Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


 Меҳмонхона хизматлари бозори конъюнктураси таҳлили


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
11.2. Меҳмонхона хизматлари бозори конъюнктураси таҳлили
Ҳар қандай маркетинг тадқиқотининг энг муҳим босқичи бозор 
конъюнктурасини таҳлил қилиш ҳисобланади. Меҳмонхона бизнеси учун 
бундай таҳлил айнан мижоз саналган ёки мижоз бўлиши мумкин бўлган 
одамларни ўрганишнинг аниқ ва объектив усули ҳисобланади. 
Вазият
Потенциал мижозлар доирасини кенгайтириш мақсадида меҳмонхонада 
янги маркетинг сиёсатини ишлаб чиқиш учун бозор конъюнктурасини таҳлил 
қилиш керак. Бу тадқиқот давомида меҳмонхона раҳбари қайси саволларга 
жавоб олиши лозим? 
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, бозор конъюнктураси таҳлили идеал 
бўлиши мумкин эмас. У ҳеч қачон барча саволларга жавоб бера олмайди
олинган жавоблар эсa маълум бир вақт давомидагина тўғри бўлади, чунки 
одамларнинг хулқ-атвори, эътиқодлари ва ҳохиш-истаклари ўзгариб туради. 


287 
Шу сабабли бозор конъюнктураси таҳлили янги эҳтиёжларни аниқлаш ва 
уларни қондириш доимий жараёни сифатида кўриб чиқилиши лозим. 
Бозор конъюнктурасини таҳлил қилиш жараёнида дастлабки қадам 
вазият таҳлили ҳисобланади. У меҳмонхона ва унинг мижозлари, меҳмонхона 
хизматлари бозори ва эгаллаб турилган бозор сегментининг ҳолати, ҳудуддаги 
демографик вазият, сотувни рағбатлантириш усуллари ва воситалари ҳақида 
барча очиқ ахборотларни ўрганишни ўз ичига олади. Бундай таҳлил давомида 
қуйидаги саволларга жавоб топиш зарур: 
1. Ким менинг мижозларим ёки потенциал мижозларим? 
2. Улар қандай одамлар (ёши, даромади, маълумот даражаси, турмуш 
тарзи)? 
3. Улар қаерда яшайди (корхонадан узоқлик, шаҳар ёки қишлоқ жой, 
шахсий уй соҳиби ёки ижара хонадонларда яшайди)? 
4. Улар нима учун харид қилмоқда (тасодифан, дўстларининг маслаҳати 
бўйича келган, газетада эълон кўриб қолган)? 
5. Биз уларнинг эҳтиёжларини қондиряпмизми (қулай жйлашув, мос 
келувчи муҳит, маъқул келадиган хизмат кўрсатиш даражаси)? 
6. Бизнинг нархлар қўллаб-қувватлаш режалаштирилган услубга мос 
келадими? Нархлар мижозларга кўрсатилаётган хизмат кўрсатишга мос 
келадими? 
7. Бизнснинг қайси қисми сотувни рағбатлантириш бўйича махсус 
кампаниялар натижаси ҳисобланади? Маълум бир кампания натижасида қанча 
қўшимча мижозлар пайдо бўлди? 
8. Реклама кампанияси ўтказиш учун қайси оммавий ахборот 
воситаларидан фойдаланиш мумкин? 
Шундан кейин вазиятни дастлабки баҳолаш амалга оширилади. 
Мижозлар ва вакиллар билан суҳбатлар давомида ташкилот маблағлари ва 
вақтини уларга эришиш учун сарфлаш мақсадга мувофиқ бўлган мақсадларни 
тушуниш аниқланади. 
Тўғри амалга оширилган бозор конъюнктураси таҳлили қуйидагиларга 
олиб келади: 
1. илгари 
қўлланмаган 
технологиядан 
фойдаланишда 
муваффақиятсизлик рискининг пасайиши; 
2. бозорда вужудга келадиган муаммолар ва имкониятларнинг 
аниқланиши; 
3. бозорлар ҳақида асосий тасаввурлар ҳосил қилиниши, бу тўғрироқ 
бошқарув қарорлар қабул қилишга имкон беради; 
4. фойдалилик ва гуллаб-яшнашни сақлашга қаратилган қатор 
қадамларни режалаштириш. 


288 
Таҳлил ўтказиш учун ахборот манбалари излашнинг турли усуллари 
қўлланади. Дастлаб китоблар, журналлар, справочникларда чоп этилган, 
илгари ўтказилган тадқиқотлар натижаларини кўриб чиқиш мақсадга 
мувофиқ. 
Ахборот олишнинг энг муҳим усули кузатув ҳисобланади. Мижозлар 
ҳақида кўплаб ахборотни қўлга киритиш учун кўз ва қулоқлар очиқ бўлиши 
кифоя: ким неча ёш экани, қандай кийинганлиги, оилали ёки бўйдоқлиги, 
қайси касб билан шуғулланиши ҳақида бемалол маълумот олиш мумкин. Бир 
қарашда юзаки бўлган бу саволларнинг жавоблари мулоҳаза юритиш учун 
етарлича озиқа беради, мижозларнинг хулқ-атвори ва уларнинг танлови асл 
мотивларини билиб олишга имкон яратади. Бу яширин хулқ-атвор 
жиҳатларини билиб олгач, мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш ва бунда 
мижозлар товар ва хизматларнинг доимий истеъмолчиларига айланадиган 
шароитлар яратиш йўлидан давом этиш мумкин. 
Кейинги қадам ахборотни таҳлил қилиш ҳисобланади. Зарур 
маълумотлар тўпла олингач, улар жадвалга киритилиши, таҳлил қилиниши ва 
раҳбарият ўзининг кейинги ҳаракатлари ҳақида қарор қабул қилиши учун 
тегишлича талқин қилиниши лозим. Айниқса, қуйидаги саволларга жавоб 
бериш муҳим аҳамият касб этади: 
1. Муайян хизматнинг ҳозирги пайтда ва келажакда мижозларни 
оширишга таъсирини қандай қилиб энг яхши ҳисоблаб чикиш мумкин? 
2. Режалаштирилган маркетинг сиёсатини юритиш билан боғлиқ 
харажатлар қандай? 
3. Бозор томонидан рағбатлантириладиган эҳтиёж қанчалик узоқ 
сақланиши мумкин? 
4. Рақобатчиларда хизматлар сотуви билан боғлиқ вазият қандай? 
5. Тавсия этилаётган маркетинг сиёсати мавжуд хизматлар комплексига 
қандай таъсир этади? 
6. Ташкилот структурасида қандай ўзгаришлар талаб этилади? 
Меҳмонхона саноатида маркетинг тадқиқотлари қиммат ёки аксинча, 
арзон бўлиши мумкин. Бу кўплаб омилларга боғлиқ бўлади. Лекин шунга 
қарамай, раҳбарият ахборот тўплашда топқир, объектив ва рационал бўлиши 
лозим. Бу ҳолатда нотўғри қарор қабул қилиш эҳтимоли минимал, унумдорлик 
эса юқори бўлади. Эсдан чиқармаслик керакки, фойдали ахборотнинг энг 
муҳим элементларидан бири бу унинг ўз вақтидалиги ҳисобланади. 
Мижозларнинг ҳохиш-истаклари ва эҳтиёжлари мунтазам ўзгариб туради. Шу 
сабабли омадли раҳбарлар конъюнктура тадқиқотлари доимий иш эканлигини, 
бизнес билан шуғулланиш давомида унинг муқарра эканлигини яхши 
тушунадилар. 


289 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling