Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


-жадвал. Фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларга бўлган мулкий ҳуқуқлар тақсимоти*


Download 0.84 Mb.
bet41/95
Sana09.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1759034
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   95
Bog'liq
Институтционал

7.6-жадвал.

Фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларга бўлган мулкий ҳуқуқлар тақсимоти*

Мулкий ҳуқуқ турлари



Фермер
хўжалиги

Қайта ишловчи

ташкилот

Давлат

Эгалик қилиш ҳуқуқи


8 -м.Тқ

-

-

Фойдаланиш ҳуқуқи

8 -м. Тқ


-

-

Тасарруф этиш ҳуқуқи


16 –м. Фхқ, 8 -м. Тқ

386 -м.ФК


386 -м.ФК


Даромад олиш ҳуқуқи


16, 24 –м. Фхқ,


20 -м. Тқ

-

-

Капитал қиймат ҳуқуқи


16, 24 -м. Фхқ


-

-

Хавфсизлик ҳуқуқи


464, 467 -м. ФК


466 -м. ФК


463-м. ФК


Мерос ва васиятнома бўйича ўтиш ҳуқуқи


21 -м. Фхқ


-

-

Муддатсизлик ҳуқуқи


13 -м. Фхқ


-

-

Зарарли фойдаланишни тақиқлаш ҳуқуқи


38 -м. Тқ




466 -м. ФК


464 -м. ФК


Ўндириш кўринишидаги жавобгарлик ҳуқуқи


-

-

35 –м.Фхқ


Қолдиқ хусусият ҳуқуқи


19 -м. Фхқ, 14 -м. Тқ


-

-

Изоҳ: ФК – ЎзР Фуқаролик кодекси, Фхқ – ЎзР “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун Тқ – ЎзР “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, м. – модда.


*Манба: Амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида тузилган
Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалигида мулк шаклларидаги таркибий ўзгаришлар асосан мулкий ҳуқуқлар тақсимланишининг давлат томонидан тартибга солиниши оқибати бўлиб, айнан мулкий ҳуқуқлар тақсимоти ҳақиқий мулкдорлар ва хўжалик юритишнинг самарали шаклларини вужудга келтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга 7.2-7.5-жадвалларда келтирилган мулкий ҳуқуқлар тақсимоти амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда мулкдорлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга доир ҳуқуқий нормаларни яратишга асос бўлиб хизмат қилади. Чунки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқлари нормаларигина қонун ҳужжатларига киритилган, қолган 8 та мулк ҳуқуқи тури ҳали қонун ҳужжатларида тўлиқ ўз ифодасини топмаган.

Хулоса
Мулк ҳуқуқлари назарияси мулкий ҳуқуқларнинг иқтисодиёт субъектлари (юридик ва жисмоний шахслар) ўртасида тақсимланиши ҳамда мулкий муносабатлар муаммоларини ўрганади. Мулк ҳуқуқи – бу, бир томондан, субъектив ашёвий ҳуқуқ. Ўз мазмунига кўра мулк ҳуқуқи барча ашёвий ҳуқуқлар ичида энг кенг ҳуқуқдир: мулкдор ўз мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим.

Хорижий манбаларда мулк ҳуқуқи 11 та турга ажратилган ҳолда ўрганилади. Бу эса мулк ҳуқуқини кенгроқ талқин этиш имконини беради


Мулкий муносабатлар тарихан турли шаклларга эга бўлган ва улар мулкий ҳуқуқларнинг табақаланишида намоён бўлади.
Ўзбекистонда мулк шакли хусусий ва оммавий турларга бўлинади. Оммавий мулк шакли давлат мулкини ҳам ўз ичига олади.
Фермер хўжалигининг мулки фермер ва хўжалик аъзоларининг мулки ҳисобланади.

1. Мулк ҳуқуқи деганда нима тушунилади?


2. Мулк ўзи нима? Унинг қанақа шакллари мавжуд?
3. Оноре рўйхатига кирувчи мулк ҳуқуқлари турларини айтинг ва уларнинг моҳиятини тушунтиринг.
4. Мулк ҳуқуқининг таснифи нима ва уни Ўзбекистон иқтисодиётининг амалиётида қўллаш имкониятларини изоҳлаб беринг.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling