Ш. Р. Қобилов, доцент, Ўзбекистон Республикаси иив академияси
равишда, Ўзбекистонда даромадлар даражаси бўйича аҳолининг кескин
Download 428.69 Kb. Pdf ko'rish
|
26 Sh Qobilov 0
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мисол учун, Ўзбекистонда Жини индекси мамлакатимизда 2010 йилдаги 0,390 ўрнига 2015 йилда 0,280 ни ташкил этди»
- Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг
равишда, Ўзбекистонда даромадлар даражаси бўйича аҳолининг кескин
табақаланиши мавжуд эмаслигини таъкидлаш лозим. Юртимиздаги аҳолининг таъминланган 10 фоизи ва етарлича таъминланмаган 10 фоизининг даро- мадлари ўртасидаги фарқ («децил коэффициенти») барқарор пасайиб бормоқда. Бу рақам 2010 йилдаги 8,5 фоиз ўрнига 2015 йилда 7,7 фоизни ташкил этди. Жаҳон тажрибасида жамиятда ижтимоий табақаланиш ва хавфсизлик даражасини баҳолашнинг яна бир мезони – даромадлар ўртасидаги фарқни ифода этадиган Жини индексидан кенг фойдаланилади. Жинни индекси (Gini index) - аҳоли даромадларининг амалда тақсимланиши фараз қилинган идеал тенг тақсимланиш даражасидан оғиш кўрсаткичи. Лоуренц эгри чизиғи шундай бир чизиқки, унинг координаталари (Х) тақсимланган даромадларнинг ўсиб борувчи фоизини ва (Y) даромаддан тегишли фоиз олган аҳоли сонини кўрсатади. Жинни индекси Лоуренц эгри чизиғи билан даромадларни тақсимлашдаги мутлақ тенглик чизиғи ўртасидаги майдондир. Масалан, жинни индекси 0 га тенг бўлса, бу мамлакатда даромадлар идеал даражада тенг, 100 га тенг бўлса – мутлақо нотекис тақсимланишини англатади. Мисол учун, Ўзбекистонда Жини индекси мамлакатимизда 2010 йилдаги 0,390 ўрнига 2015 йилда 0,280 ни ташкил этди» [25; 23-24-б.]. Бу натижа, Бир- лашган Миллатлар Ташкилоти тавсияларига биноан 0,35–0,37 миқдорида белги- ланган халқаро стандартлар нуқтаи назаридан қараганда, аҳолимизнинг ижтимоий фаровонлиги муттасил ўсиб бораётганидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқида: «Биз жамиятнинг ижтимоий табақаланиш даражасини пасайтириш, мамлакатимизда ўта бойлар ҳам, ўта камбағаллар ҳам бўлмаслиги бўйича Ислом Абдуғаниевич томонидан белгилаб берилган сиёсатни қатъий давом эттирамиз» [2] деганларида иқтисодий ва ижтимоий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ижтимоий кескинликни олдини олиш ва барқарорликни таъминлаш мақсадини кўзлаган эди. Бошқача айтганда, мамлакатимиз аҳолиси даромадларида ўта кескин фарқ бўлишига йўл қўймаслик борасида изчил иш олиб борилмоқда. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш – тоталитар тизим ўз-ўзидан бозор тизимига айлана олмайди, уни фақат чуқур ислоҳ қилиш билангина бозор тизимига ўтиш мумкин. Тарихда ҳеч қачон бир иқтисодий тизимдан бошқасига ўтиш бирданига, қисқа вақт ичида ва фармон эълон қилган билан бўлмайди. Донишманд халқимиз ўгит берганидек, ортиқча чираниш белни синдиради, яъни ҳамма муаммоларни бир йўла ҳал қилиб бўлмайди, деган қоидадан келиб “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 18 www.iqtisodiyot.uz чиқилди. Ушбу тамойилнинг қудрати шундаки, вужудга келган муаммоларни, аҳамияти ва устунлигини ҳисобга олиб кетма-кет ва босқичма-босқич ҳал қилиш муҳимлигида эди. Мустақиллик йилларида бу, бир томондан, чекланган ресурсларни сочиб юбормай, улардан самарали ва аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда фойдаланиш имконини берди. Иккинчи томондан, ўз фаолияти натижаларини ҳаққоний баҳолаб, ислоҳотларни амалга ошириш дастурининг зарур жойларига тегишли тузатишлар киритиш имконини беради. Ноёб стратегик тафаккур соҳиби Президентимиз Ислом Каримов 1993 йил 12 февралда «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг» мавзусида «Комсомольская правда» мухбирининг «Ўзбекистонга нисбатан сиз «ўз Download 428.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling