Ш. И. Раззоќов, М. Д. Юнусова turbo pascal алгоритмик тилида дастурлаш касб-ћунар коллеж талабалари учун ўќув ќўлланма
Download 1.74 Mb.
|
Turbo Pascal назария
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3. Ўзгармаслар (константалар)
Резерв сўзлар идентификатор сифатида ишлатилиши мумкин эмас. Стандарт директивалар дастурдаги баъзи бир стандарт эълонлар билан боѓлиќ. Уларга ќуйидагилар киради:
Резерв сўзларга ўхшаб стандарт директивалар Турбо Паскал таћрир ойнасида ранги билан ажралиб туради, шунга ќарамасдан ихтиёрий стандарт директивани олдиндан аниќлаш, яъни бир исмли идентификаторни эълон ќилиш мумкин, private ва virtual стандарт директивалар объектларни эълон ќилиш чегарасида амал ќилишади. 2.2. Идентификаторлар Турбо Паскалда идентификаторлар бу ёзувлардаги ўзгармаслар, ўзгарувчилар, нишоналар (метка), турлар, объектлар, процедуралар, функциялар, модуллар, дастурлар ва майдонларнинг исмларидир. Идентификаторлар ихтиёрий узунликка эга бўлиши мумкин, лекин унинг фаќат дастлабки 63 белгисигина маънога эга бўлади. Идентификатор ћамма ваќт ћарф билан бошланади, ундан кейин ћарфлар ва раќамлар келиши мумкин. Остига чизиш чизиги ћам ћарфга кириши учун идентификатор бу белги билан бошланиши ва, ћатто, фаќат шундан ёки бир нечта остига чизиш чизигидан иборат бўлиши мумкин. Бўшлиќлар ва алфавитнинг махсус белгилари идентификаторга кирмайди. Тўѓри идентификаторларга мисоллар: а MyVariable ALPHA My-Variable beta Stop Program Notebook lab_12 date_17_dez _1_2_3_ Хато идентификаторларга мисоллар: 1 Program {раќам билан бошланган} block # 1 {махсус # белгига эга} My Prog {бўшлиќќа эга} case {резерв сўз} 1_2_3_ {раќам билан бошланган} 2.3. Ўзгармаслар (константалар) Турбо Паскалда ўзгармасларга бутун, ћаќиќий, ўн олтилик сонлар, мантиќий ўзгармаслар, белгилар, белгилар сатри, тўплам конструкторлари ва ноаниќ NIL кўрсаткичи нишони киради. Бутун сонлар одатдаги ќоидалар бўйича ишорали ва ишорасиз ёзилиши ва –2147483648 дан +2147483648 гача ќийматларга эга бўлиши мумкин. Агар бутун ќийматли ўзгармас кўрсатилган чегарадан четга чиќса, компилятор хато тўѓрисида ахборот беради. Бундай ўзгармаслар ўнлик нуќта билан ёзилиши, яъни ћаќиќий сон сифатида аниќланиши керак. Ћаќиќий сонлар ишорали ва ишорасиз ўнлик нуќтадан ва экспоненциал ќисмдан фойдаланиб ёзилади. Экспоненциал ќисм е ёки Е белги билан бошланади, ундан кейин «+» ёки «-» ишоралар ва ўнлик тартиб келади. е (Е) белги ўнлик тартибни билдиради ва даражадаги 10 га кўпайтириш маъносини билдиради. Мисол, 3,14Е5 - 3.145 ни 5 даражали унга кўпайтириш; -17е-2 – минус 17 ни минус 2-даражали ўнга кўпайтириш. Агар ћаќиќий соннинг ёзилишда ўнлик нуќта бўлса, нуќта ва ундан кейин ћеч бўлмаганда биттадан раќам бўлиши керак. Агар экспоненциал ќисмнинг е (Е) белгиси ишлатилаётган бўлса, ундан кейин ћеч бўлмаганда ўнинчи тартибли битта раќам келиши керак. Ўн олтилик сон доллар $ (ASCII да коди 36) белгиси билан келадиган ўн олтилик раќамдан иборат. Ўн олтилик соннинг ўзгариш соћаси $00000000 дан $FFFFFFFF гача. Мантиќий ўзгармас – FALSE (ёлгон), ёки TRUE (ћаќиќат) сўзи. Символли ўзгармас – бу апостроф () ичида ёзилган шахсий компьютер ихтиёрий белгисидир: Х - Х белгиси; М - М белгиси. Агар апострофнинг ўзини символ кўринишда ёзиш зарур бўлса, у иккилантирилади: - (апостроф) белгиси Символ белгисини унинг ички кодини (35) кўрсатиш билан (коддан олдин # белги ќўйилади) ёзиш мумкин, масалан: # 97 – a белги; # 90 – z белги; # 39 - белги; # 13 – CR белги. Сатрли ўзгармас – апостроф ичида ёзилган белгиларнинг (CR-кареткасини ќайтариш белгисидан бошќа) ихтиёрий кетма-кетлиги. Агар сатрда апостроф белгисининг ўзини кўрсатиш керак бўлса, у иккилантирилади, масалан: Мен дастурлашни ўрганаман; that s string Белгилар сатри бўш бўлиши, яъни апостроф ичида ћеч ќандай белги бўлмаслиги мумкин. Сатрни ћар бири # белги билан бошланувчи керакли белгилар кодидан тузиш мумкин, масалан, #83 #121 #109 #98 #11 #108 сатри Symbol сатрига тенг кучли. Нићоят, апостроф ичида кодлар ёрдамида ёзилган ќисмларни навбат билан ёзиш мумкин. Шундай йўл билан сатрларга ихтиёрий бошќарувчи белгиларни, шу жумладан CR (13-код) белгини ћам киритиш мумкин, масалан: #7 Хато! # 13 Ихтиёрий клавишни босинг …. # 7. Тўплам конструктори квадрат кавсларга олинган тўплам элементлари рўйхатидир, масалан: [1,2,4 .. 7,12] [blue, red] [] [true] Стандарт Паскалдан фарќ ќилиб, Турбо Паскалда ўзгармасларни эълон ќилишда, операндалари аввал эълон килинган турдошмас ўзгармаслардан, тур ва объект исмлари бўлиши мумкин бўлган ихтиёрий ифодалардан, шунингдек уларнинг ќуйида келтирилган функцияларидан фойдаланишга рухсат этилади:
Масалан: Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling