281
10.4-расм. Маркетинг режасининг асосий бўлимлари
Банк фаолияти бошланғич кўрсаткичлари таҳлили
жорий бозор
вазиятида тўғри йўналиш топишга имкон беради. Иккинчи бўлимда банкнинг
бозордаги жорий ҳолати шарҳи ва таҳлили берилади, уларнинг асосида банк
олдида очиладиган имкониятлар ва хавф-хатарлар аниқланади.
Банк олдида турган мақсадлардан келиб чиқиб, режа тузувчи уларнинг
ҳал этилиши қўйилган мақсадга эришиш имконини
берадиган вазифалар
доирасини белгилаб олади. Бунга режанинг бўлими
саналган маркетинг
стратегияси хизмат қилади. Маркетинг стратегияси мақсадли
бозорлар
соҳасидаги алоҳида стратегияларни ва
маркетинг комплексининг
элементларидан ҳар бирини бирлаштиради.
10.5. Банкда маркетингни ташкил қилиш тизими
Банк барча маркетинг ишларини ўз зиммасига олишга қодир бўлган
маркетинг хизмати структурасини ишлаб чиқиши лозим. Агарда банк ҳажми
кичик бўлса, барча маркетинг мажбуриятлари
битта одамга юклатилиши
мумкин. Унга бозорни ўрганиш, сотувни ташкил қилиш, реклама ва ҳ.к. билан
шуғулланиш топширилади. Агарда банк ҳажми катта бўлса, унда одатда ҳар
бири алоҳида иш турларини бажаришга ихтисослашган маркетинг соҳасининг
бир нечта мутахассиси меҳнат қилади.
Маркетинг
бюджетини
аниқлаш усуллари
Имкониятларга қараб молиялаштириш
Қатъий белгиланган фоиз усули
Рақобатчи даражасидаги усули
Максимал харажатлар усули
Мақсад ва
вазифалар асосидаги усул