Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

3.2-жадвал 
 
«Товар-бозор» матрицаси 
Товарлар 
Бозорлар 
Жорий 
Янги 
Жорий 
Бозорга чуқурроқ кириб бориш 
стратегияси 
• Сотишни жадаллаштириш 
• Янги харидорларни қидириш 
• Рақобатчиларни синдириш 
Бозорни ривожлантириш 
стратегияси 
• Янги бозорлар 
• Янги сотиш ҳудудлари 
• Халқаро бозорлар 


73 
Товарни 
истеъмол 
соҳасини 
кенгайиши 
• Товарни ишлатилишини янги 
соҳаларини тузиш 
Янги 
Товарни ривожлантириш 
• Уз кучи билан янги товар ишлаб 
чиқариш 
• Битимларни ривожлантириш 
Лицензия 
• Махорат билан айирбошлаш 
Диверсификация 
• Горизонтал 
• Вертикал 
• Концентрик 
Жадвалдан кўриниб турибдики, фирманинг афзаллигини ўсиш 
манбаларини ўзаштиришни 4 та асосий стратегиялари бўлиши мумкин: 
1.бозорга чуқурроқ кириб бориш стратегияси; 
2.товарни такомиллаштириш стратегияси. 
3.бозорни ривожлантириш стратегияси; 
4.диверсификация. 
Диверсификацияни 3 та тури мавжуд: горизонтал, вертикал ва 
концентрик. 
Горизонтал диверсификация деганда илгариги товраларга ўхшаш ишлаб 
чиқариш, техник, таъминот ва сотиш шароитларига яқин бўлган товарларни 
ишлаб чиқариш тушунилади. 
Вертикал диверсификация эса илгариги товар ишлаб чиқаришни сотув 
йўналиши сифатида ҳам товар дастурини чуқурлигини устиришни англатади. 
Масалан, гушт маҳсулотларини сотувчи махсус дўкон мол этиштиришни ва 
селекция бўйича ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди. 
Концентрик диверсификация корхона учун янги товарни ишлаб 
чиқаришни кўзда тўтади. 
Диверсификация товарларни турли туманлиги ҳисобига жалб 
етувчанлигини яхшилашга асосланади. 
Товар диверсификациясининг мақсади бўлиб истеъмолчиларни товарни 
афзал қуриш, алоҳида бозор ёки бозор сегменти хусусиятларини ҳисобга олиш 
орқали товарни жалб етувчанлигини ошириш, уни рақобатбардошлигини 
ўсиши ҳисобланади. 
Товар диверсификацияси қуйидаги омиллар бўйича амалга оширилади: 
• Товарни қўшимча имкониятлари 
• Товардан фойдаланиш самарадорлиги 
• Комфортлилик 
• Ишончлилик 
• Товар дизайни ва стили. 


74 
Товар диверсификацияси фирманинг товар сиёсатида муҳим ўрин 
эгаллайди. Бу стратегия янги сотув бозорига таклифни режалаштиришда 
қўшимча товарларни ишлаб чиқаришни бошлаганда қўлланилади. 
Диверсификация фирма фаолиятида барқарор ўсишини таъминлаш учун 
самарали восита сифатида чиқади. 
Янги товарларни ишлаб чиқиш ва қўллаш инновация сиёсатининг 
тамойил ва услубларига, хусусан, товар инновацияси жараёнига мос ҳолда 
амалга оширилади. 
Товар инновацияси жараёни 6 босқични ўз ичига олади: 
• янги товар ҳақида ғояни қидириш 
• ғояни танлаш 
• янги товар ғоясини тижоратлашувини иқтисодий таҳлили 
• товарни ишлаб чиқиш 
• бозор шароитида уни тажрибадан ўтказиш 
• товарни бозорга қўллаш 
Товар инновацияси жараёни янги товар ҳақида ғояни қидириш билан 
бошланади. Янги товар ғояни қидиришни асоси бўлиб товар ҳақидаги ички ва 
ташқи ғоялар манбаи ҳисобланади. 
Ташқи товар ҳақидаги ғоялар манбаига: савдо корхоналари, харидор ва 
истеъмолчилар, 
рақобатчилар, 
ярмарка 
ва 
кўргазмалар, 
тадқиқот 
институтлари, таъминотчилар, вазирликлар ва бошқа давлат институтлари 
киради. 
Товар ҳақидаги ички ғоялар манбаига: маркетинг тадқиқотлари бўлими, 
ишлаб чиқариш бўлими, маркетинг бўлимини барча қисмлари, халқаро 
иктисоий ҳамкорлик бўлими, товарни тайёрлаш бўлими киради. 
Товар инновацияси жараёни босқичлари ўз мазмунига кўра янги товарни 
режалаштириш жараёнини ифодалайди. 
Янги товарни режалаштиришнинг вазифаси муқобил вариантларни 
қидириш ва ишлаб чиқишдан иборатдир. 
Янги товарни режалаштириш учун турли услублар қўлланилади. Янги 
товар ҳақида ғояни баҳолашда бозорни тадқиқ қилиш ва ижодий услублардан 
фойдаланилади. 
Иқтисодий таҳлил босқичида фойдани солиштириш, зарарсизликни 
баҳолаш услуби, хавф-хатар таҳлили услубларидан фойдаланилади. 
Товарни ишлаб чиқиш босқичларида товар ишлаб чиқиш услублари, 
товар маркасини ишлаб чиқиш техникаси услублари, харажатларни ҳисоблаш 
услублари ишлатилади.

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling