Бюджет тақчиллигини молиялаш усули
МБ кредитлари, ташқи кредитлар, қимматли қоғозлар
Хазина маажбуриятлари
|
5. Коррупция муаммоси
Коррупция назариясининг ривожланиши давлатнинг иқтисодиётдаги роли тўғрисидаги масалага нисбатан янгича ёндашувга мисол бўлади ва шу билан бирга назарий жиҳатдан тўлиқ англаб етилмаган тажрибадан тўғридан-тўғри хулоса қилишнинг хавфлилигини ўзида намоён этади.
Фақатгина 1970-йилларга келиб коррупциянинг иқтисодий муаммо эканлиги англаб етилди. Коррупция – бу нафақат ривожланган ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларнинг, балки бутун жаҳоннинг муаммоси. 13.1-жадвалда иқтисодий ривожланиш ва жамиятнинг демократлашганлик даражаси бўйича мутлақо турлича бўлган 50 та мамлакат бўйича коррупцияланиш индекси келтирилган.
Коррупцияланиш индекси қуйидаги қатор омилларни баҳолаш усуллари ёрдамида ҳисоблаб чиқилган: юридик қоидаларнинг очиқ-ойдинлиги, идоравий тузилмаларнинг етуклиги, эркинлашиш даражаси, лицензиялар олиш ва рўхатдан ўтказишнинг қийинлиги, суд тизимларининг самарадорлиги, бюрократиянинг омилкорлик даражаси, фискал тизимнинг самарадорлиги ва очиқ-ойдинлиги, божхона ишининг самарадорлиги ва ҳ.к. Мамлакатнинг индекси (нолдан 10 гача бўлган шкала бўйича) қанчалик юқори бўлса, унинг коррупцияланиш даражаси шунчалик паст бўлади.
13.1-жадвал
Ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатлар ЯИМ хуфёна иқтисодиёт улуши динамикаси (ЯИМга нисбатан % ҳисобида)*
Мамлакат
|
Корруп-цияла-ниш индекси
|
Харид қобилияти даражаси, АҚШ долл.
|
Мамлакат
|
Корруп-цияла-ниш индекси
|
Харид қобилияти даражаси, АҚШ долл.
|
Дания
|
9,94
|
21,23
|
Бельгия
|
5,25
|
21,66
|
Финляндия
|
9,48
|
17,76
|
Чехия
|
5,20
|
9,77
|
Швеция
|
9,35
|
18,54
|
Венгрия
|
5,18
|
6,41
|
Янги Зеландия
|
9,23
|
16,36
|
Польша
|
5,0
|
5,40
|
Канада
|
9,10
|
21,13
|
Италия
|
5,03
|
19,87
|
Нидерландия
|
9,03
|
19,95
|
Малайзия
|
5,01
|
9,02
|
Норвегия
|
8,92
|
21,94
|
ЖАР
|
4,95
|
5,03
|
Австралия
|
8,86
|
18,94
|
Жанубий Корея
|
4,29
|
11,45
|
Сингапур
|
8,66
|
22,77
|
Уругвай
|
4,14
|
6,63
|
Люксембург
|
8,61
|
37,93
|
Бразилия
|
3,56
|
5,40
|
Швейцария
|
8,61
|
25,86
|
Руминия
|
3,44
|
4,36
|
Шимолий
Ирландия
|
8,28
|
15,68
|
Туркия
|
3,21
|
5,58
|
Германия
|
8,23
|
20,07
|
Тайланд
|
3,06
|
7,54
|
Буюк Британия
|
8,22
|
19,26
|
Филиппин
|
3,05
|
2,85
|
Исроил
|
7,97
|
16,49
|
Хитой
|
2,88
|
2,92
|
АҚШ
|
7,61
|
26,98
|
Аргентина
|
2,81
|
8,31
|
Австрия
|
7,61
|
21,25
|
Венесуэла
|
2,77
|
7,90
|
Гонконг
|
7,28
|
22,95
|
Ҳиндистон
|
2,75
|
1,40
|
Португалия
|
6,97
|
12,67
|
Индонезия
|
2,72
|
3,80
|
Франция
|
6,66
|
21,03
|
Мексика
|
2,66
|
6,40
|
Япония
|
6,57
|
22,11
|
Покистон
|
2,53
|
2,23
|
Коста-Рика
|
6,45
|
5,85
|
Россия
|
2,27
|
4,48
|
Чили
|
6,05
|
9,52
|
Колумбия
|
2,23
|
6,13
|
Испания
|
5,90
|
14,52
|
Боливия
|
2,05
|
2,54
|
Греция
|
5,35
|
11,71
|
Нигерия
|
1,76
|
1,22
|
* Манба: ХТТБ маълумотлари Бюрократик аппаратнинг коррупциясига қарши курашиш муаммосига турли халқаро ташкилотлар, шу жумладан Жаҳон банкининг материалларида катта эътибор қаратилади. 13.2-расмда бюрократияга қарши курашиш ва давлат институтларининг қобилиятини ошириш юзасидан асосий тадбирлар келтирилган.
Мазкур дастурнинг асосий бандлари қуйидагилардан иборат: -
самарали нормалар ва чекловларни қабул қилиш; -
давлат хизматчилари, шунингдек давлат ва хусусий сектор соҳасида рақобатни кучайтириш; -
давлатни инсонларга яқинлаштириш: фуқаролар билан давлатнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, фуқаролар фикрларини ҳисобга олиш; -
бюджетнинг ўсишини ички барқарорлаштирувчи воситаларини яратиш, масалан, ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятлари, қарорларни ким белгилаши, қабул қилиш ва амалга ошириши устидан назорат қилиш.
Ушбу дастур давлат ва давлат институтлари фаолият кўрсатишининг асосида ётувчи мотивациянинг ўзгариши билан боғлиқ. Унинг амалга оширилиши давлат амалдорларига жамоавий манфаатлар йўлида ҳаракат қилиш учун рағбатлантирувчи омилларни яратишга кўмаклашувчи ва бир вақтнинг ўзида мажбурий ҳаракатлар эҳтимолини чекловчи қоидалар ва нормаларнинг жорий этилишини назарда тутади.
Мижозлар сўровлари
13.2-расм. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлатнинг имкониятларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи
механизмлар доираси Янада самаралироқ давлатни барпо этишга уринишлар шундан далолат бериб турибдики, ҳатто саноати ривожланган мамлакатларда ҳам бироз яхшиланишлардан самара жуда юқори. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ҳатто давлат самарадорлигининг паст даражада оширилиши ҳам вақт ўтиши билан инсонлар ҳаётининг сифатини сезиларли даражада оширади, чунки ислоҳотлар, одатда, ўзининг фойдали бир вақтига етади. Жаҳон банки томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, шу нарса аниландики, паст салоҳиятли давлатга эга бўлиб, амалга оширилаётган сиёсатнинг сифати паст бўлган мамлакатларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад ҳажми бир йилда, тахминан, 0,4 фоизга ўсган, айни пайтда кучли давлатга эга бўлиб, оқилона сиёсат юритувчи мамлакатларда эса аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад ҳажми бир йилда ўртача 3 фоизга ўсган42.
Хулоса
Қуйида келтирилган маълумотлар давлатнинг иккита бенуқсон хилини таққослаш имконини беради:
|
Шартномавий давлат
|
Эксплуататорлик давлати
|
Мақсади
|
Жамият аъзоларининг умумий даромади (ЯИМ)ни кўпайтириш, трансакция харажатларини пасайтириш
|
Давлат аппаратини назорат қилувчи гуруҳнинг рентасини (солиқ тушумларини) кўпайтириш
|
Вазифалари (функциялари)
|
Шахслар ўртасидаги қатор битимларда кафиллик, мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш
|
Кафил роли билан чегараланмаган ҳолда иқтисодий ва ижтимоий ўзаро ҳамкорликка фаол аралашиш
|
Воситалар (мажбур қилиш монополиясидан фойдаланиш)
|
Ижтимоий шартнома ва конституциявий доиралар билан чегараланган
|
Давлатни назорат қилувчи гуруҳнинг сиёсий иродасига боғлиқ
|
«Принципал-агент» муаммосини ҳал этиш механизмлари
|
Принципал – фуқаро: демократик назорат механизмлари, конституциявий доираларнинг мавжудлиги, муқобил вариантларнинг мавжудлиги.
Принципал – давлат: қонунга ихтиёрий бўйсуниш меъёрларини ёйиш
|
Принципал – фуқаро: мавжуд эмас.
Принципал – давлат: мажбур қилиш ва куч ишлатишдан фойдаланиш, ҳар томонлама назоратни амалга оширишга уриниш
|
Бюджет чекловлари
|
Қатъий, бюджетни тасдиқлашнинг демократик тартиботи билан чекланган
|
Юмшоқ
|
Даромадларнинг асосий моддалари
|
Биринчи навбатда «бозор» солиқларидан тушумлар
|
Мусодара солиқлари ва солиқдан ташқари тушумлар
|
Харажатларнинг асосий бандлари
|
Адлия, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти
|
Мудофаа, давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти
|
Бюджет тақчиллигини қоплашнинг асосий усуллари
|
Ташқи бозордаги қарзлар
|
МБнинг ҳукуматга қарзлари, ички бозордаги қарзлар, мусодара солиғининг тури сифатида мажбуриятларни бажаришдан бош тортиш ҳам мумкин
|
Do'stlaringiz bilan baham: |