Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Download 0.84 Mb.
bet35/95
Sana09.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1759034
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   95
Bog'liq
Институтционал

2. Мулк-имтиёз. Монополист. Вақти келиб ижтимоий-иқтисодий рол иккита янги ролга бўлинади: табиий ресурслар мулкдорининг роли ва ишлаб чиқарувчининг роли. Эгалик қилиш ҳуқуқи фойдаланиш ҳуқуқидан, эгалик қилиш объекти эса хўжалик юритувчи субъектдан ажралиб чиқади. «Мулк-имтиёз» тушунчаси пайдо бўлади. Бу ерда мулкдор-монополистнинг рента – ўзига тегишли ресурслардан даромад олиш ҳуқуқига дуч келамиз.

Мулк-имтиёз аҳолининг маълум қисми пешона териси билан ўзининг тирикчилиги учун нон топиш мажбуриятидан озод бўлиши учун имконият, яъни фан, санъат ва ҳарбий ишни ривожлантириш имконияти яратади.

Ишлаб чиқарувчи. Хўжалик фаолиятини амалга оширувчи-ишлаб чиқарувчининг шахсий мақсади ўз эҳтиёжларини қондириш учун маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат. Кўплаб хўжалик юритувчи субъектлар шахсий мақсадларига эришишга интилиш натижасида ижтимоий аҳамиятга молик миссиянинг амалга ошиши – жамиятни такрорий ишлаб чиқариш содир бўлади.

3. Мулк-корхона. Товар алмашувининг ривожланиши ролларнинг янгидан бўлинишига дастлабки тарихий сабаб ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчининг табиий ҳуқуқи ҳисобланган маҳсулотга бўлган ҳуқуқ ишлаб чиқариш воситаларининг мулкдори – хўжайинга ўтади.

Хусусий мулк мажбурлашга асосланган ҳокимиятни ҳамда обрўга асосланган ҳокимиятни тарихнинг четига сиқиб чиқаради. Мулк-корхонанинг пайдо бўлиши билан бирга ёлланма ходим ва хўжайин, ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкчиликдан маҳрум этилган ва ўзининг меҳнат қобилиятини сотишга мажбур бўлган иқтисодий агент ҳамда хўжаликнинг янги хили – корхонани ташкил этувчи иқтисодий агентнинг роли пайдо бўлади.

Хўжайин. Хўжайиннинг шахсий мақсади – қўшимча қийматни олишдан иборат. Бу уни иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берувчи барча янги нарсаларни жорий этишга ундайди. Хўжайин ўта муҳим ижтимоий-иқтисодий миссия – иқтисодий фаолиятни рационалаштириш эгасига айланади.

Ёлланма ходим. Ходим – бу фақат ўзининг меҳнат қилиш қобилияти унинг ҳуқуқининг объекти ҳисобланган индивид (ишчи кучи). Лекин бу қобилият, сўзсиз, унинг ўзига тегишли, яъни ходимнинг ўзи кимнингдир ҳуқуқларининг объекти ҳисобланмайди. У: а) эркин танлаш ҳуқуқини қўлга киритади ва б) ўз фаолиятининг маҳсулотларига бўлган ҳуқуқни йўқотади. Ходимнинг ижтимоий-иқтисодий миссияси меҳнатни тақсимлаш самарадорлигини оширишдан иборат.


Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling