Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


 Хизматларнинг таснифланиши


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

7.6. Хизматларнинг таснифланиши 
Анъанавий равишда жаҳон амалиётида хизматлар энг тўлиқ рўйхати 
қуйидагиларни ўз ичига олади: транспорт, туризм, суғурта, банк хизматлари 
ва бошқа молиявий операциялар, қурилиш ва инжиниринг, алоқа, ахборот-
ҳисоблаш хизматлари, кўчмас млук билан операциялар ва асбоб-ускуналар 
ижараси, ишчи кучини ёллаш бўйича хизматлар, фильм ва теледастурлар 
ижараси, реклама, бухгалтерия иши, таълим, бошқарув масалалари бўйича 
маслаҳатлар, юридик, техник ва бошқа профессионал хизматлар. Ҳар бир тур 
ўзига хос фаолият соҳасидир. Бизнинг мамлакатимизда хизматлар соҳаси 
тармоқларининг бошқача тавсифи шаклланган. Уларнинг бир қисми ишлаб 
чиқаришга 
киритилган, 
давлат 
томонидан 
молиялаштирилган 
ва 
мамлакатнинг ялпи миллий даромади ва ижтимоий маҳсулотда ҳисобга 
олинмаган (банк хизматлари, валюта хизматлари ва бошқалар). 
Россия Федерациясида хизматлар соҳаси ёки ноишлаб чиқариш
соҳасига анъанавий арвишда қуйидагилар киритиб келинган: уй-жой ва 
коммунал хўжалиги; аҳолига маиший хизматлар кўрсатиш; соғлиқни сақлаш 
ва ижтимоий таъминот; жисмоний тарбия ва спорт; таълим; маданият ва 
санъат; фан ва илмий хизмат кўрсатиш; кредитлаш; суғурта; давлат бошқаруви 
ва мудофаа; уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотлари. 
Хизматлар тармоқларини оддийгина санаб ўтишнинг ўзи уларнинг хилма-
хиллигини кўрсатади, бироқ хизматлар маркетинги ва бошқарув усуллари 
ўзига хосликларини очиб бермайди. Бу хизматлар соҳасини статистик 
баҳолаш, маркетингни жорий қилиш муаммоларига олиб келади. Шу сабабдан 
биз ҳам хизматлар соҳасида ҳисоб ва статистика халқаро методологиясига 
аста-секинлик билан ўтишимиз лозим. 


227 
7.2-расм. Маркетинг хизматлари мажмуи 
Дунёда бир-биридан фарқ қиладиган, кластер ичида эса умумий 
белгиларга эга бўлган хизматлар маълум бир синфларини ажратиш 
тенденцияси кузатилмоқда. Синфлар сегментлашнинг асоси ҳисобланади. 
Хизматларни таснифлаш дунёнинг барча мамлакатларида энг муҳим 
муаммолардан бири саналади. 
Энг умумий ёндашувни Ловелок таклиф этган бўлиб, у 
В.Д.Маркованинг «Хизматлар маркетинги» китобида келтирилган. Бу 
таснифда асосийси – хизматлар кимга (нимага) йўналтирилгани ва ҳис 
этилиши ёки ҳис этилмаслиги ҳисобланади (7.3-жадвал). 
Буларнинг 
барчаси 
номоддий 
хизматлардир. 
Сегментлашни 
истеъмолчилар сегментлари, меҳнат сиғими, истеъмолчи билан мулоқот 
даражаси ва ҳ.к. бўйича давом эттириш мумкин. 
Хизматларни таснифлаш ўрганилаётган воқеа-ҳодисаларни тушунишни 
яхшилашга, ҳар бир хизмат турини фарқлаб турадиган жиҳатларни 
ажратишга, маркетингни қўллаш ўзига хосликлари ва бошқарув усуллари 
ўзига хосликларини аниқлашга имкон беради. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling