Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Учинчи қадам: бозорнинг фирма структурасини ўрганиш


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Учинчи қадам: бозорнинг фирма структурасини ўрганиш. 
Бозорда кўплаб корхона, фирма ва ташкилотлар фаолият юритади, ўзаро 
алоқа қилади, ҳамкорлик қилади ва рақобатлашади. Юзага келган бозорда ўзи 
учун иқтисодий «ниша» топиш учун корхона фирма структурасига нисбатан 
етарли даражада чуқур таҳлилий ишларни бажариши лозим. 
Қуйидагиларни аниқлаш зарур: 


236 
➢ бозор муносабатлари қатнашчилари қайсилар ва улар танланган 
мақсадли бозорда қандай ҳаракат қилади; 
➢ қайси фирма ва ташкилотлар корхонага унинг маҳсулотларини 
танланган мақсадли бозорда илгари суришда ёрдам кўрсатиши ва қўллаб-
қувватлаши мумкин; 
➢ қайси фирма ва ташкилотлар корхонага унинг танланган мақсадли 
бозордаги фаолиятига қаршилик қилиши мумкин. 
Бу саволларга жавоб бериш учун бозор муносабатлари қатнашчиларини 
ўрганиш ва тизимлаштириш амалга оширилади. Одатда бозорнинг фирма 
структураси фирмаларнинг уч гуруҳи бўйича амалга оширилади: 
➢ контрагент фирмалар (харидор фирмалар);
➢ рақобатчи фирмалар; 
➢ воситачи фирмалар. 
Тўртинчи қадам: бозорнинг товар структурасини ўрганиш. 
Корхона учун танланган мақсадли бозорга етказиб бериш учун 
режалаштирилаётган маҳсулотга ўхшаш маҳсулотга бўлган эҳтиёж қандай 
қондирилишини билиш муҳим аҳамиятга эга. 
Бу саволга корхонани қизиқтирадиган бозор товар структурасини 
таҳлил қилиш натижасида жавоб олиш мумкин. 
Қўйилган вазифа корхона қуйидагиларни ўрганади: 
➢ техник даража; 
➢ бозорда муомалада бўлган товарлар сифати; 
➢ бозорда қабул қилинган товар ҳаракатланиш тизими; 
➢ рақобатчилардаги сервис даражаси
➢ истеъмолчилар томонидан товарга нисбатан махсус (ўзига хос) 
талаблар. 
Бозорнинг товар структурасини ўрганиш корхонага унинг маҳсулоти 
ушбу мақсадли бозорда қанчалик рақобатбардош бўлиши мумкин деган 
саволга жавоб топишга ёрдам беради. 
Рақобатбардошлик деганда маҳсулотни рақобатчи товардан муайян 
эҳтиёжга мувофиқлик даражаси бўйича ҳам, уни қондириш харажатлари 
бўйича ҳам фарқ қилишини акс эттирадиган тавсифномасини тушуниш лозим. 
Бундай тафовутни акс эттирувчи кўрсаткич таҳлил қилинаётган маҳсулотнинг 
рақобатчи товар билан таққослагандаги рақобатбардошлигини белгилаб 
беради. 
Рақобатбардошликни баҳолаш учун таҳлил қилинаётган маҳсулот ва 
рақобатчи товарни харидорнинг эҳтиёжи билан белгиланган даража билан 
таққослаш, сўнгра олинган кўрсаткичларни солиштириш зарур. Таққослаш 
учун асос сифатида муайян эҳтиёж олиниши сабабли, бир хил бўлмаган 


237 
товарлар ҳам таққосланиши мумкин, чунки улар битта эҳтиёжни 
қондиришнинг турли усулларини ифодалайди, холос. 
Ишлаб чиқариш-техник йўналишдаги маҳсулот рақобатбардошлигини 
баҳолаш учун 8.2-расмда акс эттирилган схема таклиф этилади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling