Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
178 6-БОБ. ИННОВАЦИОН МАРКЕТИНГ 6.1. Инновация ва унинг турлари Инновация – инглизча “innovation” сўзидан олинган бўлиб, янгилик, янгилик киритиш маъноларини англатади. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг таърифига кўра, “технологик янгилик киритиш”–бозорда муваффақиятга олиб келувчи илмий ва техник билимларнинг қўлланилишидир. Инновация кўпроқ техник эмас, балки иқтисодий ва ижтимоий атама ҳисобланади. Инновация бирон-бир техник ёки умуман буюмлашган бўлиши шарт эмас. Кўпчилик олимларнинг фикрича, инновация – аниқ ижтимоий эхтиёжларни қондирувчи ва бир қатор самаралар, яъни иқтисодий, илмий- техник, ижтимоий экологик самаралар берувчи, янги ва модификацияланган воситаларни яратиш ва ўзлаштириш бўйича пировард натижадир.Бошқача айтганда, янгиликларни киритиш мураккаб, тизимли характердаги жараён эканлиги таъкидланади ва бир қатор ўзаро боғланган босқичларни ўз ичига олади. “Инновация” тушунчаси барча янгиликларга нисбатан қўлланилади. Шу сабабли “инновация” биринчи навбатда илмий ғоя амалий фойдаланиш даражасига етказиладиган жараён сифатида кўриб чиқилади ва у иқтисодий самара бера бошлайди. Иқтисодий мазмунга эга бўлувчи ва натижаси тижорат мақсадларида фойдаланиш даражасигача етказилган ва бозорда тан олинган жараён “янгилик”атамаси билан номланади. “Янгилик” – бу янги услублар, тартиблар, предметлар бўлиб, улар аниқ ижтимоий эҳтиёжларни қондириш учун амалиётга тадбиқ этилади. Шундай қилиб, инновация янгиликни яратиш ва уни корхоналар фаолиятига тадбиқ этиш жараёни ҳисобланади. Янгиликни бозорда тарқалиш жараёни “диффузия” ёки янгиликни мослашуви деб аталади. Янгиликларни киритиш жараёни инновацион жараён тушунчаси билан боғлиқдир. Инновацион жараён – аниқ характерга эга бўлган ва бозорда муваффақиятга олиб келувчи янгиликларни яратиш ва амалиётда қўллаш бўйича тартибга солинадиган жараёндир. Илмий адабиётларда инновация қуйидаги турларга бўлинади: - техник (янги маҳсулотлар технологиялар, материаллар, жиҳозлар); - ташкилий (корхона фаолиятининг турли хил турларини ташкил этишнинг янги услублари ва шакллари); 179 - иқтисодий (режалаштириш, молиялаштириш, баҳолашни шаклланиши, реклама, мотивация ва х.к.лар орқали инновацион фаолиятни бошқариш услублари); - ижтимоий (инсон омилининг фаоллаштиришнинг турли хил шакллари. Мазкур жараён малака ва кадрлар сиёсатини, ижодий фаолиятини рағбатлантиришни, меҳнат шароитларини яхшилаш, турмуш фаровонлигини оширишни ўз ичига олади); - юридик (қонунчилик, солиққа тортиш, меъёрий-ҳуқуқий актлари) Қўлланиш (истеъмол қилиш) жойига кўра янгиликларни киритиш тўрт гуруҳга бўлинади: - товар – ишлаб чиқариш (ишлаб чиқариш воситалари) ёки истеъмол соҳаси (истеъмол предметлари)да истеъмол қилинадиган янги маҳсулотлар ; - технологик – эски ва янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг янги усуллари (ёки такомиллаштирилган); - бошқарув–бошқарув аппарати томонидан фойдаланиладиган иш юритишнинг янги шакллари ва услублари; - иқтисодий–салоҳият (шу жумладан тижорат аниқ янгилик киритилиши бўйича) тўғрисида ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш услублари асосида инновациялар соҳасида маркетинг тадқиқотлари ўтказиш. Инновацияларнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат: - устуворлик; - тежамкорлик; - мослашувчанлик; - даврийлик; - зарар етказмаслик; - инновацион фаолият ва унинг натижаларининг маълум бир давр чегараларига мувофиқлиги; - инновацион фаолият ва унинг натижаларининг маданий даражага мувофиқ келиши; - инновацияларни ҳаракатининг молиявий таъминланганлиги; - ижтимоий фойдалиги; - иқтисодий географик; - фундаментал илм -фанни қўллаб-қувватлаш; - инновацион фаолиятни ҳимояланганлиги; - тескари алоқани ташкил этиш; - кадрлар бўйича мувофиқлик; - рақобатбардошлик; - янгиликларнинг киритишнинг тижорат самараси; - экологик хавфсизлик; 180 - бозор эҳтиёжларининг устуворлиги. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, инновация корхоналар фаолиятига янгиликлар киритишдан иборатдир. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling