Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Ташқи ахборот тўплаш тизими
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
Ташқи ахборот тўплаш тизими. Ушбу тизим банк раҳбариятини у
фаолият юритаётган муҳит ҳақида зарур ахборот билан таъминлаш учун мўлжалланган. Ташқи ахборот тўплаш тизими барча бозорлардаги, айниқса, банк фаолият юритаётган бозорлардаги вазият ҳақида, бозорда фаолият кўрсатаётган барча мавжуд ва потенциал рақобатчилар, мижозлар, мулоқот доиралари ва бошқалар, шунингдек, макромуҳит омилларини ҳолати ҳақида маълумот тўплашни тақозо этади. Ташқи ахборот асосий манбалари қуйидагилар ҳисобланади: ➢ газета ва журналлар, телевидение ва радио; ➢ нашр этиладиган тайёр ҳисоботлар, ишлаб чиқариш статистикаси; ➢ ҳукумат истеъмол статистикаси, тармоқ журналлари; ➢ компания газеталари, мижозлар билан шахсий мулоқотлар; ➢ бошқа банклар дирекцияси ва хизматчилари билан ахборот айирбошлаш; ➢ ихтисослашган ташкилотлардан зарур ахборотлар харид қилиш. Ташқи маркетинг ахбороти тўплаш тизимида мавжуд ва потенциал рақобатчилар ҳақида ахборот тўплаш муҳим ўрин эгаллайди. Бу ахборот банкнинг ўз рақобатчиларги нисбатан стратегия ишлаб чиқиши учун керак. Барча маркетинг ахборотларини бирламчи ва иккиламчи ахборотларга ажратиш мумкин. Бирламчи ахборот деб биринчи марта айнан қўйиган муайян муаммони ҳал қилиш учун олинган ахборотга айтилади. Бирламчи ахборот олиш маркетингда энг юқори маҳорат саналади. Бирламчи ахборот бевосита муайян 278 муаммони ҳал қилишга йўналтирилган махсус тадқиқотлар (сўровлар, кузатувлар, тест ўтказиш ва ҳ.к.) ўтказиш жараёнида шаклланади. Мамлакатимизда иккиламчи ахборот манбалари, айниқса, банклар тизимида ҳозирча етарли эмаслигини ҳисобга олиб, «синов ва хатолар» интуитив усулини қўллашни истамаган ёки қўллай олмайдиган банкларда қарор қабул қилиш айнан бирламчи ахборот асосида рўй бериши лозим. Бирламчи маркетинг маълумотлари тўплашнинг асосий усуллари қуйидагилар саналади: сўровлар, кузатувлар, эксперимент, имитацион моделлаштириш. Муайян усулни танлаш тадқиқот мақсадига, ўрганилган кузатув бирлиги ва аломатига боғлиқ бўлади (мижозга, рақобатчига, банк маҳсулотига). Маркетинг тадқиқотлари натижаларининг қимматлилиги маркетинг тадқиқотлари лойиҳалари ишлаб чиқилган ва амалга оширилган таснифга боғлиқ бўлади. Маркетинг тадқиқоти, қоидага кўра, беш босқичда амалга оширилади: тадқиқот объектини аниқлаш, тадқиқот схемасини ишлаб чиқиш, маълумотлар тўплаш, маълумотларни таҳлил қилиш, тадқиқот натижалари ҳақида ҳисобот тайёрлаш. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling