Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
Биринчи тур – хомашё озиқ-овқат товарлари бозори тегирмончилик,
ёрма ишлаб чиқариш, шакар ишлаб чиқариш тармоқлари ва ҳ.к. учун асосий ҳисобланади. Уларга хос бўлган жиҳатлар маҳсулотнинг нисбатан бир хиллиги, стандарташтириш даражасининг юқорилиги, товарларнинг йирик партиялаб сотилиши ҳисобланади. 257 Бу ерда маркетинг фаолиятининг маълум бир: алоҳида фирмалар учун рекламада, нарх шаклланишида, рақобат курашининг чекланганлигида мураккабликлар мавжуд. Иккинчи тур – қайта ишлаш даражаси юқори бўлган озиқ-овқат товарлари бозори. Бу ерда маҳсулот бир хилда эмас, ассортимент жуда кенг (тамаки маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари, консерва, колбаса маҳсулотлари ва ҳ.к.). Бу товарлар гуруҳлари ҳажми доимий равишда ўсиб бормоқда. Маҳсулотнинг навлар, сифат, истеъмолда бир-бирининг ўрнини боса олиш бўйича бир хил эмаслиги кучли рақобатни ва нархлардаги нисбатан кичик вариацияни юзага келтиради. Бу ерда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва сотувчи ҳар бир фирма ажралиб туришга, ўз маҳсулоти учун қандайдир алоҳида хислатлар бахш этишга ҳаракат қилади, фаол реклама амалга оширади, товар ўрови ва безалишини такомиллаштиради ва хилма-хил қилади, товарларни илгари суриш ва товар ҳаракатланиши турли йўлларини излаб топади. Бундай бозорга кириш тўсиқлари жуда юқори. «Миқёс самараси», фойдаланиладиган технологияларга патентлар, маҳсулотни сертификатлаш, оммавий реклама катта роль ўйнайди. Бундай бозорга кириб бориш жуда қийин. Фақат реклама харажатларининг ўзи баъзида маҳсулот қийматининг 20%ини ташкил қилиши мумкин. бундай бозорларда маркетинг фаолияти жуда қизғин. Учинчи тур – қайта ишлаш даражаси паст бўлган, нисбатан бир хил турдаги маҳсулотлар бозори (янги ва совутилган гўшт, сут, сут маҳсулотлари ва ҳ.к.). Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, қайта ишлаш даражаси қанчалик паст бўлса, маҳсулотни дифференциациялаш имконияти, рекламани қизғинлиги шунчалик паст бўлади. Бироқ ушбу бозорга кириш тўсиқлари баланд эмас, нарх шаклланиши рақобатга яқин асосда амалга оширилади. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling