Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


 Банк маркетингини режалаштириш


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
10.4. Банк маркетингини режалаштириш 
Маркетинг тизими ва режалаштириш ўратсидаги алоқа иккитомонлама 
характерга эга. Маркетинг фаолияти мақсадлари режалаштириш тизими, вақт 
горизонти ва характерига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. 
Банк учун режалаштириш сотув ва фойда кўрсаткичларини яхшилашга 
олиб келадиган олий даражадаги фаолият ҳисобланади. 
Режалаштириш икки қисмдан иборат бўлади: стратегик режалаштириш 
ва маркетингни режалаштириш. Режаларни амалга ошириш билан маркетинг 
хизмати шуғулланади. Режалаштириш, режаларни амалга ошириш ва назорат 
ўртасидаги ўзаро алоқалар 10.2-расмда кўрсатилган. 
Стратегик маркетингни режалаштириш бу – банк мақсадлари ва унинг 
маркетинг имкониятлари ўртасида стратегик мувофиқлик яратиш ва қўллаб-
қувватлаш бошқарув жараёнидир. У банкда бир нечта фаолият соҳалари 
мавжудлигидан келиб чиқади, унинг вазифаси энг истиқболли ва жалб этувчан 
соҳаларни ривожлантириш ва мос равишда кучсиз, истиқболсиз соҳаларни 
қисқартириш мақсадида истиқболли ва жалб этувчан соҳаларни ажратиш 
ҳисобланади. 
Стратегик 
режалар ишлаб 
чиқиш 
Режалаштириш
Ҳаётга татбиқ 
этиш
Ташкил қилиш
Натижаларни 
ўлчаш 
Натижаларни 
Назорат


279 
 
 
 
 
 
10.2-расм. Режалаштириш, маркетингни ташкил қилиш ва назорат 
тизими ўртасидаги ўзаро алоқалар 
Стратегик режалаштириш мазмуни ва хусусиятлари қуйидагилардан 
иборат: 
➢ мақсадли йўналтирилган ва келажакка қаратилган фикрлаш тарзи ва 
ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди; 
➢ маркетинг соҳасидаги қарорлар ва ҳаракатларни мувофиқлаштиради; 
➢ узоқ муддатли вазифаларни ҳал қилишга зид равишда жорий фойдани 
максимал қилишга интилишни тўхтатиб туради; 
➢ банк раҳбариятига доимо чекланган ресурсларни тақсимлашда 
асосланган устуворликларни белгилаш, муайян мақсадлар белгилаш ва уларга 
эришиш учун барча ресурсларни сафарбар қилишга ёрдам беради; 
➢ натижаларни баҳолаш ва назорат қилиш учун шарт-шароиятлар 
яратади. 
Банкни стратегик режалаштириш тўртта асосий элементдан иборат 
(лекин айрим дарсликларда стратегик режалаштириш жараёни етти босқичга 
бўлинади): 
➢ банк дастурини ишлаб чиқиш; 
➢ мақсад ва вазифаларни белгилаш
➢ хўжалик портфелини ривожлантириш режасини тузиш; 
➢ банкнинг ўсиш стратегиясини ишлаб чиқиш. 
Банкнинг маркетинг дастури одатда ёзма кўринишда расмий дастурий 
аризада расмийлаштирилади (пресс-релиз, банк ташкил қилиш ҳақида низом 
ёки лицензии, тижорат банкининг низомида). Маркетинг дастури ким, нимани, 
қачон, қаерда ва қай тарзда бажариши муайян белгилаб қўйиладиган асосий 
ҳужжат ҳисобланади. У банкнинг барча бўғинлари ўзаро алоқаларини 
таъминлаши лозим. Банк дастурни молия бозорининг ривожланиш 


280 
истиқболларини башорат қилиш, уни комплексли ўрганиш асосида ишлаб 
чиқади. 
Мақсад ва вазифаларни белгилаш банкни ривожлантириш дастурида 
амалга оширилади. Дастур асосида белгиланган эҳтиёжларни қондириш билан 
боғлиқ банк вазифалари ишлаб чиқилади: бу вазифадан ушбу эҳтиёжларни 
қондириш бўйича муайян чора-тадбирлар амалга ошириш билан боғлиқ 
вазифалар келиб чиқади. Ниҳоят, ушбу чора-тадбирларни молиялаштириш 
учун фойдани ошириш вазифаси вужудга келади. Сўнгги вазифа банк учун 
асосий вазифага айланади. 
Фойдани кўрсатилаётган хизматлар сотувини ошириш, жорий 
харажатларни камайтириш ёки уларнинг иккаласини бирданига амалга 
ошириш ёрдамида ошириш мумкин. Банк маҳсулотлари сотишни кўпроқ 
бозор улушини эгаллаш ёки янги бозорларга кириб бориш эвазига ошириш 
мумкин бўлиб, айнан шу маркетинг соҳасида банкнинг жорий вазифасига 
айланади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling