Ш. Р. Қобилов, доцент, Ўзбекистон Республикаси иив академияси


қатъи назар – ҳаммани бугунги замон талабларига, бозор иқтисодиёти


Download 428.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/16
Sana13.11.2023
Hajmi428.69 Kb.
#1771145
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
26 Sh Qobilov 0

қатъи назар – ҳаммани бугунги замон талабларига, бозор иқтисодиёти 
қонун-қоидаларига ўргатиш, малакасини ошириш. Бу вазифани бажариш 
учун ҳар қанча вақтни ва ҳар қандай маблағни аямаслик зарур» [6; 135-
б.]лигига 
муҳим 
вазифа 
сифатида 
қарадилар. 
Шу 
билан 
бирга 
тараққиётимизнинг дастлабки босқичида иқтисодий муаммоларни ҳал этишни 
асосий сиёсий мақсадга – мустақил демократик давлатни қарор топтиришга 
бўйсундириш ҳаётий муҳим ва объектив зарурият сифатида белгилаб берган 
эдилар. Конституциявий талаб бўлган инсонга муносиб турмуш шароити, унга 
ўзини намоён қила олиш учун имкониятлар яратишга иқтисодиётимизни ва 
бутун жамиятни ривожлантиришнинг олий мақсади сифатида қаралди. 
Давлат бош ислоҳотчи бўлмоғи керак – бу бозор иқтисодиётига ўтиш учун 
зарур бўлган ислоҳотлар кенг жамоатчилик иштирокида, давлат ишлаб чиққан 
дастурлар асосида, унинг бевосита иштироки ва раҳбарлигида амалга 
оширилиши бугунга келиб нақадар самарали эканлигини тасдиқлади. Чунки 
давлатнинг бошқарув соҳасидаги роли инкор этилса, маъмурий-буйруқбозлик 
тизимидан иқтисодиётнинг бозор тамойилларига ўтишини таъминлаш қийин 
кечиши инобатга олинди. 
Ўз-ўзидан равшанки, мамлакатимизда бозор муносабати меъёрлари 
мустаҳкамланиб, ислоҳотларнинг ортга қайтмаслиги таъминланиб борган сари 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 
12 
www.iqtisodiyot.uz 
давлатнинг таъсири ҳам шунга мувофиқ равишда изчиллик билан камайиб 
бормоқда.
Дарҳақиқат, мустақилликнинг илк йиллариданоқ давлат, унинг ҳокимият 
бошқарув тузилмалари тўғридан-тўғри хўжалик фаолиятига аралашишдан 
четда бўлиши керак. Бозор иқтисодиётининг ўзини ўзи тартибга солувчи 
механизмлари тобора катта роль ўйнайди, давлатда, фақат иқтисодий дастур ва 
рағбатлантириш вазифалари қолади, деган тамойилга таянилди. 
Қайд этиш ўринлики, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни давлат йўли 
билан тартибга солишда иқтисодий дастаклар – молия, кредит, солиқ, валюта 
сиёсати, нархларни назорат қилиш ҳамда билвосита таъсир кўрсатишнинг 
бошқа чоралари ёрдамида амалга оширилиши белгилаб олинди. Худди шу йўл 
билан Ўзбекистонда ҳақиқий бозор муносабатларига ўтиш ва у учун зарур 
шароитлар яратилди. 
Миллий тарихимизнинг энг кескин ва таҳликали даврида, устига устак 
миллатлараро тўқнашувлар ва бошқа зиддиятлар гирдобида қолган 
мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом 
Каримов 
томонидан 
юритилган 
оқилона 
сиёсат 
туфайли 
миллий 
иқтисодиётнинг, айниқса, таркибий ҳал қилувчи тармоқларнинг ҳаётий 
қобилиятини қўллаб-қувватлаб нархларни тартибга солиш, имтиёзли солиқлар 
белгилаш, тўғридан-тўғри дотация бериш йўли билан реал ёрдам кўрсатилди. 
Маълумки, бозор иқтисодиётининг асосий талаблари ва шартларидан бири – 
эркин нархлардир. Жаҳон тажрибасидан маълумки, нарх сиёсати, айниқса, 
ўтиш даврида, бозор тармоқларини қарор топтириш шароитида тартибга солиб 
турилади. Шунингдек, давлатнинг бурчи мамлакатда ишбилармонлик ва 
инвестициявий муҳит яратиш ва уни ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш, 
муҳими мамлакатда миллий иқтисодиёт равнақи учун, аввало, ҳуқуқ-тартибот, 
инсонларнинг тинч яшаш ҳуқуқини таъминлаш, демократик ислоҳотларни 
амалга ошириш ва бозор механизмининг қулай ишлаши учун шарт-шароит 
яратишдан иборатдир. Давлат ўтиш даврининг интиҳосида аҳолини 
ислоҳотларга тайёрлаб, уларни янгичасига яшашга ундайди ва рағбатлантиради. 
Буларнинг барчаси бозор иқтисодиётига тезроқ, зарбаларсиз, беозор киришга ва 
шакллантиришга ёрдам берди. 
Замонамизнинг улуғ сиёсатчиси Ислом Каримов томонидан илгари 
сурилган “Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” деган эзгу ғояни 
амалга ошириш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш 
бўйича кўрилган чора-тадбирлар аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини 
сезиларли даражада яхшилашни таъминлади.
Бугунги кунда Давлат бюджетининг қарийб 60 фоизи ижтимоий соҳани 
ривожлантиришга йўналтирилмоқда. 1991 йилга таққослаганда, аҳолининг реал 
даромадлари 12 баробардан зиёд кўпайди, иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий 
нафақалар салмоқли даражада ошди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни 
жадал суръатлар билан ошириш ва аҳолининг уларга бўлган талабини 
қондириш таъминланмоқда [2]. 
Қонун устуворлиги – бу тамойил қонунлар олдида барчанинг бараварлиги, 
қонунларга риоя этиш, ҳамма учун ҳам фарз, ҳам қарз бўлишини билдиради. 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 
13 
www.iqtisodiyot.uz 
Бозор иқтисодиёти қонунчиликка таяниши, унга хос бўлган фаолият қоидалари, 
иқтисодий муносабатлар, қабул қилинган ҳуқуқий қонунларда қайд этилиши 
зарурлиги Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш концепциясида ҳисобга 
олинди. Мазкур тамойилда одамларнинг тафаккурини ўзгартириш, уларнинг 
онгида демократик қадриятларни, қонунга бўйсунишни мустаҳкамлаш, совет 
давридаги оғир ўтмишимизни эсдан чиқармаган ҳолда қонун устуворлигига 
зарурлигига одамларимизда кўпроқ ишонч ҳосил қилишга эришиш назарда 
тутилган эди. Ўтиш даври мамлакатларида жамиятнинг коррупция тузоғига 
илиниши, уюшган жиноятчилик кучайиб бориши мумкинлиги ҳам ҳисобга 
олинди. 
Мустақилликни дастлабки йилларида мамлакатимизда «бутун янгиланиш 
ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланмоғи зарур. Иқтисодий ўзгаришлар 
синалган, амалий кучга эга бўлган қонунларга таянгандагина бу ўзгаришлар 
сезиларли натижалар бериши муқаррар бўлиши мумкин» [14; 11-б.] деган ғояга 
таянилди. Ва «қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган талаблар мулкчилик 
шаклидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 
тўғридан-тўғри ва мажбурий суръатда бажарилиши шарт» [14; 33-б.]лиги 
белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 
«Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» (1993) номли 
тараққиёт йўлимизни белгилаб берган асарида: «Қонунчилик тизимини 
такомиллаштириш билан бир қаторда, қонунларни ҳаётга изчил жорий қилиш, 
барча хўжалик субъектларининг юридик нормалар ва қоидаларига қатъий амал 
қилишларини таъминлаш маданий-маърифий бозорни шакллантиришнинг 
мажбурий шартидир. Шу сабабли қонунга бўйсуниш бозор муносабатларига 

Download 428.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling