Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
-расм. Корхоналар фаолиятида инновацион маркетинг
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
6.3-расм. Корхоналар фаолиятида инновацион маркетинг самарадорлигини ошириш йўллари Турли мулкчилик шаклидаги тадбиркорларнинг инновацион салоҳиятини баҳолашда қуйидагиларни аниқ белгилаш лозим: ➢ тадбиркорларни инновацияларнинг рискли йўлига қадам қўйишга ундовчи стимуллар; ➢ тадбиркорлар учун инновацияларни амалга ошириш. Одатда тадбиркорларнинг инновацияларга стимули уларнинг сифатли, рақобатбардош ва янги маҳсулот чиқариш ёки янада самарали ва модификацияланган технологиялардан фойдаланиш асосида олаётган фойда миқдорини оширишга интилиши билан боғланади. Муваффақиятли инновациялар ҳақиқатдан ҳам фойда ва ҳаттоки қўшимча фойда келтиради. Бироқ, бу қўшимча фойда ёки қўшимча фойда йўлидаги инновацион бўсағадан ҳамма ҳам ўта олмайди: янги маҳсулот ва технологияларни ўзлаштириш даврида харажатлар баланд бўлади. Бироқ, инновацион лойиҳа билан шуғулланиш учун тадбиркор бунинг учун имкониятга эга бўлиши лозим. Аввало, экспертиза ёки синов 195 эксплуатациясидан ўтган ихтиро ёки илмий-техник фаолиятнинг бошқа натижаси, камида технологик қўллаш учун яроқли инновацион ғоя бўлиши лозим. Шундан сўнг тадбиркорга инновацияларни амалга ошириш учун, айниқса, базис инновациялар ва тубдан янги маҳсулотлар ҳақида гап кетганда катта миқдорда ресурслар керак бўлади. Бу корхонанинг ўз маблағлари (амортизация ва фойда), акциялар эмиссияси йўли билан қўшимча маблағларни жалб қилиш, стратегик инвесторни излаш ёки узоқ муддатли банк кредити бўлиши мумкин. Инновация имкониятлари тадбиркорнинг шахсига, унинг таваккалчиликка мойиллигига, малака даражаси ва стратегик фикрлаш қобилиятига боғлиқ бўлади. Кўп нарса тадбиркорнинг ёшига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Тадбиркорлар олдида инновация йўлида турли чекловлар пайдо бўлиши мумкин. Бу ресурс чекловлари: ҳар бир тадбиркорда ҳам йирик инновацияларни амалга оширишда ташқи манбаларни жалб этиш имконияти ва ўз ресурслари мавжуд эмас. Вақт омили эса икки йўналишда амал қилади. Киритилаётган янгилик қанчалик катта бўлса, уни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун шунча кўп вақт талаб қилинади. Шунингдек, инновациялар йўлидаги монопоолистик чекловларни ҳам ҳисобга олиш керак. Ҳозирда техник тизимлар бозорини ўзлаштиришга кўп маблағ сарфлаган ТМК ва монополиялар ўз компаниялари ёки рақобатчи компанияларда янада самарали маҳсулот ва технологияларни жорий қилишга у ёки бу усуллар билан қаршилик кўрсатиши мумкин. Базис инновацияларга чеклов бўлиб тармоқлараро характер хизмат қилади. Бунда янги мураккаб техник тизимнинг пайдо бўлиши учун турли мулк эгалари ва тармоқларга тегишли ўнлаб турли корхоналар ўзаро алоқаларини мувофиқлаштириш талаб қилинади. Буни эса давлат томонидан қўллаб-қувватлашсиз амалга ошириш жуда қийин. Шундай қилиб, бозор иқтисодиётида хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион салоҳияти бирламчи, кучли, лекин чекланган салоҳият ҳисобланади. Инновацион ўсиш стратегиясини амалга ошириш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат билан ҳамкорлик қилиши талаб қилинади. Бугунги кунда маркетинг тушунчаси бизнеснинг фалсафасига айланиб улгурди ва у бугунги замон компанияларига истеъмолчилар эҳтиёжларини олдиндан кўра билиш ва истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириш имконини беради. Маркетинг технологияларидан фойдаланиш бу фақат компанияда 196 ишни ташкил этиш ва уни бошқариш эмас, балки бошқарув жараёнларига ижодий ёндошув ҳамдир. Бозорда тобора кучайиб бораётган рақобат шароитида хўжалик юритувчи субъектларининг муваффақиятини уларнинг маркетинг фаолияти ва маркетинг дастурлари самарадорлиги белгилаб беради. Маркетингнинг бугунги кундаги жуда зарур бўлган воситаларини билиш ва уларни амалиётга жорий қилиш компанияларга рақобатда устунлигини тақдим этиб, уларнинг бозорда муваффақиятга эришишига ёрдам беради. Маркетинг ишининг ўзиги хос хусусиятларини бозор механизми элементлари, унинг тамойиллари ва функциялари билан боғлиқ равишда чуқур ўрганмай туриб иқтисодиётни ривожлантириш қийин кечади 1 . Маркетинг корхонани бошқаришнинг муҳим функциясидир, зеро ундан кўзланган мақсад истеъмолчилар эҳтиёжини аниқлаш ва ушбу эҳтиёжларни қондириш мақсадида фирма ресурсларини сафарбар этишдан иборат. Иқтисодиётда рақобатни кескинлаштириш йўлида маркетинг концепциясини ишлаб чиқиш янада муҳим аҳамият касб этиб бормоқда 2 . Тижорат соҳасида маркетинг ишини самарали қўлланилиши туфайли ушбу атама корхонани рақобат шароитида бошқариш концепцияси сифатида шаклланди. Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектларининг даромади унинг бозорни ўрганиш ҳамда савдоларни самарали тақсимлаш, жадаллаштириш ва рағбатлантириш йўли орқали истеъмолчилар билан алоқаларни самарали йўлга қўйишига боғлиқ бўлиб бормоқда. Бундан ташқари, маркетинг самарадорлигига ҳисса қўшувчи қўшимча омиллар сифатида корпоратив маданият даражаси ва ҳар бир тадбиркорнинг ўз иш-фаолияти натижалари учун жамият олидаги ижтимоий жавобгарлигини ҳис этишини айтиб ўтиш мумкин. Ҳар бир корхона ўзига хос шарт-шароитларда фаолият олиб боради ва ўзининг муайян масалаларини ҳал этади ва шундан келиб чиқиб, маркетинг тизими ҳам унинг қаерда, қайси тармоқда қўлланилишига қараб турлича кўринишда бўлади. Маркетологлар бозор муҳитида ресурс имкониятлари ва истеъмолчилар талабини мувофиқлаштириш жараёнида иқтисодиёт тармоқларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишлари кераклигининг сабабларидан бири ҳисобланади. Бозор муҳитидаги барча омилларни чуқур таҳлил қилиш ва ҳисобга олиш ҳар бир корхона учун тижоратдаги муваффақият гаровидир. Ҳар қандай 1 Синяева И.М. Земляк С.В., Синяев В.В. Маркетинг в предпринимательской деятельности. – М: Дашков и Ко, 2008. –С. 158. 2 Котлер Ф. Основы маркетинга. Краткий курс: Пер. с англ. –М.: Издательский дом «Вильямс», 2010. 179 с. 197 иқтисодиёт учун асос бўлиб хизмат қиладиган бизнесни ривожлантириш учун тадбиркорликни яхши йўлга қўйиш лозим. Бозор рақобати шароитида бизнесни юритишда маркетинг унинг энг асосий функцияларидан бири бўлиши мумкин. Турли тармоқларда маркетинг фаолиятини ташкил этиш ─ бу бошқариш, тартибга солиш ва тадқиқ қилиш фаолиятларини ўз ичига олган мураккаб фаолият тизими бўлиб, унда ҳар бир соҳанинг ўзига хосликлари ҳисобга олинади. Ушбу фаолият истеъмолчи талабидан келиб чиққан ҳолда унинг эҳтиёжини қондиришга қаратилгандир. Демак, маркетингнинг бош мақсади моддий ва маънавий талабни ҳисобга олган ҳолда жамият эҳтиёжини қондиришдан иборат. Маркетинг фаолиятининг асосий йўналишлари қайта ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида, яъни моддий неъматларни ишлаб чиқаришдан тортиб, уларни тақсимлаш ва якуний истеъмол босқичигача бўлган босқичларда муҳим таркибий қисмлар бўлиб ҳисобланади. Хулоса қилиб айтганда, корхоналарда инновацион маркетинг тизимидаги тадбирлар фақатгина ишлаб чиқаришни янгилаш билан боғлиқ бўлмай, балки капитални йиғилиши ва оқиб келиши билан ҳам боғлиқдир. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling