Кучли: томонларнинг мукофотланиши шартномада қайд этилган муайян вазифаларнинг бажарилиши билан боғланган.
|
Ўртача: «оқлаш» докторинасидан фойдаланиш томонларга мажбуриятларнинг бажарилишига тўсиқ сифатида кутилмаган ҳолатларни баҳона қилиш имконини беради.
|
Кучсиз: шартнома томонларидан бири назорат ҳуқуқини топширганлик факти учун қатъий белгиланган мукофотни олади.
|
7. Шартнома шартларини бажармаганлик учун санкция
|
Шартноманинг ўзида қайд этилган ҳуқуқий санкциялар.
|
Томонларнинг узоқ вақтли ўзаро ҳамкорлик қилиши даври мобайнида орттирилган обрўнинг йўқотилиши.
|
Маъмурий жазо, назорат ҳуқуқини топширганлик учун компенсациянинг кам фойдали шартлари
|
8.Низолар ҳал этиладиган инстанция
|
Суд
|
Учинчи томон: арбитраж суд, ҳакамлар суди.
|
Низоларни ҳал этиш қандайдир учинчи томон жалб қилинмаган ҳолда, ҳокимиятдан фойдаланиш асосида амалга оширилади.
|
9. Низоларни ҳал этиш тартиботи самарадорлигини чекловчи омиллар
|
Суд тасарруфида бўлган ахборотнинг чекланганлиги. қонундан фойдаланиш нархи нолга тенг эмас.
|
Ҳакамлар суди ёки арбитраж судининг обрўси. Учинчи томонга топшириладиган ваколатларнинг чекланганлиги (арбитраж бундан мустасно). Хуфёналик нархи нолдан фарқ қилади.
|
Маъмурий назоратни амалга ошириш харажатлари. Ҳар қандай низо ўзида томонларнинг нафақат «овоз бериш», балки «чиқиш», яъни топширилган назорат ҳуқуқини қайтариб олиш ҳуқуқидан ҳам фойдаланиш имкониятини ўзида мужассамлантиради.
|
10. Мисоллар
|
Олди-сотди шартномаси
|
Франчайзинг. Табиий монополияларнинг тартибга солиниши. Транспорт, энергетика ва хомашё компаниялари ўртасидаги узоқ муддатли шартномалар.
|
Иш берувчи ва ёлланма ходим ўртасидаги шартнома. Фирма ичидаги муносабатларнинг бутун мажмуи.
|
Ўзбекистонда хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ёки бекор қилишнинг ҳуқуқий асослари “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартнома-ҳуқуқий асослари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаида амалда бўлган хўжалик шартномаларининг турлари 8.2-расмда келтирилган.