Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Хуқуқшуносларнинг фикрича, мулк – бу мутлақ ҳуқуқ. Мулкдорга қонун билан тақиқланмаган ҳамма нарса рухсат этилган. Мутлақ ҳуқуқ ижобий чеклов эмас, балки салбий чеклов (нима мумкин эмас) билан ёритила


Download 0.84 Mb.
bet32/95
Sana09.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1759034
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   95
Bog'liq
Институтционал

Хуқуқшуносларнинг фикрича, мулк – бу мутлақ ҳуқуқ. Мулкдорга қонун билан тақиқланмаган ҳамма нарса рухсат этилган. Мутлақ ҳуқуқ ижобий чеклов эмас, балки салбий чеклов (нима мумкин эмас) билан ёритилади.

Агар ҳуқуқларнинг муайян тўплами, масалан, А.Оноре томонидан санаб ўтилган 11 та ҳуқуқнинг аксарияти иккиламчи ҳисобланади. Мисол учун, хавфсизлик ҳуқуқини олайлик. Унинг ўзи етарли эмас, чунки ҳуқуқ фақат давлат томонидан муҳофаза қилинган тақдирда, классик нуқтаи назардан ҳуқуқ ҳисобланади. Воз кечиш ҳуқуқи – бу тасарруф этиш ҳуқуқининг бир қисми. Жавобгарлик ҳуқуқи мулкчилик ҳуқуқини эмас, умуман фуқаролик ҳуқуқини ўзида намоён этади.

Иқтисодий нуқтаи назардан турли ҳуқуқларни ҳисоблаб чиқиш техникаси ўта самарали. Мулкдор, мулкдорлигича қолиб, фойдаланиш ҳуқуқидан ҳам, бошқариш ҳуқуқидан ҳам, даромад олиш ҳуқуқидан ҳам вақтинчалик воз кечиши мумкин. Товар эса нафақат ўзининг жисмоний хусусиятларининг йиғиндиси сифатида, балки имкониятлар ва чекловларнинг маълум тўплами сифатида намоён бўлади. Бироқ, бошқа муҳим иқтисодий мавҳумлик сингари – қиймат, мулк таркибий қисмларга бўлинади, лекин улардан таркиб топмайди. Шунинг учун мулкчиликни ҳуқуқларнинг мураккаб тутами сифатида таърифлаш мазмунга эмас, балки технологик хусусиятга эга.

3. Мулкчилик муносабатларини амалга оширишнинг тарихий шакллари

Иқтисодиётда, хусусан мулкий муносабатлар шаклларини ўрганишда мулкни таснифлаш муҳим ўрин тутади. Кўпчилик иқтисодчилар ва файласуфлар учун таснифлаш мезони сифатида мулк субьекти олинади. Агар мулк бир шахсга тегишли бўлса, у – хусусий. Агар у бир неча шахсга тегишли бўлса – жамоавий. Агар у бутун жамиятга тегишли бўлса – умумхалқ ёки давлат мулки ҳисобланади. Бундай ёндашув Ғарбдаги тадқиқотчилар учун мулкнинг учта шаклини ифодалашга асос бўлган.: хусусий, жамоавий ва ижтимоий. Баъзан уларга акциядорлик (корпоратив) ва давлат шакллари ҳам қўшимча қилинади. Баъзида акциядорлик мулкини жамоавий шакл деб, давлат мулкини эса ижтимоий шакл деб ҳисоблашади. Лекин бундан моҳият ўзгармайди.

1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling