишлаб чиқарувчи, жумладан, банк 
фаолиятининг асосий элементидир. Фаолият юритиш учун ҳар қандай банк 
муассасаси ўз товарини (ўз хизматини) ишлаб чиқариши, унга нарх белгилаши 
ва у билан ички ёки ташқи бозорга чиқиши лозим. 
Бошқача қилиб айтганда, товар – эҳтиёж ёки талабни қондирадиган ва 
эътиборни жалб қилиш, харид қилиш, фойдаланиш ёки истеъмол қилиш 
мақсадида бозорга таклиф этиладиган ҳар қандай нарсалардир. Бу жисмоний 
объектлар, хизматлар, шахслар, жойлар, ташкилотлар ва ғоялар бўлиши 
мумкин. Банк товарлари ўзига хосдир, бу – пул билан операциялар 
ифодалайдиган хизматлар. Иқтисодий аабиётларда бу хизматлар «банк 
маҳсулоти» номини олган. Бизнинг амалиётда бу атама бозор иқтисодиётига 
ўтилиши муносабати билан энди қўлланила бошлаган. 
Америка адабиётларида банк томонидан амалга оширилган у ёки бу 
операция ёки хизматни назарда тутган ҳолда айнан банк маҳсулотлари ҳақида 
гапириш қабул қилинган. Бунинг устига, банклар охирги ўн йилликда ўз 
фаолиятида асосий эътиборни мижознинг манфаатларида белгиланган 
ҳаракатларни амалга оширишдан кўра тобора кўпроқ яратилган ва кенг 
маънода муомалада бўлган молиявий мажбуриятлар олди-сотдисига 
қаратмоқдалар. 
Банк операциялари қуйидаги турларга таснифланиши мумкин: 
1) кредит хизматлари (операциялари) бу – банк ва мижоз (қарз олувчи 
ёки дебитор) ўртасида муддатлилик, пуллилик ва қайтариб берилиш 
тамойиллари асосида белгиланган миқдорда пул маблағлари тақдим этиш 
бўйича муносабатлар
2) депозитли 
операциялар 
– 
банкларга 
турли 
иқтисодий 
контрагентларнинг вақтинчалик бўш пул маблағларини жамғариш 
имкониятини беради; 
3) юридик ва жисмоний шахслар – мижозлар ва бошқа банклар ва банк 
муассасалари билан пул ҳисоб-китоблари ва тўловларни амалга ошириш
4) қимматли қоғозлар билан операциялар ва инвестицион фаолият. Банк 
инвестициялари бу – фойда олиш мақсадида пул маблағларини халқ 
хўжалигининг 
турли 
тармоқларига 
киритишдир. 
Тўғридан-тўғри 
инвестициялар реал активларни харид қилиш ва банк маблағларини муайян 
ишлаб чиқаришга киритиш воситасида амалга оширилади. Банк 
инвестициялари турли қимматли қоғозлар харид қилиш, миллий ёки хорижий 
валютада узоқ муддатли ссудалар тақдим этиш шаклида амалга оширилади; 


270 
5) ссуда капитали бозорида маблағларни бошқа ҳолга ўзгартириш. У 
форфейтинг, факторинг, траст каби банк операциялари ёрдамида амалга 
оширилади. 
6) ўз мижозлари, контрагентлар, акциядорлар ва бошқа мулоқот 
доираларига маслаҳат ва аудиторлик хизматлари тақдим этиш
Қайд этиш жоизки, маркетинг тизимида товар(хизмат)ларнинг тўртта 
асосий поғонаси мавжуд: 
➢ талабни қондириши, бирон-бир фойда ёки белгиланган турдаги сифат 
тақдим этиши лозим бўлган режа бўйича товар (хизмат). Банк учун бу – ўзи 
учун ва мижозлар учун фойда билан амалга оширилиши мумкин бўлган 
хизматлар доираси; 
➢ реал ижродаги, ассортиментдаги ва сифатдаги товар. Бу банк ўз 
мижозларига таклиф қиладиган ва сотадиган хизматлар реал тўплами; 
➢ қўшимча куч мадага эга товар. Сотувдан кейинги сервис, етказиб 
бериш, ўрнатиш. Банклар учун қўшимча кредитлаш, лизинг, факторинг каби 
айрим ноанъанавий банк хизматларини расмийлаштиришда ўзига хос 
шартлар; 
➢ исталган товарнинг муваффақиятли рақобат курашини асослаб 
берадиган, ишлаб чиқарувчи-банкнинг нуфузини шакллантирадиган, 
хизматнинг ўзи эса янада ривожланиш имкониятига эга бўлган ва фойда 
келтирдиган умумий ҳурмат қозониш. 
Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқадики, товар (хизмат) ишлаб 
чиқариш ва уни истеъмолчиларга (мижозларга) таклиф этиш учун банк 
анъанавий ва ноанъанавий хизматларни сотиш бозор стратегиясини ишлаб 
чиқиши лозим. Маълумки, таклиф этилган хизматларнинг айримларигина 
улкан фойда келтирган ҳолда бозорни эгаллаб олади. Таклиф этилган янги 
хизматларнинг аксарияти эса турли сабабларга мижозлар томонидан тан 
олинмайди (масалан, маслаҳат хизматлари, кўчма хизмат кўрсатиш, турли 
банк карточкалари ва ҳ.к.). Бу эса янги хизматлар бозори ривожланиши 
маълум бир қонунияти мавжуд эканлигини англатади. Бу қонуниятлар сотув 
ҳажми ва мос равишда фойда ҳажмининг ўзгариб туриши билан тавсифланади. 
БОЗОР. Бозор банк ва мижоз ўртасида боғловчи бўғин сифатида 
иштирок этади, муомалага жалб қилинган ва сотиш учун мўлжалланган банк 
хизматлари тўплами билан ифодаланади. 
Бозор муносабатлари доимо тўғри бўлади, улар муайян банк хизматлари 
белгиланган йиғиндиси олди-сотдисига йўналтирилади. 
Банк хизматларини айирбошлашнинг исталган фурсатида юзага келган 
талаб ва таклиф нисбати қуйидаги каби тушунчалар мавжудлигини асослаб 
беради: 


271 
➢ талаб таклифдан анча катта бўлган шароитларда мавжуд бўладиган 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling