Ш. Р. Қобилов, доцент, Ўзбекистон Республикаси иив академияси
эришган туб ўзгаришлари билан ҳам ҳурматга лойиқдир. Бироқ, мустақил
Download 428.69 Kb. Pdf ko'rish
|
26 Sh Qobilov 0
- Bu sahifa navigatsiya:
- «мамлакатни иқтисодий танглик, чуқур инқироздан чиқиш йўли, фақат ривожланиш йўлида илгарилама ҳаракат»
эришган туб ўзгаришлари билан ҳам ҳурматга лойиқдир. Бироқ, мустақил
Ўзбекистон Туркия йўлидан кўр-кўрона нусха кўчирмоқчи эмас. Одамзод бировнинг бўйига қараб ўзига тўн бичмайди» [1; Б.11.]. Жорий йилнинг 8 сентябрида Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқида хақли равишда таъкидлаганидек: «Замонавий Ўзбекистоннинг тарихи - бу мамлакатимизнинг ҳақиқий мустақилликка эришиш йўлида Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолигида олиб борилган ўта мураккаб ва оғир курашлар тарихидир» [2]. Чорак аср мобайнида умрбоқий моделга айланиб улгурган, жамиятимизни ислоҳ этиш, демократлаштириш ва либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш бўйича пухта ўйланган, дунёда «ўзбек модели» номи билан тан олинган тараққиёт стратегиясини амалга ошириш орқали Ўзбекистон замонавий жадал ва барқарор ривожланиб бораётган давлатга айланди. Нима учун деган савол туғилади? Чунки, тараққиётнинг «Ўзбек модели» маънавий мезонларга асосланган. Мустақилликнинг ўтган 25 йили мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилиш билан халқнинг маънавияти ва руҳиятини янгилашнинг бирлиги қоидасига амал қилинганини кўрсатади. Бу қоида ўзининг ҳаётийлигини тўла- тўкис исботлади. Халқимизга хос бўлган маънавий ва аҳлоқий улуғворлик Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даври қийинчиликларини енгиб ўтишда муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилган тараққиётнинг «ўзбек модели» да аввало, «мамлакатни иқтисодий танглик, чуқур инқироздан чиқиш йўли, фақат ривожланиш йўлида илгарилама ҳаракат» мужассам. Маънавий мезонларга асосланган тараққиётнинг «ўзбек модели» «мамлакат ҳаётида рўй бераётган барча ижобий силжишлар моҳиятан маданият, замин, оила ва жамоага таяниши керак» деган мақсад, муддаога элтувчи хосиятли ғояга асосланилди. Мустақилликнинг илк йиллариданоқ янги Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий ўнгланиш ва ривожланишга интилишларни ҳаракатлантирувчи кучи ҳам аслида шу бўлди. Фикримизнинг тасдиғи сифатида халқаро экспертлар Л. Левитин, Д.С. Карлайлларнинг қуйидаги сўзларини келтирамиз: «Бу Президент Ислом Каримов йўли. У янги мустақил давлатлар раҳбарларидан биринчи бўлиб, “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 3 www.iqtisodiyot.uz тангликдан чиқишни ўз халқининг куч-қудрати, тарихи, анъаналари, унинг ҳайратомуз миллий хусусияти ҳамда мамлакатнинг бой табиий ресурслари билн боғлади. Албатта, бу йўл равон эмас эди, унга анвоий гулларни сепиб, кутиб ҳам ўтиргани йўқ эди. Бироқ у муваффақиятлар келтирган ягона тўғри йўл бўлиб чиқди» [3; Б. 157.]. Жамият тараққиётида маънавиятнинг ўрни беқиёс. Шу ўринда давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 23 февралда бўлиб ўтган биринчи сессиясида қилган маърузага мурожаат этамиз: «Биз иқтисодий ўнгланиш, иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланишни маънавий ўнглаш, маънавий покланиш, маънавий юксалиш ҳаракатлари билан тамомила уйғун бўлишини истаймиз... Маънавият ва иқтисод бир-бирини инкор этмайди, балки бир-бирини қувватлаб, ўзаро таъсирланиб ривожланиб боради. Миллий камолот йўли мана шу» [4; 35-б.]. Давлатимизнинг маънавий стратегияси халқимизнинг маърифатга, таълимга, адолатга, ахлоққа, ҳалолликка интилиши билан ифодаланадиган ҳамда табиати юксак маънавиятга таянадиган менталитетига асосланади. ХХ асрнинг 80- ва 90-йилларнинг бошларида дунёда содир бўлган оламшумул ўзгаришлар ҳозирги замон иқтисодий тафаккурига ҳамда ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт истиқболлари тўғрисидаги қарашларга жиддий ўзгартишлар киритди. Эркин иқтисодий тартибга солиш ғояси ҳам, марказлаштирилган тарзда режалаштириш ғояси ҳам инқирозга учради. Шундай бир мураккаб шароитда, миллий тарихимизнинг энг кескин ва таҳликали даврида, миллатлараро тўқнашувлар ва бошқа зиддиятлар авж олган, мамлакатимизда фуқаролар уруши хавфи юзага келган, иқтисодиёт чуқур инқирозга учраган, бир сўз билан айтганда, эски замоннинг умри тугаб, янги замон бошланаётган бир пайтда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов чуқур иқтисодий, молиявий ва маънавий инқироздан чиқишда «Нимадан бошламоқ керак?» деган саволга: «Энг муҳими Download 428.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling