Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Инновацион маркетинг технологияси


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

6.4. Инновацион маркетинг технологияси
 
 
Маркетинг технологиялари турли-туман бўлсада, улар ягона мақсадни 
кўзлайди. Бу мақсад эса корхонанинг ҳамда бозорда намойиш этилаётган 
маҳсулотнинг рақобатбардошлигини оширишдан иборат. Корхоналарга 
рақобат шароитига самарали мослашиш имконини берувчи энг юксак 
инновацион маркетинг технологияларини кўриб чиқиш зарур. Инновацион 
маркетингни асосий технологиялари қуйидагилардан иборат: 
1.Инновация бозорида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш. 
2.Инновацияга бўлган потенциал саноат истеъмоли талаби таҳлили. 
3.Истеъмолчи позициясидан инновация таҳлили. 
4.Инновацияни функционал- қийматли ва параметрик таҳлили. 
5.Бозорлардаги рақобат таҳлили. 
6. Бозорда инновацияни позиялаштириш. 
7. Инновация бозорини тест синовидан ўтказиш. 
8. Тубдан янги эҳтиёжлар билан инновация учун талабни шакллантириш 
бўйича дастур ишлаб чиқиш. 
9. Реклама ва унинг самарадорлиги. 
10.Сотишни рағбатлантириш усуллари. 
11. Инновация рискларини таҳлили. 


198 
12. Нарх тузилиши ва нархни ташкил этилиши таҳлили. 
13. Инновацияни етказиб бериш учун шартномалар тузиш. 
14.Етказиб бериш бўйича сотиш тизимини шакллантириш (транспорт 
хизматлари). 
15. Кафолатли ва кафолатдан кейинги хизматни ташкил этиш. 
6.4-расм. Инновацион маркетингнинг асосий технологияси
1
 
Аввалдан мавжуд бўлсада, ҳар доим ҳам долзарблигини йўқотмай 
келган маркетинг технологияси бу маркетинг тадқиқотларидир. Маркетинг 
тадқиқотлари деганда маркетинг фаолиятининг турли жиҳатлари бўйича 
маълумотларни тизимли тарзда тўплаш, акс эттириш ва таҳлил қилиш 
тушунилади. 
Маркетинг 
тадқиқотлари 
номаълумлик 
даражасини 
пасайтиради, улар маркетинг иши мажмуининг барча элементлари ва 
компонентларига тааллуқли бўлиб, маълум бир маҳсулотнинг муайян бир 
бозордаги маркетингига ушбу компонентлар таъсир кўрсатади.
Маркетинг тадқиқотларини корхонанинг ўзи ўтказади. Бунда иш 
бошқарувчилар корхонани бошқариш билан боғлиқ кўпгина вазифаларни 
бажариб, корхонани ривожлантириш бўйича маркетинг стратегиясини ишлаб 
чиқадилар. Тадқиқотлар корхонанинг маркетинг фаолиятига оид стратегик 
режалаштириш амалиётининг барча босқичларига ҳамроҳликда олиб 
борилиши керак. Бу қуйидаги пайтларда кўпроқ долзарб аҳамиятга эга бўлади: 
корхона фаолиятини ташкил этиш пайтида, яъни у пайтда бозор талабини 
1
Секерин В.Д. Инновационнқй маркетинг: Учебник.- М.:ИНФРА-М, 2012. –стр.74. 
1.Инновация 
бозорида 
маркетинг 
тадқиқотларини 
ўтказиш.
2.Инновацияга 
бўлган потенциал 
саноат истеъмоли 
талаби таҳлили.
3.Истеъмолчи 
позициясидан 
инновация 
таҳлили.
4.Инновацияни 
функционал-
қийматли ва 
параметрик 
таҳлили.
5.Бозорлардаги 
рақобат таҳлили.
6. Бозорда 
инновацияни 
позиялаштириш.
7. Инновация 
бозорини тест 
синовидан 
ўтказиш.
8. Тубдан янги эҳтиёжлар 
билан инновация учун 
талабни шакллантириш 
бўйича дастур ишлаб 
чиқиш.
9. Реклама ва 
унинг 
самарадорлиги.
10.Сотишни 
рағбатлантириш 
усуллари.
11. Инновация 
рискларини 
таҳлили.
12. Нарх тузилиши 
ва нархни ташнил 
этилиши таҳлили.
13. Инновацияни 
етказиб бериш 
учун шартномалар 
тузиш.
14.Етказиб бериш 
бўйича сотиш 
тизимини 
шакллантириш 
(транспорт 
хизматлари).
15. Кафолатли ва 
кафолатдан 
кейинги хизматни 
ташкил этиш


199 
аниқлаш лозим бўлади; шунингдек, стратегиянинг амалга оширилишини 
назорат қилиш жараёнида, яъни бу пайтда истеъмолчилар талаби тезда ўзгариб 
туради ва ўсиб боради ва бундай шароитда маркетинг иш-фаолиятига 
ўзгартиришлар қилишга тўғри келади.
Товарлар ва хизматлар бозори бўйича маркетинг тадқиқотлари корхона 
фаолияти самарадорлигини оширишнинг муҳим мезони ҳисобланади.
Корхонанинг маркетинг бўйича тутган йўли аниқлангач, унинг 
стратегиясини яратиш зарурати пайдо бўлади. Ушбу стратегияни ишлаб 
чиқишда бозор муҳитига мослашиш ва корхонанинг ёки корхона 
истеъмолчиларга таклиф этмоқчи бўлган у ёки бу товар ёки хизматнинг 
рақобатда устунлигини таъминлаш эътиборга олинади. 
Маркетинг стратегияси орқали, корхона қуйидаги саволларга жавоб 
олиши керак: қандай товарлар (хизматлар) бозорга олиб кирилади, улар 
ассортименти ва нархи қандай бўлади; улар қайси истеъмолчилар қатламига 
мўлжалланган ва кейинчалик қайси потенциал истеъмолчиларни жалб қилиш 
мумкин; товарларни (хизматлар) режалаштирилган кўламда сотиш учун 
қандай шарт-шароитлар зарур; товарларни (хизматларни) етказиб бериш 
қайси каналлар орқали ва қандай кўламда ташкил қилинади; савдони 
рағбатлантириш учун қандай воситалар билан бозорадаги талабга таъсир 
кўрсатиш мақсадга мувофиқ; товар сотилганидан кейинги унга хизмат 
кўрсатиш (агар зарур бўлса) қандай йўлга қўйилади ва бу ишни ким бажаради; 
бозор иштирокчилари қандай иқтисодий натижаларни кутмоқда ва бунинг 
учун қанча харажат талаб қилинади. 
Корхонанинг маркетинг стратегиясини белгилаб берувчи таклиф 
этилган ечим аниқ бўлиши ва барча маркетинг иши иштирокчиларининг 
фаолиятига мувофиқ бўлиши керак.
Инновацион иқтисодий ривожланиш шароитида самарали маркетинг 
воситаси бу маркетинг коммуникациялари тизими ҳисобланади, унинг 
элементларидан бири бу рекламадир. Корхонанинг реклама компаниясидан 
кўзлаган мақсади потенциал истеъмолчиларда корхона товарлари 
(хизматлари) тўғрисида, жумладан, уларнинг қамров доираси, сифати ва нархи 
тўғрисида тўлақонли тасаввурни шакллантиришдан иборат. Оммавий ахборот 
воситаларида намойиш қилинадиган реклама товар ва хизматлар савдосини 
жадаллаштиришнинг энг самарали воситасидир.
Маркетинг муносабатларида корхонанинг жамоатчилик билан алоқалар 
хизмати (“паблик рилейшнз”) етакчи роль ўйнайди. Бу хизмат буюртма имидж 
яратиш билан шуғулланади.
Корхонанинг кучли имиджга эгалиги бизнесда барқарор ва ижобий 
муваффақиятларга эришишнинг зарурий шартига айланмоқда. Бунинг ўзига 


200 
хос асосли сабаблари мавжуд. Биринчидан, кучли имидж корхонага бозорда 
маълум даражадаги мавқени беради ва ушбу мавқе у компаниянинг товар ва 
хизматлари 
нархига 
нисбатан 
истеъмолчилар 
эътиборини 
пасайтиради(компания ўз товари нархини оширса-да, харидор бунга эътибор 
бермай ўша товарни харид қилишда давом этади). Иккинчидан, кучли имидж 
товарларнинг алмашинувчанлигини камайтиради, (яъни бозорда товарнинг 
ўрнини бошқа товар эгалламайди). Бу эса корхонани рақобатчилар ҳужумидан 
ҳимоя қилади ва кучли имиджли товар ўрнини босувчи товарларга нисбатан 
ушбу товар позициясини мустаҳкамлайди. Учинчидан, кучли имидж 
корхонанинг турли ресурслардан фойдаланиш имкониятини оширади. Бу 
ресурслар сирасига молиявий, ахборот ва инсон ресурсларини мисол қилиш 
мумкин
1
.
Корхона ўз имиджини яратишда қуйидаги жиҳатларга эътибор 
қаратиши керак:
-жамоатчилик фикри мунтазам равишда ўзгариб туради, шу боис, фақат 
имиджни шакллантириб тўхтаб қолиш керак эмас, унга доим ўзгартиришлар 
киритиб бориш зарур;
-жамоатчилик фикри келгусида қай йўналишда бўлишини ҳаётий реал 
ҳодисалар белгилаб беради; ягона ва ҳар доим бир хил фикрда бўлган жамоат 
мавжуд эмас. Жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатиш жамоатнинг маълум 
гуруҳига қаратилган бўлиши керак;
-жамоатчилик фикрини қуруқ гап эмас, балки ҳодисалар ўзгартиради; 
жамоатчилик манфаати жамоатчилик фикрини белгилайди. Корхона 
имиджининг элементлари корхонанинг юқори нуфузга эга эканига, 
инсонларни ўз мақсадларига эришишларига ёрдам беришига, корхона 
жамоанинг муносиб “фуқароси” сифати ўзини тутаётганига, у жамиятнинг 
бир аъзоси эканлигига, корхона ўзаро бир-бирини тушиниш ва ҳамкорлик 
имкониятларини излаётганига, унинг техник жиҳатдан мукаммал эканига, 
унинг барча фуқаролар фаровонлигининг ошишига ёрдам беришига 
ишонтириши керак.

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling