Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Қишлоқ хўжалиги товарлари бозорида нарх шаклланишининг
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
9.4. Қишлоқ хўжалиги товарлари бозорида нарх шаклланишининг
ўзига хос хусусиятлари Юқорида айтиб ўтилганидек, қишлоқ хўжалиги бозорини ажратиб турувчи хусусият унинг эркин рақобат бозорига яқинлиги ҳисобланади. Бундан нарх шакллантиришнинг кўплаб муаммолари келиб чиқади. 263 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб учун нархга мослашувчанлик пастлиги (ўртача 0,3 атрофида) хосдир. Товар таклифи ҳам мослашувчанлиги паст, бироқ у талаб мослашувчанлигидан бироз юқори (0,7 атрофида). Бундан нима келиб чиқади? 9.2-расм. Қишлоқ хўжали маҳсулотлари бозорининг фаолият юритиш механизми Мослашувчанлиги паст бўлган талаб ва таклиф эгри чизиқлари кесишуви (P) вақт фурсатидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти нархини белгилаб беради. Бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нарх даражаси унинг талаб ва таклиф мослашувчанлиги пастлиги туфайли мамлакат иқтисодиётидаги ўртача нархлар даражасидан кўра пастроқ ҳисобланади. Шу сабабли озиқ-овқат нархларининг ўзгариш тенденцияси бу - (Pj) пасайиш тенденцияси. Бунинг сабаблари қуйидагича. Аҳоли сони доимий равишда ўсиб бормоқда, аҳолининг реал даромадлари ҳам ўсмоқда (қонунийлик сифатида). Бу ҳолат бир хил нархларда кўпроқ миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларига талаб билдиришга имкон беради. Бироқ аҳоли сони ва унинг даромадлари қоидага кўра, секин ўсмоқда. Шу сабабли талаб эгри чизиғи (3.2-расм) ўнг томонга сезиларсиз силжийди. Худди шу даврда таклиф эгри чизиғининг силжиши қоидага кўра, мослашувчанлик юқорилиги туфайли сезиларли юқори бўлади. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига мувозанатли бозор нархи пасайиш тенденциясини белгилаб беради. Бундай ҳолат қишлоқ хўжалиги учун катта муаммо ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиётида ўртача нархлар ўсиш, қишлоқ хўжалигида эса S 1 S D 1 D P 1 P P Q 264 пасайиш тенденциясига эга бўлганда нархлар паритетининг бузилиш муаммоси юзага келиши муқаррар. Олигополия бозори шароитларида ишлайдиган агросаноат мажмуининг ресурслар тежайдиган тармоқларида нархлар вақти-вақти билан ўсиши мумкин, улар маркетинг соҳасида ҳам ўсиши мумкин, лекин қишлоқ хўжалигида буни тасаввур қилиш қийин. Ўзига хос «нархлар қайчиси» вужудга келади. Бозор иқтисодиётига ўтилгунга қадар қишлоқ хўжалигидаги ва у билан алоқада бўладиган бошқа тармоқлар ва соҳалардаги нархлар нисбати директива йўли билан ушлаб турилган. Тракторлар, комбайнлар, ўғитлар фондлар бўйича иродали қарорлар билан тақсимланган. Бюджетдан қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлайдиган дотациялар ажратилган. Бу нарх, даромад, фойда каби тоифаларга умумий бефарқлик шароитларидагина ўринга эга бўлиши мумкин эди. Бозор иқтисодиёти ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйиб, «нархлар қайчиси» жуда тез намоён бўлди. Уларнинг намоён бўлиши шунчалик яққол ва шафқатсиз эдики, Россия Федерациясида биронта қишлоқ хўжалиги корхонаси трактор ёки комбайн харид қилишга қодир эмасди. Бу ҳолат Россия қишлоқ хўжалигини чуқур инқироз ёқасига келтириб қўйди. Қишлоқ хўжалигида нарх шаклланиши муаммоларининг ечими икки тарафлама бўлиши мумкин. Биринчи йўл – воқеа-ҳодисаларнинг табиий рўй беришига араламаслик. Бунда кўпчилик хўжаликлар қаттиқ рақобат туфайли хонавайрон бўлади, одамлар қишлоқ жойларда амалда иш топиш жуда қийин бўлган шароитларда иш жойини йўқотади. Россия Федерацияси минтақалари қайта қуришнинг бошида дастлаб шу йўлдан борди. Ҳозирги пайтга келиб у ерда қишлоқ хўжалиги оғир аҳволга тушиб қолган. Иккинчи йўл - қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва тартибга солиш бўлиб, улар озиқ-овқат маҳсулотлари товар таклифи ва талаб ҳажмига, чакана нарх даражасига таъсир кўрсатиши мумкин. Тушунарлики, бозор талабларига бу ҳолатда эътибор қаратилмайди. Бу ерда икки хил вариант бўлиши мумкин: имтиёзли ёки бепул мактаб овқатлари ҳисобига талабнинг пасайиши, кам таъминланган оилалар ва ишсизларга нафақалар бериш, даволаш муассасаларида бепул овқатланиш. Иккинчи вариант экин майдонлари чекланиши, харид нархлари ва бозор нархлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун давлат субсидиялари билан боғлиқ, яъни бир ҳолатда давлат ёрдами истеъмолчиларга, бошқа ҳолатда эса – ишлаб чиқарувчиларга кўрсатилади. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги ва агробизнеснинг бошқа соҳаларида нарх сиёсати кўрсатилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling