Ш. Р. Қобилов, доцент, Ўзбекистон Республикаси иив академияси


борасида дунёда ҳеч бир мамлакатдан кам бўлмаслиги керак»


Download 428.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/16
Sana25.02.2023
Hajmi428.69 Kb.
#1228678
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
26 Sh Qobilov 0

борасида дунёда ҳеч бир мамлакатдан кам бўлмаслиги керак» [15; 28-б.] 
инсонпарвар ғояга асосланди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
бобида ҳар қандай давлатдан кам бўлмаган мамлакатга айланди. 
Бозор иқтисодиётини қарор топтириш йўлида ҳуқуқий жиҳатдан кўп 
ишлар қилинди. Республикада ҳуқуқий муассасалар ҳам изчиллик билан 
шакллантириб борилди. Бозор муносабатларини цивилизациялашган шаклда 
жорий этишга имкон берадиган қонунлар мажмуи яратилди. 1996 йилда 
иқтисодиёт 
соҳасига 
тегишли 
бўлган, 
иқтисодий 
муносабатларни 
шакллантиришнинг ҳуқуқий негизини барпо этадиган 100 га яқин асосий қонун 
ҳужжатлари қабул қилинган бўлса [4; 197-б.], 2010 йил якунига кўра миллий 
иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича умумий ҳисoбда 400 дан зиёд қoнун 
ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинди ва жoрий этилди. Уларнинг 
барчаси иқтисoдиётимизни янада либераллаштириш ва мoдернизация қилишда 
нафақат мустаҳкам ҳуқуқий асoс, балки амалга oширилаётган бoзoр 
ислoҳoтларининг oртга қайтмаслигининг кафoлати бўлиб хизмат қилмoқда [16; 
47-48-б.]. 
Дарҳақиқат, «жамиятда қонун устуворлигини таъминлашамалга 
оширилаётган барча ислоҳотлар самарадорлигига эришиш, аҳоли турмуш 
даражасини ошириш, мамлакатда тинчлик, тотувлик ва барқарор вазиятни 
таъминлашнинг асосий кафолатидир [8]. 
Фаол ижтимоий сиёсат юргизиш – Ўзбекистон концепциясида аҳолининг 
кенг қатламлари, энг аввал унинг ночор гуруҳларининг ижтимоий ҳимоясини 
таъминлаш чора-тадбирларини кўриш зарур, деб қаралади. Ҳимоялаш 
дастурлари аҳолининг руҳияти ва кўникмаларини эътиборга олиши 
зарурлигидан келиб чиқади. Шунингдек, ушбу тамойил бозор ислоҳотларининг 
муҳим таркибий қисми бўлган кучли ижтимоий сиёсатга етарли баҳо 
берилмаган жойда ижтимоий кескинлик ва қарама-қаршилик вужудга 
келишини, бу эса, ўз навбатида, ислоҳотларни обрўсизлантириб қўйиши 
мумкинлигини назардан четда қолдирмади. 
Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон СССРнинг ижтимоий-иқтисодий 
жиҳатдан энг ривож топмаган минтақаси эди. Фаровонлик ва саноат 
ривожланишининг кўпгина кўрсаткичларга кўра у Иттифоқдаги ўртача 
статистик даражадан анча орқада эди. Бу ҳақда қуйидаги жадваллар маълумот 
беради. 
 
 
 
 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 

Download 428.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling