Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Инновацион маркетингни ўзига хос хусусиятлари
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
6.2. Инновацион маркетингни ўзига хос хусусиятлари Питер Друкер фикрича, бизнеснинг иккита асосий функцияси мавжуд: маркетинг ва инновация. Маркетинг ва инновация натижалар яратади. Барча қолганлари-харажатлардир. 1 Бугунги кунда маркетинг концепциясига янгича ёндошув бозорнинг стратегик сегментидан ташкилотларнинг потенциал мижозлари - мақсадли гуруҳлари билан аниқроқ узвий алоқадорликка асосланади. Инновацион фаолиятнинг йўналишлари, авваламбор, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш вазифалари ва имкониятлари билан эмас, балки янги маҳсулотлар тавсифномаларига нисбатан истеъмолчиларни қарашларини ўрганиш натижаларини аниқлаши зарур. Бунда муваффақиятнинг асосий омили бўлиб маҳсулотларни бозор талабларига мос келиши ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида инновацион маркетингнинг асосий омили ҳисобланади. Инновацион маркетинг-бу янги товарлар ва хизматлар бозорини яратишга, кенгайтиришга ва уни сақлаб туришга йўналтирилган маркетинг технологияси комплексидир. Маркетингда инновациянинг асосий босқичлари турлича кўринишларга эга бўлиб, улар XVIII-XXI асрларда бир қанча эволюцион ривожланишга ва кўринишга эга бўлди. XVIII асрда маркетинг инновациясида рақобат муҳим роль ўйнаган бўлса, унда Адам Смит назариясига кўра, ҳар бир тадбиркор ўз шахсий манфаатини кўзлашга интилишини кўрсатиб берди. Ҳар бир шахс ўзи ишлаб чиқаришни ташкил этади,эришилган фойдага ўзи эгалик қилади. Иқтисодиётнинг турли ривожланиш босқичларида рақобат турли кўринишларга эга бўлди.Охирги икки юз йиллик ичида хўжалик фаолиятини эволюциясини бир неча босқичларга бўлиши мумкин, у дунёнинг йирик ва муваффақиятли фаолият юритаётган компанияларида рақобатли устунликни ўзгаришига олиб келди. Бунда нархли рақобат, классик маркетинг, сегментлаш, позициялаш, мерчендайзинг, ижтимоий-ахлоқий маркетинг, халқаро маркетинг, экспорт маркетинги, бенчмаркетинг, ўзаро муносабатлар маркетинги, логистик маркетинг, глобал маркетинг,бренд- маркетинг,интернет-маркетинг, эмпирик маркетинг, аутсорсинг, коммуникацион маркетинг ва инновацион маркетинг 2 каби маркетингда инновациянинг асосий босқичларини алоҳида кўрсатиш мумкин. 1 Секерин В.Д. Инновационнқй маркетинг: Учебник.- М.:ИНФРА-М, 2012. –стр.3 2 Секерин В.Д. Инновационнқй маркетинг: Учебник.- М.:ИНФРА-М, 2012. –стр.40. 181 Иқтисодиётда фаол қўлланилаётган ишбилармон мижозлар билан шартномаларни электрон ҳолда амалга ошириш В2В ва пировард мижозлар билан электрон савдо В2С ёки электрон бизнеслар логистика олдига логистика хизматларининг янги турларини пайдо бўлишини талаб этади. Ушбу инновацион ишбилармонлик муносабати логистикадан фақатгина ахборот оқимини бошқаришни талаб этмасдан, балки юк оқимини физик ҳаракати бўйича вазифаларни оператив бажаришни талаб этади. В2В ва В2С электрон бизнеси фақат юк оқимини физик ҳаракати билан амалга оширилса муваффақиятли бўлиши мумкин. Электрон бизнесни ўзаро алоқа қилувчи субъектлар тури бўйича қуйидаги асосий тоифаларга ажратиш мумкин (6.1-расм): 1. бизнес-бизнес (business-to-business, B2B); 2. бизнес-истеъмолчи (business-to-consumer, B2C); 3. истеъмолчи-истеъмолчи (consumer-to-consumer, С2С); 4. бизнес-маъмурият (business-to-administration, B2A); 5. истеъмолчи-маъмурият (consumer-to-administration, C2A); Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling