Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
-расм. Электрон бизнес тоифалари
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИСТЕЪМОЛЧИЛАР МАЪМУРИЯТ
6.1-расм. Электрон бизнес тоифалари
Бизнес-бизнес йўналиши бугунги кунда энг ривожланган ва оммавий йўналиш ҳисобланади. У компаниялар ўртасида EDI (Electronic Data Interchange) ва ҳужжатлар билан ишлаш XML (eXtensible Markup Language) тили каби махсус технологиялар ва электрон маълумот узатиш стандартларига асосланувчи барча алоқа даражаларини қамраб олади. Мамлакатимизда B2B ривожланиши бир ерда туриб қолгани йўқ. Ҳозирги пайтда савдо майдончалари сони юздан ортиб кетган. Кенг тарқалиш бўйича иккинчи ўрин бизнес-истеъмолчи йўналишига тегишли бўлиб ҳисобланади. Бу йўналишнинг асосини электрон чакана савдо ташкил қилади. Бу тоифанинг энг тарқалган элементи ҳозирданоқ якуний ИСТЕЪМОЛЧИЛАР МАЪМУРИЯТ 182 истеъмолчиларга товар ва хизматлар кенг доирасини таклиф этаётган Интернет-магазинлар ҳисобланади. В2С сектори ҳозирги пайтда ҳажми бўйича В2В секторидан ортда қолаётган бўлиб, гарчи бу тенденция сақланиб қолсада, у жами электрон тижорат ҳажмида сезиларли улушга эга бўлади. Охирги пайтларда истеъмолчи-истеъмолчи йўналиши тобора кўпроқ аҳамият касб этмоқда. У тижорат ахбороти алмашиниш учун истеъмолчиларнинг ўзаро алоқа қилиш имкониятларини қамраб олади. Бу у ёки бу товарни харид қилиш тажрибаси, у ёки бу фирма билан алоқа қилиш тажрибаси бўлиши мумкин. Худди шу соҳага Интернет-аукционлари орқали жисмоний шахслар ўртасидаги савдо шаклари ҳам мансубдир. Интернетда савдонинг кимошди(аукцион) шакли электрон тижоратнинг ёш, лекин истиқболли соҳаси бўлиб, унинг айланмаси бугунги кунда Интернет орқали чакана савдо айланмасига яқинлашмоқда. Ҳозирги пайтда Интернет- аукционлар орқали харидни амалга ошираётган фойдаланувчилар сони миллионлаб кишини ташкил этади. Электрон бизнеснинг охирги тоифалари бизнес- маъмурият ва истеъмолчи-маъмуриятдир. Бизнес ва маъмуриятнинг ўзаро алоқалари тижорат тузилмаларининг маҳаллий ҳокимиятлардан тортиб то халқаро ташкилотларгача давлат ташкилотлари билан ишбилармонлик алоқаларини ташкил қилиш учун электрон воситалардан фойдаланишида намоён бўлади. Бу йўналиш турли мамлакатлар ҳукуматлари томонидан товар ва хизматлар харидини амалга ошириш учун Интернетдан фойдаланишда кўпроқ жорий этилмоқда. Истеъмолчи-маъмурият йўналиши нисбатан камроқ ривожланган, бироқ вақт ўтиши билан у ҳам давлат структуралари ва ситеъмолчиларнинг ижтимоий ва солиқ соҳаларида самарали алоқаларини ташкил қилиш учун ривожланиши мумкин. Ҳозирги шароитда корхоналар ўз фаолиятига инновацион маркетингни жорий этиш ва бозорга мослашиш стратегиясини шакллантириш орқали рақобат курашида енгиб чиқиши мумкин. Амалиётда инновациянинг минимал аломати маҳсулот, жараён, маркетинг ёки ташкилий услуб, у мазкур корхонада яратилган ёки ўзлаштирилганлигидан қатъий назар, мазкур ташкилотнинг амалиёти учун янги (ёки сезиларли даражада яхшиланган) бўлиши зарурлигидир. Инновацион фаолият хақиқатдан инновацияни амалга оширишга олиб келадиган ёки шу мақсад билан кўзлаб қилинган барча илмий, технологик, ташкилий, молиявий, тижорат, маркетинг ҳаракатлардир. Инновацион 183 фаолият, шунингдек қандайдир аниқ инновацияни тайёрлаш билан тўғридан- тўғри боғлиқ бўлмаган тадқиқотлар ва ишланмаларни ўз ичига олади. Инновацияни амалга оширган ўрганилаётган корхона уни ўз ҳудудига рақобатчилардан аввал чиқарса, инновациялар бозор учун янги ҳисобланади. Агар қайсидир маҳсулот, жараён, маркетинг ёки ташкилий услублар бошқа корхоналарда ишлатилаётган бўлиб, лекин мазкур корхона учун янгилик (ёки маҳсулот ёки ишлаб чиқариш жараёни сезиларли даражада яхшиланган) бўлса, инновациялар корхона учун янги ҳисобланади. Янги маҳсулот ва жараёнларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш, шунингдек маҳсулот ва жараёнларни сезиларли такомиллаштириш; технологик жиҳатдан янги ёки сезиларли такомиллаштирилган хизматларни кўрсатиш усулларини ишлаб чиқариш ва жорий этиш технологик инновациялар деб аталади ва у ўз навбатида 2 турдаги инновацияга: маҳсулот инновациялари ва жараён инновацияларига бўлинади. Маҳсулот инновациясига янги ёки сезиларли даражада яхшиланган товар ва хизматлар киради, хусусан: - товарлар бўйича: бошланғич материалларни хусусиятлари яхшиланган материаллар билан алмаштириш; фойдаланишни қулайлаштирувчи дастурий таъминот ўрнатилган маиший асбоблар; шахсий молиявий операцияларни шакллантирувчи ва кузатувчи, фирибгарликдан ҳимоя қилиш учун дастурий таъминот; кўчма компьютерларни тармоққа улаш учун ўрнатилган симсиз мосламалар; янги функционал хусусиятли озиқ-овқат маҳсулотлари; энергия истеъмол қилиши сезиларли пасайтирилган буюмлар (энергияни сақловчи совутгичлар ва ҳ.к.); - хизматлар бўйича: истеъмолчилар учун товар ёки хизматларга йўл очиб беришни сезиларли яхшиловчи хизматнинг янги турлари; банк операциялари ёки ҳисоблар бўйича тўловларни амалга ошириш каби интернет- хизматлар; смарт-карталар ва кўп мақсадли пластик карточкаларни жорий этиш; мижозларга етказиб берилган товарларнинг таркиби буюртмадагига мос келишини текшириш имконини берувчи янги “таъминотни назорат қилиш тизими”ни таклиф қилиш ва ҳ.к. Жараён инновацияси – янги ёки сезиларли даражада яхшиланган ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш услубини, техник жараёнлар, ускуналар ёки дастурий таъминотдаги сезиларли ўзгаришларни жорий этишдир. Хусусан: - ишлаб чиқариш бўйича: ишлаб чиқариш жараёнини реал вақт тартибида йўлга қўйиш учун автоматлаштириш тизими; янги ёки яхшиланган маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган янги ускуналар; компьютер 184 ёрдамида маҳсулотни лойиҳалаш; босиб чиқариш жараёнини рақамли асосга ўтказиш; ишлаб чиқариш сифатини назорат қилиш учун компьютерлаштирилган ускуналар; ишлаб чиқариш мониторинги учун яхшиланган назорат-ўлчаш асбоблари; - етказиб бериш ва турли операциялар бўйича: товарларнинг ҳисобини ва инвентар рўйхатларни юритиш учун портатив сканерлар ёки компьютерлар; етказиш занжири бўйича материалларнинг кўчиб юришини кузатиш учун штрихли кодларни жорий этиш; овозли буйруққа жавоб берувчи автоматик тизимни жорий этиш; белги қўювчи электрон тизимни жорий этиш; таъминот оқимини оптималлаштириш учун янги дастурий воситалар; янги ёки сезиларли такомиллаштирилган компьютер тармоқлари ва ҳ.к. Ташкилий инновация – бу фирманинг иш амалиётига янги ташкилий услубни жорий этишдир. Ташкилий инновацияларга фирма биринчи марта фойдаланаётган иш амалиётини ташкил қилиш, иш жойлари ёки ташқи алоқаларни ташкил қилиш кириши мумкин. Иш амалиёти бўйича: энг яхши ҳаракат усуллари, ўқув материаллари ва уларни янада ҳаммабоп қиладиган бошқа маълумотларни ўз ичига олган янги маълумотлар базасини ташкил қилиш; фирма фаолияти интеграл мониторинги тизимини биринчи бор жорий этиш (ишлаб чиқариш, молия, стратегия, маркетинг); ходимларни бирлаштирувчи самарали ва функционал жамоалар ташкил этиш учун ўқув дастурларини биринчи бор жорий этиш. Иш жойларини ташкил этиш бўйича: фирма ходимларининг иш масъулиятини тақсимлашда марказлашмаганни биринчи бор амалга ошириш; билим олиш учун йўл очиб бериш ва турли бўлинмалар ходимлари ўртасида билим алмашишни осонлаштириш учун расмий ёки норасмий ишчи гуруҳларини илк маротаба тузиш. Ташқи алоқалар бўйича: таъминловчи ва субпудратчилар учун сифат назорати стандартларини биринчи бор жорий этиш; тадқиқот ёки ишлаб чиқаришда аутсорсингдан биринчи бор фойдаланиш; университетлар ёки бошқа тадқиқот ташкилотлари билан илмий-техника хамкорлигига биринчи бор аъзо бўлиш ва ҳ.к. Биринчи тур – технологик инновациялар маҳсулот инновацияси ва жараён инновациясини ўз ичига олиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, энергия, хом ашё ва бошқа ресурсларни тежашга қаратилган ишлаб чиқариш потенциалини янгилаш жараёнидир. Ишлаб чиқариш жараёнига янги самарадор тизимни киритиш, ишлаб чиқариш сифатини назорат қилувчи янги ускуналарни жорий этиш, янги функционал хусусиятли маҳсулотлар, энергия истеъмоли пасайтирилган ва модификацияланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш жараёнларини ўз ичига олади. Маҳсулотлар 185 инновацияси, корхонанинг ўзини сақлаб қолиши учун, олаётган даромадининг ҳажмини кўпайтиришни, бозорда улушини кенгайтиришни, мижозларни сақлаб қолишни, янги иш ўринларини яратишни таъминлайдиган корхонанинг маҳсулот сотиш потенциалини янгилаш жараёнидан иборат. Иккинчи тур– маркетинг инновацияси маҳсулот дизайнини ўзгартиришнинг янгича усулларини жорий этиш, маҳсулот тақдимотининг янги концепциясини яратиш, тўғридан-тўғри сотиш ва эксклюзив чакана савдони янги самарадор усулларини қўллаш, товар ёки хизмат нархини уларга бўлган эҳтиёжга нисбатан белгилашнинг янги услубларини жорий этиш, янги бренд ва товар маркаларини яратиш, маҳсулотни реклама қилиш ва янги бозорда уни оммалаштиришнинг янги услубларини қўллашдан иборат. Инновация тадбиркорлигининг учинчи тури–ташкилий инновациялар корхоналар фаолиятига янги интеграл мониторинг тизимини жорий қилиш, бошқаришнинг янги такомиллашган усулларини қўллаш, ходимларнинг иш маъсулиятини тақсимлашда янги марказлашмаган усулларини қўллаш, турли бўлимлар ходимларини бирлаштириш, таъминотчи ва пудратчилар учун сифат назоратининг янги стандартларини жорий этиш, маҳсулот экспортининг янги бозорларини ўзлаштириш жараёнларидан иборатдир. Инновациянинг бундай туридан фойдаланиш корхона ходимларини олдига қўйилган мақсадларига эришишга сафарбар қилади, улар олдидаги ижтимоий мажбуриятларига ишончни мустаҳкамлайди. Инновацион маркетинг янги ғояни тадқиқ этиб, тaлaб вa эҳтиёжни aйирбoшлaш йўли орқали қoндиришгa қaрaтилгaн инсон фaoлиятининг бир тури ҳамда бoзoр билaн кoрxoнaни бoғлoвчи бўғин бўлиб, ўзгaриб турaдигaн бoзoргa дoимo мoслaшиб бoриш тизимини ташкил этганлиги боис, турли мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг хўжалик фаолиятига инновацион маркетингни жорий этилиши тадбиркорлик самарасини оширишга асос бўлади. Инновацион мaркeтинг фaoлиятини тaшкил этиш бу биринчи ўринда бoзoр тaлaбини тадқиқ этиш ва кoрxoнa фaoлиятини унгa йўналтиришдан иборат. Бундa пирoвaрд мaқсaд бозорни ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил қилиш, конъюнктура ўзгаришини олдиндан билиш ва xaридoрлaр тaлaбини тўла қoндириш орқали юқори даромад олиш ҳисобланади. Маркетинг фаолияти жуда кўп сарф-харажатни талаб қилганлиги сабабли, кенг кўламда маркетинг тадқиқотларини фақатгина йирик хўжалик субъектлари олиб борадилар. Корхоналар ҳам мустақил равишда олиб боришлари мақсадга мувофиқ. Чунки, маркетинг фаолияти корхонанинг келгуси истиқболи учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. У орқали юқори самарадорликка эришиш мумкин. Ривoжлaнгaн мaмлaкaтлaр тажрибасидан маълумки, корхоналарда сaмaрaдoрликни oширишнинг энг муҳим йўллaри бу, 186 ишлаб чиқаришга зaмoнaвий тexнoлoгиялар вa ускунaлaрни ўрнaтиш, иш услублaрини жaҳoн тaлaблaри дaрaжaсигa кўтaриш, реклама сифатини ошириш, ишлaб чиқaрилaётгaн кундaлик мaҳсулoт ва хизматларни ўз xaридoригa eткaзиш, бунда инновацион маркетинг технологияларидан унумли фойдаланиш, ишчи кучи таклифини рағбатлантириш, корхонанинг барча фаолиятида зaмoнaвий тexнoлoгиялардан (ахборот-коммуникация, инновация, телекоммуникация ва ҳ.к.) кенг кўламда фойдаланиш, корхона имижини яхшилаш вa истеъмолчилар талабини тўлиқ қoндиришдaн ибoрaт. Бугунги кунда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида самарали маркетинг фаолиятини олиб бориш тараққий топган бозорнинг мавжудлиги, ишлаб чиқарувчининг эркинлиги, ахборот тўплаш тизимининг барча учун тушунарлилиги, тадбиркорларнинг бунга тайёргарлиги, назарий ишланмаларнинг амалиёт билан уйғунлиги, маркетинг фаолиятида замонавий ахборот тизимларидан фойдаланиш механизмининг мавжудлигига боғлиқ. Хўжалик юритувчи субъектлари кундалик амалиётида маркетинг фаолиятини самарали амалга оширилиши қуйидаги йўналишларда олиб борилиши лозим: -бозордаги ҳолат тўғрисида энг кўп ахборотни ўз вақтида олиш ва уни тўғри таҳлил қилиш; -маркетинг мақсадларини тўғри йўлга қўйиш ва уларга эришишнинг асосий йўлларини ишлаб чиқиш; -ресурсларни мақсадлар билан, мақсадларни эса истеъмолчиларнинг талаби билан мослаштириш ҳамда бозор талабини юқори даражада қондириш учун маҳсулот тури ва ассортиментини шакллантириш; -бозорда сотиш тармоғини шакллантириш орқали рекламанинг рағбатлантирувчи тадбирларини ўтказиш, бозорда ўз ўрнини, воситачиларни ва харидорларни топиш учун ҳаракат қилиш; -маркетинг тизимини янги фирма шароитига мослаштириш учун кундалик бошқарув ишини ташкил этиш. Шундай қилиб, инновацион маркетинг комплекси мақсадли бозорга таъсир этувчи амалий чора тадбирлар йиғиндисини ва инновациянинг потенциал истеъмолчиларини ўзида мужассамлаштиради. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling