Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Download 0.84 Mb.
bet31/95
Sana09.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1759034
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   95
Bog'liq
Институтционал

7.1-жадвал.



Мулкчилик институтига оид талқинларнинг туркумланиши



Ёндашув номи


Мулкчиликнинг асосий белгилари
  1. Классик йўналиш


Даромад келтириш қобилияти мужассамланган капитал


  1. Файласуфлар ва неоклассиклар


Ташқи дунё объектлар устидан назоратни уларни ўзлаштириб (эгаллаб) олиш асосида амалга ошириш


  1. Диалектик усул тарафдорлари


Шахснинг табиатдан ҳам, ижтимоий ҳаёт жамоатчилигидан ҳам бегоналашишида ҳамда ишлаб чиқарувчини ишлаб чиқариш воситасидан ажратишда намоён бўлувчи ижтимоий алоқаларни таркиблаш, мураккаблаштириш шакли


  1. Немис тарихий мактаби


Ижтимоий ўзаро ҳамкорликнинг асосий тамойили ҳисобланган аҳлоқ нормасида жамият томонидан олий ва муқаддас қадрият ҳамда индивид мустақилигининг кафолати. сифатида тан олиш


  1. Неоинституционал йўналиш


Турли шахслар ўртасида бир буюмда турли ҳуқуқларнинг намоён бўлиш имконияти. буюмга қарашли ваколатлар тутами


  1. Хуқуқшунослар


Шахснинг буюм устидан ҳукумронлиги ва бошқа шахслар имкониятларини чеклаш.


  1. Социологлар


Иқтисодий буйсундириш асосида ижтимоий иерархияни ўрнатиш усули


  1. Эрнандо де Сото (Перу)


Қийматга айланишда иштирок этиш ва даромад келтириш қобилияти


Жадвалдан кўриб турганимиздек, мулкчиликни ўзлаштириб олиш билан тенглаштириш неоклассик иқтисодий тафаккур вакилларига хос бўлса, ҳуқуқшунослар учун шахснинг буюм устидан ҳукумронлиги имкониятларини чегаралаш мулкдан бошқа шахсларнинг зиёнига фойдаланишга рухсат бермаслик сифатида таърифланади. Мулкчилик – бу шахс ва буюм ўртасидаги эмас, балки инсонлар ўртасидаги муносабат сифатида гавдаланиши керак.



Мулкчилик ҳуқуқлари назарияси нафақат бошқарув, хавфсизлик, меросга топшириш ҳуқуқларини қўшган ҳолда ҳуқуқлар тўпламини кенгайтиради, балки ҳуқуқларнинг ўзларининг айланувчанлигига, олди-сотди объектлари бўлиб буюмларнинг ўзи эмас, балки уларга нисбатан ҳуқуқ ҳисобланишига эътиборни қаратади. Масалан, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи; мол-мулкдан фойдаланишдан келадиган даромадни олиш ҳуқуқи ва б.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling