Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

2. Молиявий рисклар 
Етказиб берилган товар 
учун тўловни амалга 
оширмаслик риски 
Шартнома шартларига 100%лик бўнак тўловини 
киритиш. Аккредитив ҳисоб-китоб шаклини қўллаш 
(ҳужжатлар билан тасдиқланган, жавобсиз, бўлинадиган 
аккредитив). Шартнома бўйича тўловни талаб қилиш 
ҳуқуқини пул эвазига факторинг фирмасига бериш 
Товар ишлаб чиқаришни 
режалаштиришда молиявий 
ресурсларни нооптимал 
тақсимлаш риски 
Корхона фаолиятининг устувор йўналишларини 
белгилашда диққатлироқ таҳлилий ишларни амалга 
ошириш. Ишлаб чиқарилган товарларни сотиш 
рентабеллигини чуқурроқ дастлабки баҳолаш. Ишлаб 
чиқариш режаси ва инвестиция режасига зарурий 
ўзгаришлар киритиш 
Йирик миқёсли лойиҳага 
катта инвестициялар риски 
(масалан, капитал қурилиш 
объекти) 
Шартномадан олдинги даврда чқурроқ таҳлилий ишлар 
бажариш. Лойиҳани амалга оширишга консорциал 
келишув орқали бошқа фирмаларни жалб қилиш ҳисобига 
рискларни тақсимлаш. Лойиҳани амалга оширишга
венчур (рискли) фондларнинг маблағларини жалб қилиш 
3. Ички фирма рисклари 
корхона ходимларининг 
норозилиги ва иш 
ташлашлар риски 
Касаба уюшмаси фаоллари билан жамоавий шартнома 
шартларини диққат билан қайта ишлаш. Корхонада кучли 
ижтимоий-иқтисодий дастурлар ишлаб чиқиш. Ходимлар 
мотивациясини тушуниш ва ундан корхонани бошқариш 


250 
жараёнида фойдаланиш. Корхона жамоасида ижобий 
психологик муҳит яратиш 
Тижорат ахборотлари ва 
илмий-техник ахборотнинг 
четга чиқиш риски 
Ходимларни, айниқса, ИТТКИ билан шуғулланувчи 
муҳандис-техник персонални «муросага мойиллик» 
борасида пухтароқ текшириш. Ички фирма ҳужжатлари 
айланмаси устидан қаттиқ назорат ўрнатиш. Лаборатория, 
экспериментал участка ва ҳ.к.га бегоналар киришини 
тақиқлаш. Рақобатчиларга ёлғон ахборотлар тарқатиш 
(қонун доирасида) 
Бошқарувчилар хатолари
Ўрта ва олий бўғин бошқарувчиларини диққатлироқ 
танлаш, улар фаолиятини самарали мотивациялаш ва 
рағбатлантириш. Бошқарув кадрларини касбий тайёрлаш 
ва қайта тайёрлаш. Энг масъулиятли, рискли лойиҳалар 
бўйича бошқарув жараёнини моделлаштириш. Қимматли 
лойиҳаларни бошқариш учун вақтинчалик мақсадли 
гуруҳлар ташкил қилиш. Назоратни ташкиллаштириш 
 
Ўртача кутилаётган қиймат бу – ҳодиса ҳажмининг ноаниқ вазият билан 
боғлиқ қийматидир. Ўртача кутилаётган қиймат ҳар бир натижанинг эҳтимоли 
мос келувчи қиймат вазни ёки тез-тезлиги сифатида фойдаланиладиган барча 
эҳтимолий натижалар учун ўртача ўлчанган ҳисобланади. Ўртача кутилаётган 
қиймат ўртача кутилаётган натижани ўлчайди. 
Нормал тижорат фаолиятига ҳамроҳлик қиладиган энг лдатий рисклар 
ва бундай суғурталанмайдиган рискли вазиятлар вужудга келишининг салбий 
оқибатларини камайтириш усуллари юқоридаги 8.1-жадвалда келтирилган. 
«А» тасодифий ҳодиса объектив имконияти ўлчами унинг эҳтимоли деб 
аталади. «А» тасодифий ҳодиса тез-тезлиги айнан шу рақам атрофида 
гуруҳланади. Ҳар қандай ҳодисанинг эҳтимоли 0 дан 1,0 гача афтрофда 
бўлади. Агар эҳтимол нолга тенг бўлса, ҳодиса рўй бериши мумкин эмас деб 
ҳисобланади. Агар эҳтимол 1га тенг бўлса, ҳодиса ишончли ҳисобланади. 
Эҳтимоллик тасодифий ҳодисаларни башорат қилишга имкон беради. У 
ҳодисаларга сифат ва сон тавсифномаси беради. Бунда ноаниқлик ва риск 
даражаси пасаяди. Хўжалик вазиятининг ноаниқлиги кўп жиҳатдан қарши 
ҳаракат омили билан ҳам белгиланади. 
Хўжалик вазиятида ҳар қандай ҳаракатга доимо қарши ҳаракат бўлади. 
қарши ҳаракатлар қаторига ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа табиий ҳодисалар, 
уруш, инқилоб, иш ташлаш, меҳнат жамоасидаги турли низолар, рақобат, 
шартнома мажбуриятларининг бузилиши, талабнинг ўзгариши, авария ва ҳ.к. 
киради. 
Тадбиркор ўз ҳаракатлари жараёнида шундай стратегия танлаши 
керакки, у қарши ҳаракат даражасини пасайтиришга имкон бериши лозим, бу 
эса, ўз навбатида, риск даражасини ҳам пасайтиради


251 
Низоли вазиятларда стратегия танлаш учун математик аппарат ўйинлар 
назариясидан олинади. Ўйинлар назарияси тадбиркорга рақобатли вазиятни 
яхшироқ тушуниш ва риск даражасини минимал қилишга имкон беради. 
Риск даражаси иккита мезон билан ўлчанади: 
➢ ўртача кутилаётган қиймат; 
➢ эҳтимолий натижанинг тебраниши (ўзгарувчанлиги). 


252 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling