Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Сервис сиёсати. Сервис сиёсати бутун банк стратегияси ва 
тактикасининг энг муҳим таркибий қисми саналади. Банклар ва бошқа 
ташкилотлар ўртасида рақобат кескин кучайган шароитларда ҳал қилувчи 
ролни сервис хизматлари кўрсатиш ўйнаши мумкин. 
Сервис сиёсатини тўғри ташкил қилиш учун қуйидагилар зарур
1

➢ банк мижозларини ўрганиш, омонатчилар орасида мунтазам сўровлар 
ўтказиш; 
➢ банкни танлаш мотивларини ўрганиш (иш жойи ёки яшаш жойига 
яқинлик, банк хизматлари сони ва сифати, бундай хизматларнинг рақобатчи 
банклардаги нархлар, мижозларнинг эҳтиёжларини тушуниш, операциялар 
ўтказиш тезлиги ва ҳ.к.); 
➢ рақобатчи банкларнинг сервис сиёсатини ўрганиш, ўз банкидан 
фойдаланиш имкониятлари ва истиқболли йўналишларини аниқлаш ва б.; 
➢ банк мижозлари ўртасда сўров ўтказиш ёрдамида банк ходимлари 
хулқ-атворини ўрганиш. 


273 
Мижозлар ўртасида сўров ўтказиш бозор стратегиясини шакллантириш 
жараёнида тайёргарлик чораларининг бир қисми ҳисобланган аҳоли билан 
ишлаш шаклларидан биридир. Сўровдан ташқари, банклар кўпинча ўз 
мижозлари учун бозор семинарлари, маърузалар ва анжуманлар ташкил 
қиладилар. Банкларнинг турли жамоатчилик тадбирларида, шунингдек, турли 
байрамларда ҳомий сифатида иштирок этиши банк мижозлари ва аҳоли онгига 
таъсир эттувчи омил ҳисобланади. 
НАРХ – маркетинг комплекси элементидир. У назорат қилинадиган 
омиллар гуруҳига киради ва маркетинг комплексининг бошқа элементлари 
харажатларни белгилаб берадиган бир пайтда даромадни белгилаб берувчи 
асосий кўрсаткич ҳисобланади. Шу сабабли нарх стратегиясини пухталик 
билан ишлаб чиқиш банкнинг энг муҳим вазифаси саналади. Бунда асосий 
мақсад сифатида маркетинг умумий стратегияси ва нарх стратегиясининг 
ўзаро боғлиқлиги ва мувофиқлигини таъминлаш кўрсатилади. 
Нарх стратегиясини ишлаб чиқиш жараёни бир қатор кетма-кетликдаги 
босқичлардан иборат, хусусан: 
➢ нарх шакллантириш мақсадларини белгилаш; 
➢ талабни баҳолаш; 
➢ харажатлар структурасини таҳлил қилиш; 
➢ рақобатчилар маҳсулотлари нархларини ўрганиш; 
➢ нарх шакллантириш усулини танлаш; 
➢ нархлар даражасига таъсир этувчи омилларни ҳисобга оли; 
➢ якуний нарх белгилаш. 
1. Нарх шакллантириш сиёсатида банк турли мақсадларни кўзлаши 
мумкин, жумладан: 
➢ жорий фойдани максималлаштириш; 
➢ бозордаги позицияларни ушлаб туриш; 
➢ алоҳида хизматлар бўйича бозорда етакчилик қилиш; 
➢ кўрсатилаётган хизматлар сифатида етакчилик ва б. 
2. Талаб ҳажми ва структурасини аниқлашда шуни ҳисобга олиш 
керакки, умумий ҳолатда талаб ва таклиф қайтувчан боғлиқликда бўлади 
(талаб ва таклиф қонуни), яъни нарх ўсиши билан талаб пасаяди ва акиснча. 
Талабни ўрганиш алоҳида омилларнинг талаб ҳажми ва структурасига 
таъсирини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. 
3. Банк реал харажатларини аниқлаш мақсадида алоҳида банк 
хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ харажатлар структураси таҳлил 
қилинади. Ба харажатлар даражаси нархнинг қуйи чегарасини белгилаб 
беради. Харажатлар структураси таҳлили алоҳида маҳсулотлар ва 
ҳисобрақамлар фойдалилигини ўрганиш билан биргаликда олиб борилиши 


274 
лозим. Бунда Парето қонуни самараси яққол намоён бўлади (фойданинг 
асосий қисми мижозларнинг кичик қисмига ва хизматларнинг кичик улушига 
тўғри келади (80-20 тамойили)). 
4. Рақобатчиларнинг банк маҳсулотлари нархларини ўрганиш банк 
маҳсулотлари бозорида реал вазиятга жавоб берадиган нархлар белгилаш учун 
зарур. Бунда маҳсулот сифатини таққосламасдан туриб, уларнинг нархларини 
таққослаш бефойда. Банк маҳсулотларининг сифат мезонлари қуйидагилар 
ҳисобланади: хизмат кўрсатиш тезлиги, хизмат кўрсатиш сифати, хизмат 
кўрсатиш аниқлиги, хизмат кўрсатиш комплекслилиги ва б. 
5. Нарх шакллантириш усуллари жуда хилма-хил бўлиб, улар қуйидаги 
гуруҳларга ажратилади: 
➢ ўртача харажатлар плюс фойда; 
➢ зарар кўрмаслик таҳлили ва мақсадли фойдани таъминлаш асосида 
нарх шакллантириш; 
➢ маҳсулотнинг ҳис этиладиган қиммати асосида нарх шакллантириш; 
➢ жорий бозор ставкалари даражаси асосида нарх шакллантириш; 
➢ мижозлар билан ўзаро муносабатлар асосида нарх шакллантириш; 
➢ бозорга кириб бориш мақсадида нарх шакллантириш; 
➢ сирғанма нарх шакллантириш. 
Нарх стратегиясини муваффақиятли амалга ошириш учун қуйидаги 
омилларни ҳам ҳисобга олиш зарур: банк имиджи; географияси; бошқа бозор 
субъектлари таъсири; нарх чегирмалари; нархга оид дискриминация. 
Ҳал қилувчи омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда ўтказилган таҳлил 
натижаларидан келиб чиқиб, банк ўз маҳсулотига якуний нарх белгилайди, 
бунда нарх шакллантиришнинг айрим психологик жиҳатлари ҳам ҳисобга 
олинади. 
ФОЙДА. Банк маркетинги тизимида (маркетинг комплексида) фойда 
биринчи (асосий) даражадаги ҳал қилувчи элементларнинг тўртинчиси 
ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич банк ишбилармонлик фаоллигининг асосий 
молиявий натижаларини акс эттиради ва унга бюджетга, Марказий банкка ва 
ўз контрагентларига барча тўловларни амалга ошириш имкониятини беради. 
Америкалик мутахассисларнинг маълумотларига кўра, харажатлар 
миқдорига нисбатан фойда меъёри монополиялашмаган ишлаб чиқарувчилар, 
жумладан, банклар учун 8-19; атрофида, монополлашган ишлаб чиқарувчилар 
учун эса – 15-34% атрофида бўлади. 
Таъкидлаш жоизки, ўз фаолиятини таҳлил қилиш жараёнида ҳар қандай 
банк жорий ва истиқболдаги фойдани аниқлайди. Маркетинг фаолияти 
классик назариясида қуйидагилар фарқланади: 


275 
➢ бухгалтерия фойдаси – ташқи харажатларни чиқариб ташлаган ҳолда 
банк умумий тушуми миқдорини ифодалайди. Ташқи харажатлар деганда 
ишлаб чиқарувчи маркетингнинг учинчи даражаси элементларидан бири – 
судхўр билан амалга оширадиган пул харажатлари тушунилади; 
➢ иқтисодий фойда – ўз ресурсларидан мустақил фойдаланиш 
жараёнида амалга оширилган ички харажатлар миқдорини чиқариб ташлаган 
ҳолдаги бухгалтерия фойдаси. 
Жорий фойда таҳлили ҳар бир ой (чорак, йил) якунида амалга 
оширилади ва банкнинг ўтган ва жорий фаолияти ҳақида ҳисоботни 
ифодалайди, яъни ретроспектив ва тезкор таҳлил элементларидан иборат 
бўлади. Олинган натижалар бўйича иш ҳақи суммаси, турли фондар 
суммалари, жорий кредит лаёқати ва тўлов лаёқати ва бошқалар ҳисоблаб 
чиқилади. 
Истиқболдаги фойда даражаси таҳлили банк раҳбарияти ва бутун жамо 
томонидан юқорироқ фойда меъёрига, бозорда, ҳамкорлар ва рақобатчилр 
орасида барқарорроқ нуфузига эришиш учун қабул қилиниши лозим бўлган 
чора-тадбирларни белгила беради. Ҳар қандай банк оладиган фойдага таъсир 
этувчи омиллар ички ва ташқи омиллар бўлиши мумкин. Ташқи омиллар 
қаторига К инфляция даражаси ва валюта курси, сиёсий, иқтисодий, 
демографик ва бошқа омиллар киради. 
Ички омиллар қаторига эса алоҳида маҳсулотлар, хизматлар ва 
хизматлар гуруҳининг таннарх даражаси, сифати ва ишончлилиги, сотув ва 
сервис даражаси, реклама сифати, айланма капитал билан таъминланганлик 
даражаси, ўзнинг капитали ва қарз капитали ўртасидаги нисбат ва бошқалар 
киради. Фойданинг истиқболдаги даражасини таҳлил қилиш учун иқтисодий-
статистика таҳлили ёки дисперсион таҳлил фойдаланилади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling