Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
 
 
10.5-расм. Маркетинг бюджетини аниқлашнинг асосий усуллари 
Маркетингни ташкил қилиш схемаси хилма-хил бўлиши мумкин. Ҳар 
бир банк маркетинг бўимини шундай ташкил қиладики, у маркетинг 
мақсадларига эришишга энг яхши тарзда хизмат қилиши кўзда тутилади. 
Маркетингни ташкил қилиш қуйидагича бўлиши мумкин: товар (маҳсулот), 
бозор, минтақавий, функционал, матрицали. 
Маркетингни товар ишлаб чиқариш бўйича ташкил қилиш схемаси 
шундан иборатки, банк турли банк маҳсулотлари ишлаб чиқаришни амалга 
оширади ва савдо маркаси товарларининг ҳар бир гуруҳи бўйича ёки товарлар 
бўйича бошқарувчилар ажратади. 
Бозор бўйича ташкил қилиш схемаси маркетинг фаолияти ҳар бир 
алоҳида бозор учун товарлар (хизматлар) йиғиндиси бўйича ташкил 
қилинишини кўзда тутади. 
Қайд этиш жоикзки, маркетингни ташкил қилишнинг идеал шакли 
мавжуд эмас. Кўпинча банклар бозорлар хусусиятлари ва ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси, ички ва ташқ омиллар, муайян бозор 
вазиятига қараб, ташкил қилишнинг ҳар хил турларидан фойдаланади. 
 
10.6. Банкнинг маркетинг назорати тизими 
Ҳар қандай ташкилотнинг, жумладан, банкнинг фаолияти ўнинг олдида 
турган мақсадларга эришишдан иборат бўлади. Бу мақсадлар уни бажариш 
давомида белгиланган манзилга аниқ ҳаракатланиш таъминланиши лозим 
бўлган маркетинг режасини тузишда бошланғич нуқта ҳисобланади. Бироқ 
режа ишлаб чиқиш шартлари ва уни амалга ошириш шартлари кўпинча фарқ 
қилади. Шу сабабли режаларга тез-тез тузатиш киритиб турилади. Бу 
тузатишлар киритиш зарурати маркетинг назорати тизими ёрдамида 
аниқланади. 
Ҳар қандай банк фаолияти устидан назорат ички ва (ёки) ташқи, 
мустақил ва (ёки) боғлиқ, ёппасига ва (ёки) танланма бўлиши мумкин. 


283 
Ички назорат мунтазам равишда банкнинг ўзи томонидан амалга 
оширилади. У ёппасига ёки танланма бўлиши мумкин. Банклар, қоидага кўра, 
банк фаолияти барча йўналишлари батафсил таҳлилини йилига бир ёки икки 
марта ўтказадилар. 
Банк фаолиятининг батафсил таҳлили қуйидагиларга тақсимланади: 
➢ ресурслар таҳлили – меҳнат ресурслари структураси, асосий фондлар, 
моддий айланма воситалар ресурслари, статика ва динамикада молиявий 
ресурслар структураси таҳлили; 
➢ харажатлар таҳлили – меҳнат харажатлари даражаси, асосий фондлар 
(асосий капитал) даражаси, фонд сиғими таҳлили, айланма моддий 
воситаларнинг ҳар хил турлари сифат ва сон таҳлили: материал сиғими, 
иссиқлик сиғими, энергия сиғими ва ҳ.к., молиявий натижаларга таъсир этувчи 
омиллар ўртасидаги ўзаро алоқалар ва структура таҳлили: барча тўловлар 
структураси ва умумий ҳажми, уларнинг мақсадга мувофиқлиги; 
➢ самарадорлик таҳлили – меҳнат ресурсларидан фойдаланиш таҳлили, 
меҳнат унумдорлиги даражаси таҳлили, асосий фондлардан фойдаланиш 
таҳлили, айланма моддий воситалардан (электроотдача, теплоотдача и др.) 
фойдаланиш таҳлили. Фойда ва рентабеллик даражаси, кредит лаёқати ва 
тўлов лаёқати, молиявий барқарорлик, молиявий ресурслардан фойдаланиш 
самарадорлигини таҳлил қилиш натижаларини аниқлаш. 
Таҳлил ўтказиш учун используется статистик ва иқтисодий-математик 
усуллар ва моделлар бутун мажмуи (фоиз нисбатлари, пропорциянинг ўсиш 
(пасайиш) сурхати, корреляцион, регрессион ва дисперсион таҳлил, омиллар 
таҳлили моделлари, асосий таркибий қисм усули ва ҳ.к.) фойдаланилади. 
Танланма таҳлил ёппасига таҳлилдан кўра кўпроқ ва қуйидаги кетма-
кетликда амалга оширилади: танланаиган гуруҳни режалаштириш, таҳлил 
учун объектлар танлаш, таҳлил, натижаларни баҳолаш. 
Ташқи таҳлил банк фаолияти натижаларидан манфаатдор бўлганлар 
(молия органлари, ҳамкорлар ва контрагентлар, бошқа банклар) билан амалга 
оширилади. Таҳлил ёппасига ва танланма бўлиши мумкин. Бундан ташқари, у 
мустақил ва боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. 
Банк фаолияти устидан боғлиқ назорат бу – банкнинг кредит лаёқати 
таҳлили, рентабеллик ва фойда даражаси устидан назорат бўлиб, Марказий 
банк, давлат солиқ идоралари ва ҳ.к. томонидан амалга оширилади. 
Юридик кучга эга бўлган, исталган банк фаолияти устидан мустақил 
назорат албатта банкнинг йиллик расмий ҳисоботига ҳамроҳлик қилиши 
лозим. Мустақил назорат аудиторлик компаниялари томонидан амалга 
оширилади. 
Таъкидлаш жоизки, дастлаб банклар аудиторлик текширувларини 


284 
унчалик хушламаган. Бироқ банк тизимининг ва аудиторлик таҳлилининг 
ривожланиши билан банклар ва аудиторлар ҳамкорга айланди. Аудиторлик 
текшируви жараёни нафақат таҳлил ва назорат жараёнлари самарадорлигини, 
балки банк фаолияти натижаларини ошириш ва оптималлаш, маслаҳалар 
бериш жараёни билан уйғунлашади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling