Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
Очиқ акциядорлик жамияти акцияларига бўлган
Download 0.84 Mb.
|
Институтционал
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.4-жадвал.
- Мулкий ҳуқуқ турлари
- 7.5-жадвал.
Очиқ акциядорлик жамияти акцияларига бўлган мулкий ҳуқуқларнинг тақсимланиши*
*Жадвал Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни асосида тузилган Мулкий ҳуқуқларнинг 1-жадвалдаги тақсимланиши бирламчи тақсимот босқичи ҳисобланади. Ушбу босқичда, яъни ҳуқуқларнинг ҳар бири ундан самарали фойдаланишдан манфаатдор бўлган мулкдорнинг қўлида бўлган вазиятда мулкнинг оптимал таркибига эришиш муҳим ўрин тутади. У ёки бу имкониятли мулкдорнинг мулкий ҳуқуқларидан самарали фойдаланишдан манфаатдорлик даражаси ҳақида мулоҳаза юритишда Коуз теоремаси24 асос бўлиб хизмат қилади. Бошқача айтганда, мулкий ҳуқуқларнинг дастлабки тақсимланиши ишлаб чиқаришнинг таркибига таъсир ўтказмайди, чунки пировардида ҳуқуқларнинг ҳар бири ушбу ҳуқуқдан энг самарали фойдаланиш асосида у учун энг юқори нархни таклиф этишга қодир бўлган мулкдорнинг қўлида бўлади. Энди бу ҳолатни хусусий корхоналар мисолида кўриб чиқамиз. Амалдаги қонунчиликка25 асосан хусусий корхона мулкдори билан унинг ишчилари ўртасида мулкий ҳуқуқлар тақсимоти 7.3-жадвалда келтирилган шаклда намоён этилиши мумкин. 7.3-жадвал Хусусий корхоналарда устав фондига бўлган мулкий ҳуқуқлар тақсимоти*
* Жадвал Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий корхоналар тўғрисида”ги ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Фуқаролик Кодекси асосида тузилган. Хулоса қилиб айтганда, мулкий ҳуқуқларнинг бўлиниш ва маълум бир уйғунликда бирлашиш хусусиятлари боис улар таркибидаги ҳар қандай ўзгариш иқтисодий рағбатлар тизимида ҳам шунга мутаносиб силжишларга олиб келади. Бу эса хўжалик жараёни иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларида ҳам маълум ўзгаришларга сабаб бўлади. Демак, мулкий муносабатлар хўжалик юритишнинг ҳаракатлантирувчи омили бўлиб, турли хўжалик юритиш тизимлари учун ўзига хос мулкий муносабатлар шаклланади. Ўзбекистонда фермер хўжаликларига қарашли мол-мулк ва уларга бўлган мулкий ҳуқуқлар давлат ҳимоясида. Улар мол-мулкига қуйидагилар киради: бинолар, иншоотлар, қишлоқ ҳўжалик экинзорлари ва кўчатзорлари, дов-дарахтлар, чорва моллар, паррандалар, етиштирган маҳсулот, қишлоқ хўжалик техникалари, инвентарь, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объеклари ва бошқалар (7.4-расм). 7.4-расм. Фермер хўжаликларида мулкий ҳуқуқлар объектлари таркиби* *Манба: 2004 йил 26 августда қабул қиинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун асосида тузилган. Фермер хўжаликларида ерга бўлган мулкий ҳуқуқларни таҳлил қиладиган бўлсак, бу ерда мулкий ҳуқуқлар иккита субъект – фермер хўжалиги ва давлат ўртасида тақсимланган (7.4-жадвал). 7.4-жадвал.Фермер хўжаликларида ерга бўлган мулкий ҳуқуқлар тақсимоти*
Изоҳ: ФК – Ўз Фуқаролик Кодекси, ЕК – ЎзР Ер Кодекси, Фхқ – ЎзР “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуни, м. – модда. *Манба: Амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида тузилган Маълум муддатга ижарага олинган ер участкаси учун фермер томонидан давлатга ижара ҳақи тўланади. Давлат, ўз навбатида, фермернинг ер участкасига бўлган ҳуқуқини шу муддат ичида мустаҳкам ҳимоясини таъминлайди. Яъни бу ҳолатда фермер учун ушбу ҳуқуқларни ўз ички имкониятлари билан ҳимоялашдан кўра, бу вазифани давлатга юклаб, ўзи ижара ҳақи тўлагани фойдалироқдир. Маълумки, фермер хўжаликлари мавсум пайтида турли қишлоқ хўжалиги техникаси (машина, трактор ва бошқа транспорт воситалар)га муҳтожлик сезади. Тегишли техникани лизинг орқали олиш ушбу муаммонинг самарали ечими ҳисобланади. Лизинг орқали олинган техникага бўлган мулкий ҳуқуқларнинг тақсимоти 7.5-жадвалда кўрсатилган. 7.5-жадвал.Фермер хўжаликларида лизинг орқали олинган техникага бўлган мулкий ҳуқуқлар тақсимоти*
Изоҳ: ФК – ЎзР Фуқаролик кодекси, Фхқ – ЎзР “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун, Лқ – ЎзР “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни, м. – модда.
Фермер хўжаликларининг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиришдан иборат. Ушбу мулкка бўлган ҳуқуқлар “тутами” вазияти олдингиларга ўхшаш, яъни фермер хўжалиги, ушбу маҳсулотни қабул қилувчи (қайта ишловчи) корхоналарга ҳамда давлатга тегишли (7.6-жадвал). Чунки фермер хўжаликлари нафақат ўз эҳтиёжлари учун, балки давлат буюртмаси ёки контрактация шартномасига асосан маҳсулот етиштиради. Биринчи ҳолатда ушбу мулкга бўлган деярли барча ҳуқуқлар “тутами” ер участкасига бўлган ижара муддати тугагунга қадар фермер хўжаликларида мужассам, у мутлақ эгаси ҳисобланади. Иккинчи ва учинчи ҳолатда эса ҳуқуқлар фермер хўжалиги маҳсулотни мулк қилиб топширгандан кейин қайта ишловчи ташкилот ёки давлат корхоналарга ўтади. Айнан шундай ўхшаш мураккаб мулкий ҳуқуқлар тақсимоти бошқа айланма воситаларга, масалан пул маблағлари, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материалларида ҳам кузатилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling