Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Тўртинчи тур – озиқ-овқат сервиси бозори. У умумий овқатланишнинг 
барча шакларини – кичик буфетлардан тортиб нуфузли ресторанларгача 
қамраб олади. Ушбу бозор жуда ҳам ўзига хос ва бир хил эмас ҳисобланади. 
Унда реклама ва монополизация даражаси турлича, нарх шаклланиши эркин 
нархдан монопол нархгча вариантларда бўладиган бир нечта қуйигуруҳларни 
ажратиб кўрсати мумкин. 
Озиқ-овқат бозорининг яна бир хусусияти – унинг бир нечта поғонаси 
мавжудлигидир. У маҳаллий (нон ва нон маҳсулотлари, сут ва сут 
маҳсулотлари), минтақавий (гўшт маҳсулотлари, мева-сабзавотлар), миллий 
(консервалар, импорт озиқ-овқатлар) бўлиши мумкин. Буни шу билан изоҳлаш 
мумкинки, озиқ-овқат товарларининг аксарияти тез бузиладиган маҳсулотлар 
қаторига киради. Бироқ бугунги кунда тобора кўп сонли маҳсулотлар 


258 
ихтисослашган транспорт воситалари, совутгич ва музлатгичлар, янгича қайта 
ишлаш технологияларидан фойдаланиш ҳисобига ўз бозорлари чегараларини 
кенгайтирмоқда. Масалан, ҳозирги пайтда янги сутнинг айрим турлари ўз 
хусусиятларини бир неча ой давомида сақлаб туриши мумкин. 
Бозор даражасини ҳисобга олиш маркетологлар учун фирма фаолиятини 
бошқариш ва маркетингни режалаштиришда муҳим аҳамият касб этади. 
Масалан, у ёки бу бозор даражасини ҳисобга олган ҳолда магазиннинг 
муваффақиятли жойлашуви реклама харажатлари ва товарларни бозорга 
чиқариш харажатларини сезиларли қисқартириши мумкин. 
Озиқ-овқат товарлари бозорларини тавсифлашда шуни қайд этиш 
керакки, бу бозор асосан нисбатан кичик сонли фирмалар ва маҳсулот 
дифференциацияси юқори бўлган монополистик рақобатли бозор 
ҳисобланади. Нархга оид рақобат билан бир қаторда ушбу бозорда нархга оид 
бўлмаган рақобат катта аҳамият касб этади. 
Шу 
билан 
бирга, 
қайта 
ишловчилар, 
харид 
фирмалари 
воситачиларининг фермерларга таъсири фермерларнинг истеъмолчилардан 
узоқлашиши ва чуқурроқ қайта ишлаш каналларини ривожлантириш ҳисобига 
тобора ортмоқда. Натижада дастлабки шартномалар тизими, контрактация 
тизими фермерлар хулқ-атворини тартибга солишдан ташқари уларнинг 
даромадларини чегаралайди ҳам. Бу тизимлар фермерларни харидорларнинг 
шартларини қабул қилшга мажбур қилади, яъни бозор эркинлигини 
чегаралайди. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling