Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Хизматларни ҳис этиб бўлмаслиги


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

1. Хизматларни ҳис этиб бўлмаслиги, уларнинг кўз илғамаслиги ва 
номоддий характерга эга эканлиги. Бу жиҳат шуни англатадики, хизматларни 
намойиш этиш, кўриш, синаб кўриш, транспорт воситасида ташиш, сақлаш, 
ўраб-қадоқлаш ёки бу хизматларни олгунча ўрганишнинг имкони йўқ. 
Хизматларни ҳис этиб бўлмаслиги харидорларда ҳам, сотувчиларда ҳам 
муаммолар юзага келтиради. 
Харидорнинг муаммолари: у хизматни харид қилгунга қадар, баъзида 
эса харид қилгандан кейин баҳолаши қийин (косметолог хизматлари, тиббий 
хизматлар); у таъмирлаш жараёнини кўрмасликдан ташқари, нималар 
қилинганлигини аниқ била олмайди. Хизматлар сотувчисига ишониш ва ундан 


224 
умид қилиш қолади, холос (соатсоз хизматлари, автомобиль таъмирлаш ва 
ҳ.к.). 
7.1-расм. Хизматлар тавсифномаси 
 
Сотувчининг муаммолари: 
➢ ўз товарини мижозларга кўрсатиш қийин; 
➢ мижозларга уларнинг нималар учун пул тўлашини тушунтириш янада 
қийин. 
Бу билан хизматлар маркетингида асосий сўзлар бу мижоз ушбу 
ташкилотга мурожаат қилганидан сўнг оладиган ФОЙДА ва НАФ эканлиги 
изоҳлаб берилади. 
Ташкилотлар қабул қиладиган маркетинг қарорлари қуйидагича бўлиши 
мумкин. 
Имкон қадар ўз хизматларининг ҳис этилувчанлигини ошириш – 
пластик операциялар бўйича мутахассис операциядан сўнг мижоз қиёфаси 
қандай бўлишини расмда кўрсатиши мумкин. 
Хизматнинг муҳимлигини таъкидлаш – олий таълим муассасаси қабул 
коммисиясининг котиби абитуриентларга нафақат мутахассислик ҳақида, 
балки талабаларнинг қанчалик қизиқарли дам олиши, университет 
битирувчилари ишга жойлаштирилиши ҳақида ҳам гапириб бериши мумкин. 
Хизматдан олинадиган фойдага эътиборни жалб қилиш. Сотувчи ўз 
хизматлари учун марка номи ўйлаб топиши мумкин: масалан, «Сеҳрли бўса» 
кимёвий тозалаш корхонаси; «Қизил гиламда» хизмат кўрсатиш, яъни обрўли 
меҳмонлар сифатида хизмат кўрсатиш ва б. 
Ўз хизматларини тарғиб қилишга бирон-бир машҳур шахсни, артистлар, 
радио ва телевидение бошловчиларини жалб қилиш. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling