Ш. Р. Қобилов, доцент, Ўзбекистон Республикаси иив академияси
– ижтимоий ларзаларсиз, қатъият ва изчиллик билан бозор
Download 428.69 Kb. Pdf ko'rish
|
26 Sh Qobilov 0
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биз бундан буён эскича яшай олмаймиз ва замоннинг
– ижтимоий ларзаларсиз, қатъият ва изчиллик билан бозор
муносабатларига ўтиш, жамики куч-қудрат ва бойликлардан самарали фойдаланишни, халқ хўжалигининг барқарор ривожланишини, республиканинг турмуш даражаси юксак бўлган, иқтисодий тараққий этган мамлакатлар қаторига чиқиб олишини таъминлайдиган қудратли иқтисодий негизни вужудга келтираётган давлатчиликнинг мустаҳкам пойдеворини барпо этиш керак» [4; 278-б.] деб аҳолини кенг қатламига ислоҳотларнинг моҳияти, вазифалари оқибатлари, бозор иқтисодиётини қийинчиликлари ва афзалликлари, бозор иқтисодиётига ўтиш моделларини англатишдек муҳим вазифаларга эътибор қаратар эдилар. Шу боис ҳам, буюк давлат арбоби Ислом Каримов Ўзбекистоннинг ислоҳотлар стратегиясида мазкур муаммоларни дарҳол, бир зумда ҳал қилиб бўлмаслиги равшанлигини инобатга олади. Бунинг учун анча узоқ давр, аниқ мақсадни кўзлаб фидокорона меҳнат қилиш, энг муҳими, иқтисодий ислоҳотларнинг аниқ-равшан, амалий дастури ишлаб чиқилди ва у изчиллик билан амалда жорий қилинди. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 4 www.iqtisodiyot.uz Юқорида баён этилганлардан англашиладики, Ислом Каримов Ўзбекистоннинг ўз йўли, ўз тараққиёт модели бўлиши зарур деган фикрининг нақадар тўғри эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб берди. Стратегик тафаккур соҳиби Ислом Каримов, агар бошқалардан айнан нусха олинса, мамлакатнинг ўзига хос шарт-шароитлари, мавжуд имкониятлари, хорижий мамлакатлар билан кўп йиллар давомида таркиб топган иқтисодий ҳамда маънавий алоқалари эътибордан четда қолиши муқаррарлигини ўша вақтнинг ўзида донишмандларча кўра билган эди. Шунинг учун «Республикада иқтисодий ислоҳотларни ўтказишга тубдан янгича ёндашувни, бунда сифат жиҳатидан янги вазифалар ҳамда шароитларни, амалий тажрибани ҳисобга олишни, асосан ўз кучига таянишни ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо этишда республиканинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга оладиган, Ўзбекистоннинг ўтмиши, ҳозирги куни ва келгуси тараққиётига тўла-тўкис мос келадиган мутлақо янги андоза, ўзига хос йўл зарур. Энг муҳими – бизнинг бозор иқтисодиётига асосланган жамият қуришдан бошқа йўлимиз йўқ. Тўпланган тажриба, илмий таҳлил (анализ) ва ақл-идрок шундан далолат бермоқда» [5; 276-277 б. ]. Замонамизнинг улуғ сиёсатчиси Ислом Каримов томонидан Ўзбекистоннинг тараққиётига тўла-тўкис мос келадиган моделини яратишда пухта ўйланган, шошма-шошарликдан холи бўлган, дунё тажрибасига таянилган, мақбул, Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари, табиий, демографик шарт-шароити, мавжуд ресурслари, қарийб 75 йил мобайнида четдан тиқиштирилган ягона «совет турмуш тарзи» оқибатлари чуқур таҳлил қилинди. Бундай шароитда ўз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўли ва андозасини танлаб олиш жуда катта аҳамиятга молик бўлди. «Бу йўл ва андоза иқтисодиёти бозор муносабатлари асосига қурилган ривожланган мамлакатларнинг кўп асрлик тажрибасига, шунингдек Ўзбекистон халқининг миллий, тарихий мероси, турмуш тарзи, анъаналари ва руҳияти хусусиятларига таяниши лозим» [5; 276-б.] эди. Ўзбекистонни ҳуқуқий демократик давлат сифатида қарор топтиришнинг дастурий қоидалари, республиканинг бозор муносабатларига ўтиш, ички ва ташқи сиёсатни шакллантириш принциплари, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий устуворликлари ва йўналишлари дастлаб «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» (1992), «Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» (1993), «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» (1995) фундаментал асарларида баён қилиб берилган. Тараққиётнинг «Ўзбек модели» Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг халқ иштирокида ишлаб чиқилган илғор фалсафий, сиёсий, иқтисодий тафаккурининг маҳсули эканлиги халқаро экспертлар томонидан эътироф этилди. «Модель» бевосита ижтимоий-сиёсий, иқтисодий воқеликни назарий ифодаловчи яхлит таълимотдир. Бу таълимот орқали Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши самарали амалга оширилди. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 5 www.iqtisodiyot.uz Дарҳақиқат, Ўзбекистон мустабид тузумнинг хомашё базаси бўлмиш марказ манфаатларига қатъий бўйсунувчи ягона тизим занжирига қўл-оёғи, ҳар бир ҳужайраси билан чамбарчас боғлаб ташланган эди. Ўтган асрнинг 90- йилларида мамлакатимизда вужудга келган мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий танглик ҳамда маънавий парокандалик давлат ва жамият бошқарувига оид юксак профессионализмни талаб этарди. Ўзбекистоннинг раҳбарлик стратегиясида «якдиллик, иймон ва инсоф, сўз ва иш бирлиги инсонпарварлик – биз қуражак жамиятнинг тамал тошларидан бири» [6; 28-б.] эканлиги белгилаб қўйилди. Раҳбарлик стратегияси ўзида сиёсий, иқтисодий, маънавий асосларини мужассам этган «Ўзбек модели» мамлакатимизнинг 25 йиллик тараққиёт йўлида гўзал ва бетакрор юртимизни дунё иқтисодиёти, сиёсати ва маданиятида муносиб ўрин эгаллашига олиб келди. Очиқ рақобатга чидамли, жаҳон иқтисодиётига кира оладиган янги иқтисодиёт яратди. Хорижий давлатларнинг ижтимоий-сиёсий, ишбилармон, эксперт, маданий-гуманитар ва жамоатчилик доиралари вакиллари Ўзбекистонда таъминланаётган тинчлик, юритилаётган оқилона ички ва ташқи сиёсатини муносиб баҳоламоқда. Уларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон тарихан қисқа давр ичида том маънодаги янги, мустақил давлатга айланди. Мамлакатда барча соҳаларда эришилган муваффақиятларнинг бош негизига – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ривожланишнинг «Ўзбек модели»га бугунги кунда дунёнинг қатор давлатлари катта эътибор билан қарамоқда. Мазкур модель жаҳондаги кўплаб олий таълим муассасаларида тадқиқ қилинмоқда. Ривожланишнинг ушбу модели бугунги кунда Ўзбекистонда ўзининг равон йўлига тушиб олгани боис сўнгги ўн икки йил ичида ялпи ички маҳсулот ўсиши ҳажми барқарор равишда йилига 8 фоиздан кам бўлмаган даражада сақланмоқда. Тараққиётнинг «Ўзбек модели» иқтисодиёт ва сиёсат илмий ривожини акс эттирган илғор иқтисодий ва сиёсий тафаккур ҳосиласидир. Ушбу таълимот негизини миллий иқтисод, макроиқтисодий жараёнларни тартибга солиш, бозор иқтисодиётининг ролини бўрттирмаслик, ҳатто давлатнинг иқтисодиётга аралашуви борасида меъёрий чегарадан чиқмаслик, тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш ишлаб чиқариш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификациясини таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг реал ва молия секторини қўллаб-қувватлаш, оқилона монетар фискал сиёсат, ўтказиш, яъни пул муомаласи бузилишларининг олдини олиш, инфляцияни жиловлаш, антиинфляцион сиёсатни асослаш, хуллас, мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий хавфсизлигини таъминлаш каби назарий ғоялар ташкил қилади. Бу ғоялар мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий хавфсизлигини таъминлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Тараққиётнинг «Ўзбек модели» миллий иқтисодиётнинг ижтимоий йўналишини кучайтириш мақсадини кўзлаган. Шу боис ҳам бугун мамлакатимизда мустаҳкамланиб бораётган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти «инсонга муносиб турмуш тарзи», «бахтиёрлик ато этиш» ғояларига асослангандир. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 6 www.iqtisodiyot.uz Бозор иқтисодиётига ўтишнинг беш тамойили – яхлит назария, таълимотдир. Бу таълимот тоталитар тизимдан, ночор иқтисодий ишлаб чиқариш, чуқур рецессия ҳолатидан самарали иқтисодиёт – бозор иқтисодиётига ўтишнинг қонун-қоидалари ва кўп қиррали иқтисодиётни қарор топтириш, хусусий мулкчиликни ривожлантириш орқали Ўзбекистонни замонавий, ривожланган давлатга айтантиришга оид илмий қарашлар мажмуидан иборат. Таъкидлаш ўринлики, тараққиётнинг «Ўзбек модели» нинг илк куртаклари иқтисодиётни порокандаликдан, инқироздан олиб чиқиш самарали иқтисодиёт яратиш ғоялари мустақилликка қадар, 1989 йил 24 июндаги етук давлат арбоби Ислом Каримовнинг «Биз бундан буён эскича яшай олмаймиз ва замоннинг Download 428.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling