Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Ташқи муҳитни билишда дастлабки қадам бозорни ўрганиш


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Ташқи муҳитни билишда дастлабки қадам бозорни ўрганиш 
ҳисобланади. Бу ерда мақсад: кўплаб потенциал бозорлар орасидан корхона 
ва унинг товарлари учун энг қизиқарли ва устувор бўлиши, уларда энг кам 
харажатлар ва ҳаракатлар билан тижорат муваффақиятига эришиш мумкин 
бўлган бозорларни танлаш. Бунинг учун миллий бозоралр ва хорижий 
мамлакатлар бозорларини рангларга ажратиш, яъни уларда корхона 
тасарруфида бўлган товар ва хизматларни сотиш шароитларига қараб 
корхонанинг бу бозорларга қизиқиши камайиб бориши бўйича белгиланган 
тартибда (биринчи, иккинчи, учинчи ва ҳ.к.) жойлаштириш ўтказилади. 
Рангларга ажратиш мезонлари бўлиб қуйидагилар иштирок этади: 
1. Бозорнинг кирувчи (импорт) сиғими. Корхона томонидан таклиф 
этилаётган товарга тавсифномалари бўйича яқин ёки айнан шундай бўлган 
товар олиб кириш (импорт) мутлақ ҳажми ва кирувчи (импорт) квота қанчалик 
катта бўлса, бу товарнинг ушбу мамлакатга экспорт эҳтимоли шунчалик 
юқори бўлади. 
Бозор сиғими бу – мамлакатда (минтақада) сотилаётган, корхона 1-йил 
давомида ишлаб чиқарадиган товарга ўхшаш товар ҳажми. 
Одатда тадқиқотчилар бозор сиғимини аниқлашда товарнинг 
кўринадиган истеъмоли билан чекланади, яъни: 
С = П - Э + И, 
бу ерда
С – бозор сиғими (товарнинг ушбу мамлакатдаги тўлиқ истеъмоли); 
П – товарни мамлакатда, минтақада миллий ишлаб чиқариш; 
Э – экспорт (товарларни мамлакатдан олиб чиқиш); 
И – импорт (товарларни мамлакатга, минтақага олиб кириш). 


234 
8.1-расм. Саноат корхонасида маркетинг функциялари 
Билвосита экспорт ва импорт ҳақида ҳамда омборларрдаги товар 
захиралари ҳаракати ҳақида аниқ маълумотлар олиш жуда қийин эканлиги 
сабабли бу маълумотлар тадқиқот натижаларини жиддий равишда бузиб 
кўрсатиши мумкин. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling