Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
 
 6.5. Инновацион маркетингни жорий этиш йўллари
 
Глобаллашув шароитида бозорлар ўсишининг янги босқичи сифатида 
қараладиган рақобатнинг кучайиб бориши - гиперрақобат муҳим аҳамият касб 
этади, бу эса инновацияларни бошқаришнинг янги усулларини қўллашни 
1
Алешина И. В. Поведение потребителей. - М.: Фаир-Пресс, 2000. –С. 57. 


201 
талаб этади. Инновацияларни самарали бошқариш орқали хўжалик юритувчи 
субъектларининг тез ривожланаётган бозор жараёнларида рақобатлаша олиш 
имконини берувчи янги технологиялар, яъни, инновацион маркетинг 
технологиялари, Интернет-технологиялари, интеллектуал мулкни ҳимоя 
қилиш ва брендинг технологиялари мажмуасини ўзида мужассам этиши 
лозим. Инновацияларни бошқаришнинг янги технологияларини жорий этиш 
келгусида инновацион жараёнларни тижоратлаштириш муаммосини ҳал этиш 
имконини беради. 
Гиперрақобат хўжалик юритувчи субъектларининг муҳим маркетинг 
стратегиясини ишлаб чиқишни талаб этади: 
➢ хўжалик юритувчи субъектлари агар бозордаги етакчилик ўрнини 
сақлаб қолишни истаса, амалдагисини муддатини қисқартирган холда – 
мунтазам равишда янги рақобат муҳитини яратиб бориш билан 
шуғулланишлари лозим; 
➢ хўжалик юритувчи субъектлари мантиқан оқилона муҳитни 
яратишдан узоқроқ бўлишлари лозим, акс холда уларнинг стратегияси 
рақобатчилари учун кутилганидек (маълум) бўлиб қолиши мумкин. 
Гиперрақобат олдиндан башорат қилиш мумкин бўлган қарорларни эмас, 
балки кутилмаган қарорларни талаб этади; 
➢ хўжалик юритувчи субъектларининг маркетинг стратегияси 
динамик тарзда, тез янгиланадиган бўлиши лозим, исталган узоқ муддатли 
стратегия хўжалик юритувчи субъектига зарар келтириши мумкин. Жаҳон 
бозорида конъюнктуранинг кескин ўзгариб туриши рўй бераётган ҳозирги 
шароитда корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 
рақобатбардошлигини 
таъминлашда 
улар 
фаолиятига 
инновацион 
маркетингни кенг жорий этиш юқори самара беради.
Инновацион маркетингни жорий этишнинг муҳим хусусияти шундаки, 
инновацион маркетинг тадқиқоти тайёр маҳсулот устида эмас, балки унинг 
ишлаб чиқиладиган ғояси устида бошланади. Маркетинг инновацияси эса, 
инновацион маркетингга нисбатан тор тушунча бўлиб, унинг асосий 
унсурларидан бири ҳисобланади. 
Маркетинг инновацияси қуйидаги кўринишларда амалга оширилиши 
мумкин:
Дизайн ва қадоқлаш бўйича: янгича кўриниш бериш ва кўркамлигини 
ошириш учун мебел дизайнига қисман ўзгартириш киритиш; махсулотга 
оригинал кўриниш бериш мақсадида косметик лосьон учун идишнинг янги 
дизайнини жорий этиш.
Жойлаштириш (сотиш каналлари) бўйича: лицензия олгандан кейинги 
махсулотнинг биринчи тақдимоти; тўғридан-тўғри сотиш ёки эксклюзив 


202 
чакана 
савдонинг 
бошланиши; 
махсулотлар 
тақдимотининг 
янги 
концепциясини амалга ошириш.
Нарх белгилаш бўйича: мижозларга корхонанинг Интернет-сайтида 
зарур хусусиятлари бўйича маҳсулот танлаш, кейин танланган махсулотнинг 
нархини билиб олиш имконини берувчи янги услубни жорий этиш; товар ёки 
хизматнинг нархини уларга бўлган эҳтиёжга асосан белгилаш усулидан 
биринчи марта фойдаланиш; дўконнинг кредит ёки рағбатлантирувчи дисконт 
карточкалари эгаларигина фойдалана оладиган товарларни таклиф қилишнинг 
ички тартибидан биринчи марта фойдаланиш.
Бозорга чиқариш бўйича: сотув маркаларидан биринчи марта 
фойдаланиш; маҳсулотни биринчи бор видеоролик ёки телевизион 
дастурларда намойиш қилиш; янги бозорда махсулотнинг ўрнини белгилаш 
учун бутунлай янги фирма белгисини жорий этиш; жамоат гуруҳлари орқали 
махсулотнинг оммалаштириш усулини биринчи бор қўллаш ва ҳ.к. 
Ҳозирги шароитда бозорга мослашиш стратегиясини шакллантириш 
орқали корхона рақобат курашида енгиб чиқиши мумкин. Бозорга мослашиш 
биринчидан, бозорнинг ўзи ҳақида тушунчага эга бўлишга ва иккинчидан
бозорга йўналган стратегияни шакллантириш учун асос яратишга имкон 
беради. Корхона ўз махсулотларини киргиза олган бозор ва у ердаги 
инсонларни тўлиқ ўрганиб чиқсагина, у бозорга мослаша олади. Бозорга 
мослашиш жараёни қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади: истеъмолчилар, 
рақобатчилар, бозорлар тўғрисида маълумотлар тўплаш ва бу маълумотларни 
таҳлил қилиш. Бунда бизнеснинг истиқболини, истеъмолчилар онгида товар 
қийматини юқори даражага кўтариш ва уни истеъмолчиларга тақдим қилиш 
тадбирларини ишлаб чиқиш ҳисобга олиниши лозим
1

Хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятида амалга ошириладиган 
инновацион маркетингнинг объекти бўлиб интеллектуал мулк, янги 
материаллар ва компонентлар, янги маҳсулотлар, янги жараёнлар, янги 
бозорлар, товар ва хизматларни сотишнинг янги усуллари ва бошқаришнинг 
янги ташкилий шакллари хизмат қилади.
Инновацион маркетингнинг асосий мақсади инновацияларни бозорга 
киритиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва янги маҳсулотни бозорда мустаҳкам 
ўрин эгаллашини таъминлашдан иборат. Шунинг учун анъанавий 
маркетингдан фарқли равишда инновацион маркетинг асосида инновациялар 
бозорини тадқиқ этиш, бозорни тест қилиш, бозор конъюнктурасини таҳлил 
1
Мараимова У.И. Кичик бизнес субъектларининг экспорт салоҳиятини оширишда инновацион 
маркетинг технологияларидан самарали фойдаланиш йўллари (Андижон вилояти мисолида). 
Номзодлик диссертацияси. Т.:ТДИУ.-2012.-159 б. 


203 
қилиш, 
талабни 
шакллантириш, 
истеъмолчилар 
хулқ-атворини 
моделлаштириш орқали бозор сегментларини ишлаб чиқиш ётади.
Инновацион 
маркетинг 
технологиялари 
бозорнинг 
муайян 
сегментларини прогноз қилиш, инновацияларнинг истеъмол хусусиятларини, 
нарх ва сотиш каналларини режалаштириш орқали бозор ноаниқликларини ва 
инновацияларнинг истеъмолда номақбул кўриш рискларини камайтириш 
имконини беради. 
Инновацион маркетинг бозорни сегментлаш ва маҳсулотни 
позициялашда намоён бўлади. Инновацион маркетинг стратегиясининг муҳим 
белгиси инновацияларни истеъмолчилар томонидан қабул қилинишини 
батафсил ўрганиш асосида янги маҳсулотга бўлган талабни тадқиқ қилиш ва 
прогнозлаштиришдан иборат. 
Инновацион маҳсулотни муваффақиятли тижоратлаштириш, уни 
келгусида экспорт қилинишини таъминлаш учун инновацияларни 
бошқаришда инновацион маркетинг технологияларидан фойдаланиш талаб 
этилади. 
Инновацион маркетинг бозорга янги маҳсулот, хизмат ёки технологияни 
жорий қилишга тайёрлашни амалга оширади. У корхонадаги инновацион 
маҳсулотни жорий қилишдан максимал самара олишни ўз вақтида ва тўғри 
баҳолаш имконини берувчи усул ва дастаклар мажмуаси сифатида 
фойдаланилади. 
Инновацион маркетинг технологияларини ўз вақтида самарали жорий 
этилиши янги товарни ишлаб чиқиш билан боғлиқ рискларни пасайтиради, 
потенциал талабни баҳолаш, бозорнинг мақсадли сегментини аниқлаш 
имконини беради.
Ўзбекистондаги 
ҳозирги 
иқтисодий 
шароитларда 
ҳаттоки, 
муваффиқиятларга эришаётган корхоналар доим ҳам янги инновацияларни 
қўлламасдан ҳамда йирик ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмасдан янги 
маҳсулот ёки технологияларни ишлаб чиқишга қодир бўлмайди.
Инновацион маркетингни муваффақият келтирувчи омилларига 
қуйидагилар киради: ўтказиш сифати, ишлаб чиқариш жараёнидаги 
инновация имкониятлари, янги товарлар ишлаб чиқариш имконияти, 
маркетологларни юқори малакаси, самарали рекламани яратиш қобилияти, 
янги товарларни ишлаб чиқиш босқичидан саноат ишлаб чиқаришига тез 
ўтказиш қобилияти, тез ўзгарувчан бозор ҳолатига мўлжал олиш қобилияти ва 
янги бозорга инновацияни чиқариш, талабни шакллантириш бўйича тўғри 
дастур ишлаб чиқиш, патентларнинг мавжудлиги ва ҳоказолар(6.5-расм). 


204 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling