Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Ижтимоий-иқтисодий: 

даромад 

маълумоти 

мутахассислиги 
ва 
бошқалар 
Психографик: 

ҳаёт тарзи (стиль) 

инновацияга 
(янгиликка)интилиш 

гуруҳ мотивацияси ва
бошқалар 
Географик: 

ҳудуд 

шахар 

қишлоқ 

иқлим ва
бошқалар 
Хулқ-атвори: 

фирмага нисбатан ишончи 

престиж даражаси 

товарга нисбатан
ихлоси 

тез-тез истеъмол 
қилиниши ва бошқалар
Демографик: 

жинси 

ёши 

оила сони ва
бошқалар 
Ҳолат: 

кам 
харажатлилиги 
(фойдалилиги) 

имтиёзлилиги 

қулайлиги ва
бошқалар 
Сегментлаш 
тамойиллари 


62 
Бозор уячаси шундай бозор сегментики, унинг учун ушбу фирма 
товарлари ва уларни етказиб бериш имкониятлари энг қулай ва муносибдир. 
Бозор сегментациясининг тамойиллари қуйидагилардир: 
➢ Географик тамойил; 
➢ Психографик тамойил; 
➢ Демографик тамойил; 
➢ Хулқ-атвор тамойили; 
Географик тамойил орқали бозорни жойлашуви, аҳолининг сони ва 
зичлиги, тижорат фаолиятининг тузилиши, регионни ривожлани динамикаси, 
инфляция даражаси, ҳуқуқий чеклашлар ҳисобга олинади. 
Психографик тамойил натижасида ҳаёт тарзи, шахснинг типи, жамоат 
ҳолати каби ҳисобга олиниб, турмуш тарзи шахснинг ўз фаолиятида, 
қизиқишларида, катъиятида ва эътикодларида ўз аксини топади. Шахснинг 
тури эса ҳаётдан мамнун, меланҳолик, ўзгалардек иш курувчи, ўзбилармон ва 
бошқа ҳислатларда бўлиши мумкин. 
Демографик тамойилларда оилани сони ва сифат таркиби, оиланинг 
ҳаётийлик цикли босқичи, даромадлилик даражаси, машғулот тури, 
маълумоти, 
миллати 
кабилар 
инобатга 
олинади 
ҳамда 
бозор 
сегментациясининг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. 
Хулқ-атвор тамойили орқали харид қилишга йўл, фойдаланувчи мақоми, 
истеъмол жадаллиги, боғланиб қолиш даражаси, товар ҳақида маълумот 
бериш, товарга бўлган муносабати ҳисобга олинади. 
Бозорни таҳлил қилиш учун сон ва сифат кўрсаткичлари, шунингдек
рақобат ҳолатининг тавсифномаси, тармоқни тузилиши ва тақсимлашни 
тузилиши кўрсаткичлари ишлатилиши мумкин. Бозорни таҳлил қилиш учун 
кўрсаткичлар қуйидаги 3.1-жадвалда берилган. 
Таҳлилдан ташқари бозор сегментини танлашда сегментлашни 
режалаштириш кўзда тутилади. Сегментлашни режалаштириш жараёни 
қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: 
1. Истеъмолчилар талаблари ва тавсифномаларини аниқлаш 
2. Истеъмолчиларнинг турли-туманлиги ва ўхшашлиги таҳлили 
3. Истеъмолчилар гуруҳлари соҳасини ишлаб чиқиш 
4. Истеъмол сегментини танлаш 
5. Рақобат муҳитида компания ўрнини аниқлаш 
6. Барча маркетинг-микс комплекси чора-тадбирлари режасини ишлаб 
чиқиш.

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling