Ш. Р. Қобилов, доцент, Ўзбекистон Республикаси иив академияси


«Мен биринчи маротаба юксак минбардан туриб Ўзбекистонда 9


Download 428.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/16
Sana25.02.2023
Hajmi428.69 Kb.
#1228678
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
26 Sh Qobilov 0

«Мен биринчи маротаба юксак минбардан туриб Ўзбекистонда 9 
миллиондан зиёд киши бечораҳол кун кўраётганини, аҳолининг 47 фоизга 
яқинини алоҳида шарт-шароитга муҳтож болалар ташкил этишини, бизда 
ўлим кўрсаткичи мамлакат бўйича (Иттифоқ бўйича – Ш. Қ.) жуда юқори 
даражада бўлиб қолаётганини айтганман. Биз ҳақиқатни гапирганимиздан 
кейин одамлар орқамиздан эргаша бошлади» [20; 288-б.], деб таъкидлаган 
эдилар. 
Иқтисодиёт илмида иқтисодий хавфсизликка таҳдид солувчи омиллар 
аҳоли турмуш даражаси ва шароитлари билан боғлиқ муаммолар ва зиддиятлар 
ҳисобланади. 
«Миллий 
давлатчиликни 
шакллантириш, 
демократик 
ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодиётни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга 
ўтказиш ҳамда бозор муносабатларига ўтиш даврида ижтимоий муаммоларга 
алоҳида эътибор бериш зарур» [21; 211-б.]лиги тараққиётнинг «ўзбек 
модели»да инобатга олинган. Чунки, «Тарих сабоғи шундаки, унинг айнан 
кескин бурилишларида, ижтимоий формациялар алмашинаётганда ижтимоий 
муаммолар ва зиддиятлар ғоят кескинлашади, миллий хавфсизликка, фуқаролар 
тинчлигига ва барқарорликка таҳдид солувчи омилга айланади» [21; 211-б.]. 
Кенг кўламдаги узоқ муддатли ислоҳ қилиш жараёнининг дастлабки босқичини 
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов энг қийин, ижтимоий 
портлаш хавфи бўлган босқич [21; 211-б.], деб атаган эдилар. Чунки, ўтиш 
даврининг ўзи кўп ҳолларда бир қанча ҳал қилинмаган ижтимоий муаммоларни 
келтириб чиқаради ва улар замиридаги ларзага соладиган кучни ўзида сақлаб 
туради. 
Ушбу фикрларга таянган ҳолда айрим иқтисодчи олимлар иқтисодий 
хавфсизликка раҳна солувчи омиллар қаторига аҳолининг турли қатламлари 
даромадларида табақалашув даражасининг юқорилигини киритади [22; 298-б.]. 
Ўзбекистонда 1991 йили, хорижий экспертларнинг берган баҳоларига кўра, 
аҳолининг 57 фоизи камбағаллик чегарасида турган [23]. Камбағалликнинг 
асосий сабаби ўша даврда иқтисодиётнинг етарлича ривожланмаганлиги, 
хусусий мулкнинг таьқиб қилинганлиги бўлган. 1990 йилда Ўзбекистоннинг 
республикалараро савдо оборотида салбий сальдо 3,7 миллиард рубль ёки ялпи 
миллий маҳсулотнинг 11 фоизга яқинини ташкил этган [5; 283-б.]. Совет 
жамиятидан Ўзбекистонга қолоқ, бир ёқлама, заиф иқтисодиёт мерос қолган. 
Ҳадисларда «камбағаллик энг катта бахтсизлик ва зўр мусибатдир. Муҳтожлик 
одамни ҳаммага душман, беҳаё қилади, инсоф ва мурувватини қўлидан олади, 
қувват ва идрокини заифлаштиради. Муҳтожлик гуноҳ ва фасод манбаидир» 
[24; 126-б.]. Шу боис ҳам Ислом Каримов «иқтисодиётни ривожлантирмасдан 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 
17 
www.iqtisodiyot.uz 
туриб, асло озод ва фаровон жамият қуриб бўлмаслиги аниқ. Шунинг учун ҳам 
биз давлат тизимини ўзгартиришга киришдик» [6; 196-б.] деб бежизга айтмаган. 
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда асоссиз олигархларнинг бўлишига 
йўл қўйилмади. Мамлакатимизда мустақилликнинг биринчи кунларидан 
бошлаб жамиятнинг ижтимоий табақалашув даражасини камайтиришга 
алоҳида эътибор берилмоқда, содда қилиб айтганда ўта бойлар ҳам, ўта 
камбағаллар ҳам бўлмасин, деган принципга амал қилинмоқда. Бу ҳақда сўз 
юритганда, собиқ иттифоқ ҳудудидаги бошқа мамлакатлардан фарқли 

Download 428.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling