Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

7.3-жадвал 
Хизматларнинг таснифланиши 
 
Хизматларнинг асосий 
синфлари 
Хизматлар соҳалари 
Хизматлар 
Маркетинг 
хизматлари 
мажмуи 
Илгари
суриш
тизими 
Нарх 
Тақсимот каналлари 


228 
1.Инсон танасига йўналтирилган, 
ҳис этиладиган ҳаракатлар 
Соғлиқни сақлаш, йўловчи транспорти, гўзаллик 
салонлари ва сартарошхоналар, спорт 
муассасалари, ресторан ва кафелар 
2. Товарлар ва бошқа табиий 
объектларга йўналтирилган, ҳис 
этиладиган ҳаракатлар
Юк транспорти, асбоб-ускуналарга қараш ва 
таъмирлаш, қўриқлаш, тозалик ва тартибни 
сақлаш, кимёвий тозалаш, ветеринария хизматлари 
3.Инсон онгига йўналтирилган, 
ҳис этиб бўлмайдиган ҳаракатлар 
Таълим, радио, телевидение, ахборот хизматлари
театрлар, музелар 
4.Ҳис этиб бўлмайдиган актилар 
билан боғлиқ ҳис этиб 
бўлмайдиган ҳаракатлар
Банклар, юридик ва маслаҳат хизматлари, 
суғурталаш, қимматли қоғозлар билан 
операциялар 
Хизматларни сегментфлашга хилма-хил ёндашувлар хизматларни 
бозорда жойлаштиришда фойдали бўлиши мумкин, улар бозорда ифодаланган 
янги хизмат турлари излаб топишга ундаши мумкин. 
7.7. Маиший хизматлар 
Маиший хизматлар соҳаси деганда фаолият турлари йиғиндиси 
тушунилади; функционал аҳамияти аҳолига хизматлар кўрсатиш ва сотишда 
ифодаланади. 
Ўз навбатида, маиший хизматлар кўп режали ҳисобланади. 
Айримлар маиший хизматлар деганда оилавий-маиший муносабатлар, 
уй хўжалиги юритиш вужудга келтирадиган индивидуал эҳтиёжларни 
қондиришни тушунади. 
Бошқалар эса маиший хизматлар бу – уй меҳнатининг у ёки бу 
турларини қисқартирадиган ёки ўрнини босадиган хизматлар деб ҳисоблайди. 
Айрим муаллифлар маиший хизматларни аҳолига ижтимоий хизмат 
кўрсатиш соҳасида моддий ишлаб чиқаришнинг ўзига хос тармоғи сифатида 
тавсифлайдилар. 
Замонавий шароитларда маиший хизматлар деганда тадбиркорлик 
жараёнида ёки ҳукумат органлари қўллаб-қувватлашида белгиланган ҳудудда 
амалга ошириладиган, аҳолининг ижтимоий аҳамиятга молик маиший 
эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган фойдали фаолият сифатида 
тушунилади. 
Мамлакатимизда маиший хизматлар соҳаси ривожланишининг уч 
босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling