“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил
11
www.iqtisodiyot.uz
этишини инобатга оладиган бўлсак, бундай улкан натижаларга эришганимизни
чиндан ҳам тасаввур қилишнинг ўзи қийин.
Бозор иқтисодиётига ўтиш юзасидан олға сурилган машҳур бешта
тамойил
тараққиётнинг «Ўзбек модели»ни илмий-назарий
асосини ташкил этади ва
амалга оширилган ва оширилаётган туб ислоҳотларимизнинг негизига ҳам
қўйилган.
Иқтисод сиёсатга нисбатан устувор бўлиши зарур – бу тамойил
иқтисодий фаолият ижтимоий ҳаётнинг бирламчи
асоси эканлигидан келиб
чиқади. Иқтисодиёт қандай бўлса, ижтимоий ҳаётнинг бошқа томонлари ҳам
шунга яраша бўлишини тарих тасдиқлаган. Ушбу тамойил иқтисодиётга
ортиқча сиёсий тус берилмасликдан йироқ. Чунки уни мафкурага, турли сиёсий
партиялар ва ҳаракатларнинг манфаатларига бўйсундирилиши иқтисодий
ислоҳотлар ва ўзгаришлар йўлида ғов бўлишини совет жамияти кўрсатди.
Ушбу тамойил Ўзбекистоннинг ички иқтисодий стратегиясини ҳар қандай
сиёсий мафкура таъсиридан бутунлай холи бўлишини назарда тутади.
Тоталитар режали иқтисодиёт ўта сиёсийлаштириб юборилган эди.
Иқтисодий мақбулликдан сиёсий конъюнктуравий
манфаатларнинг устун
келиши собиқ Иттифоқ халқ хўжалигини парокандалик ёқасига, иқтисодий ва
ижтимоий муносабатларнинг
жиддий бузилишига, ишлаб чиқаришнинг техника
жиҳатидан қолоқлигига олиб келди. Иқтисодиёт фақат унга хос бўлган ички
қонуниятлар асосида ривожланмоғи даркор эди.
Асосий вазифа объектив
иқтисодий қонунларни яхши тушуниб етиш, уларни ўз халқимиз манфаатлари
йўлида моҳирона қўллашдан иборат бўлган. Ушбу ҳаётий ижтимоий-иқтисодий
эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг
Биринчи Президенти
Ислом Каримов: «...
Президентдан то оддий фуқарогача, ёши ва вазифасидан
Do'stlaringiz bilan baham: