Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


-БОБ. АГРАСАНОАТ КОМПЛЕКСИ МАРКЕТИНГИ


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

9-БОБ. АГРАСАНОАТ КОМПЛЕКСИ МАРКЕТИНГИ 
 
9.1. Агросаноат мажмуида бозорлар хусусияти 
Халқ хўжалигининг барча тармоқлари каби, қишлоқ хўжалиги ҳам бозор 
иқтисодиётининг барча атрибутларини, жумладан, маркетингни ўзлаштирган 
ҳолда бозорга кириб бормоқда. 
Агромаркетинг хусусиятлари агробизнес тизимидаги хусусиятлар, талаб 
ва таклиф хусусиятлари, шунингдек, агроозиқ-овқат мажмуидаги нархлар 
билан белгиланади. 
Агробизнес мажмуи тўртта асосий соҳани ўз ичига олади (9.1-расм). 
9.1-расмАгробизнес схемаси
Ўзбекистон Республикасида агробизнес мажмуининг негизини аҳоли 
учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноатнинг кўплаб тармоқлари учун хомашё 
ишлаб чиқарадиган қишлоқ хўжалиги ташкил қилади. гарчи уларнинг ҳар 
бири мустақил аҳамиятга эга бўлсада, қолган соҳалар асосан қишлоқ 
хўжалигига хизмат кўрсатади. 
Ресурслар соҳасига қишлоқ хўжалигини техника, ем-хашак, уруғлик, 
ўғитлар, ўсимликлар ва чорва молларини ҳимоя қилишнинг кимёвий 
воситалари ва ишлаб чиқаришнинг бошқа моддий омиллари билан 
таъминлайдиган тармоқлар киради. Бу қаторга қишлоқ хўжалиги (бошқа барча 
тармоқлар каби) уларсиз фаолият кўрсата олмайдиган кредит муассасалари 
ҳам киради. Ушбу соҳа қишлоқ хўжалиги ресурслар бозорини шакллантиради, 
унинг техник ва технологик даражасини белгилаб беради, нарх ва кредитлаш 
шартлари орқали қишлоқ хўжалиги харажатлари миқдорига таъсир кўрсатади. 
1.Тўплаш, сақлаш 
2.Қайта ишлаш 
3.Сотиш 
Маркетинг соҳаси 
Сервис соҳаси 
Ресурслар соҳаси 
1.Давлат 
2.Хусусий 
Қишлоқ хўжали 
Техника, ем-хашак, 
уруғлик, ўғитлар, 
кредит ресурслари 


253 
Агросервис соҳаси кенг доирадаги фаолият турларини ўз ичига олади: 
қишлоқ хўжалиги корхоналарини ижара ва лизинг шартларида техника билан 
таъминлаш, қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлар 
билан таъминлаш, мелиоратив ишлар, агрокимё, илмий тадқиқотлар ва янги 
технологиялар жорий қилиш, бошқарув, қишлоқ хўжалиги корхоналари 
фаолиятини мувофиқлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш. Бу соҳа 
мажмуа ва унинг алоҳида тармоқлари фаолиятини яхшилашни таъминлайди. 
Агросервис соҳасига кирадиган давлат структуралари ва хусусий 
структуралар бозор муносабатларининг чуқурлашуви билан тобора муҳим 
аҳамият касб этади. 
Агробизнес маркетинг соҳаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 
даладан (фермер хўжаликларидан) истеъмолчигача ҳаракатланишини, яъни 
маҳсулот тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишни таъминлайдиган барча 
тармоқларни ўз ичига олади. Ушбу соҳада давлат ва аҳолининг қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлари аниқланади, чунки у бозор 
иқтисодиётининг учта саволига жавоб беради: «Нима ишлаб чиқариш керак?». 
«Қанча ишлаб чиқариш керак?». «Қандай нархда сотиш керак?». Унинг 
таркибига улгуржи ва чакана савдо корхоналари, омборхоналар, тайёрлов 
корхоналари, қайта ишлаш корхоналари, биржалар, кимошди савдолари ва ҳ.к. 
киради. 
Маркетинг соҳасининг роли жуда катта бўлиб, бозор томон 
ҳаракатланиш билан янада ўсишда давом этади. Пировард натижада у 
агробизнеснинг бошқа соҳалари орасида бирламчи аҳамиятга эга бўлади. 
Масалан, АҚШда агросаноат мажмуининг якуний маҳсулот структурасида 
маркетинг соҳасига унинг қиймати 75%и, Россия Федерациясида эса – атиги 
25% атрофида киради.
Агросаноат мажмуида бозорлар хусусиятлари бу мажмуани ташкил 
қилувчи барча соҳаларда намоён бўлади. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши бозор вазиятига, фермерлар хулқ-
атворига, аграр бозор ва турдош тармоқлар фаолият юритишига таъсир 
кўрсатадган бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Бу хусусиятлар 
қуйидагилардан иборат. 
1. Ишлаб чиқариш-иқтисодий жараёнларнинг табиий-биологик 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling